Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

ВАТАНПАРВАРЛИК ТИМСОЛИ

ВАТАНПАРВАРЛИК ТИМСОЛИ
28 Mayıs 2020 - 6:42 'да юкланди ва 532 марта ўқилди.

Марказий Осиёда вужудга келган ва дунёнинг кўплаб мамлакатларига тарқалган тасаввуфий тариқатлардан бири – Нажмиддин Кубро асос солган кубровия тариқатидир. Нажмиддин Кубронинг шахсияти ва тасаввуфий фаолияти, ўз даврида ижтиимоий ҳаётда тутган ўрни, жавонмардлик жасорати, Ватан озодлиги йўлида жон фидо қилиш ибрати асрлар оша барча даврларда ўрганиб келинган. Шайхнинг тўлиқ исми Аҳмад ибн Умар ибн Муҳаммад ал-Хивакий ал-Хоразмийдир. У ислом оламига Нажмиддин (“Диннинг юлдузи”) Кубро (“Улуғ, ғолиб”) номи билан танилган. Шайхнинг отасининг исми Носириддин Умар ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ, онасининг исми Бибихожар бўлиб, ўз замонасининг дарвешсифат, тақвадор, фозил кишилари бўлишган. Нажмиддин Кубро 540 хижрий, 1145 мелодий йилида Хива тумани ҳозирги Саёт қишлоғида туғилиб, 615 хижрий, 1221 мелодий йилида хоразмшоҳлар давлатининг пойтахти Гурганжда (ҳозирги Кўҳна Урганч, Туркманистон) вафот этган. Бу буюк мутасаввиф, файласуф олимнинг ҳаёти ва фаолияти аввало Хоразмшоҳ Ануштегинийлар давлатининг гуллаб яшнаган даврида бошланиб, мўғул босқинчилиги туфайли вайрон этилган кунларда поёнига етган. 76 ёшга кирган Нажмиддин Кубро кексалигига қарамай Гурганж қалъаси мудофасини ташкил қилишда ўзининг жавонмард ватанпарвар муридларига ҳамда шаҳар аҳлига етакчилик қилиб мўғул босқинчиларига қарши жангга кирган. От устидан бир мўғулни тортиб тушириб ўлдирган пайтида ортидан урилган зарбадан ҳалок бўлган. Манбалардаги хабарларга кўра, Кубронинг чангали душман этагининг бир парчасини маҳкам тутганича қотиб қолган экан.

Қўлёзма манбаларда Шайхнинг вафот санасини “Шаҳи шуҳадо” бирикмаси билан боғлашади (Бу ҳақда қаранг: Шайх Нажмиддин Кубро қиссаси ёхуд Хоразм тарихи. – Тошкент: “Истиқлол” нашриёти, 2017. – 112 б.). Бунга шундай тўртлик келтирилган:
Бўлур ҳар ким жаҳон аҳлида пайдо,
Ўлим чангалида бўлғуси шайдо.
Анингдек шайхи амвот ўлғанида,
Битиб тарихида шаҳи шуҳадо (Ўша манба. – 57 б.).
Шарқ мумтоз адабиётидаги анъанага мувофиқ абжад ҳисобига кўра сўнгги мисрадаги “шаҳи шуҳадо” бирикмаси Шайхнинг вафот санаси ҳижрий 615 йил эканлигини кўрсатади.

Диққат этилиши керак бўлган жиҳат шуки, бу ўринда сўзларнинг араб ёзувидаги шаклининг муҳимлигидир. Тарихий сана ҳам шунга мувофиқдир. Бунинг арабий ёзилиши эса: شه شهدا (шаҳи шуҳадо) бўлади. Бирикма “шаҳидларнинг подшоҳи” мазмунида бўлиб, унинг ҳар бир ҳарфи абжад ҳисобига кўра аниқ бир рақамни билдиради.

Мана шундай:
“шин” ҳарфи – 300 сонини билдиради (у икки марта келган, демак – 600);
“ҳойи ҳавваз” ҳарфи – 5 сонини, (у ҳам икки марта келган, демак – 10);
“дол” ҳарфи – 4 сонини;
“алиф” ҳарфи эса – 1 сонини билдиради.
Ҳаммасининг йиғиндиси эса 615 га тенг бўлиб, бу ҳижрий қамарий йил ҳисобидир. Григорий, яъни милодий тақвимга кўра ушбу йилни солиштирганда 1221 келиб чиқади.

Бизнингча, ушбу ҳарфларнинг рақамларга айланиб келишида ва уларнинг буюк Шайх вафоти санасини англатишида изчил мантиқий бир боғлиқлик бор. Аҳамият этилса, “Шин” ҳарфи икки марта келмоқда. Яъни, Шайх Нажмиддин ҳам “Шаҳ”, ҳам “Шаҳид”дир.
Шунингдек, таърих моддаси бўлган ибора “шаҳи шуҳадо” (شه شهدا) тўғри шаклдаги “алиф” билан тугамоқда. Бу эса ҳазрати Нажмиддин Кубро мўғул босқинчилари билан курашда тик туриб, адолат ва ҳақ учун ҳалок бўлди, “дол”дек эгилиб яшагандан кўра, “алиф”дек тик туриб ўлмоқ афзал, деганидир. Бу рамзда Шайхнинг ватанпарварлигига ишора борки, бунда тарихий ҳақиқат ўз аксини топган.

Албатта, бу каби жиҳатлар рамзийликдир. Лекин, халқ ривоятлари ва улуғ алломалар қаламига мансуб маноқиб тарзидаги тазкира асарларда ушбу “шаҳи шуҳадо”нинг берилиши бежиз бўлмай, назаримизда, унинг ботинидаги чуқур маъно-моҳиятга ишора қилиш билан келажак авлодни бундан огоҳ этмоқда.

1995 йилда Маҳмуд аз-Замахшарийнинг 920 ва Нажмиддин Кубронинг 850 йиллиги мамлакатимизда кенг нишонланди. Шу муносабат билан Хива тумани ҳокимининг қарорига асосан Шайхнинг онаси Бибихожар момо мақбараси атрофидан 3 гектар ер ажратилиб, боғ қилинди. Боғнинг ўртасига “Бу жойда Шайх Нажмиддин Кубро номидаги мажмуа барпо этилади” деб ёзилган мармар тош лавҳа ўрнатилди. Ўша пайтда “Ўзшаҳарсозлик” лойиҳа институти ходими, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган архитектор Сергей Михайлович Сутягин мажмуанинг лойиҳасини тайёрлаган эди. Лойиҳага кўра мажмуа таркибида чет эллик меҳмонлар учун 50 ўринлик меҳмонхона, Нажмиддин Кубронинг уй-музейи ва хонақоси қурилиши режалаштирилган. Туркманистондан шайхнинг хокини олиб келиб хонақосига қўйиш, рамзий қабрини ўрнатиш кўзда тутилган. Ушбу лойиҳа энг яхши лойиҳа деб топилиб, ишлаб чиқаришга қабул қилинган эди. Лекин…

Юбилей ўтди-ю, лойиҳа бажарилмай қолди. Мустақиллик давридаги кўпчилик раҳбарларда сўз ва иш бирлигининг йўқлигини вақт қўрсатди. Баландпарвоз ваъдалардан эсдалик сифатида боғнинг ўртасида чўққайган мармар тош лавҳа қолди, холос!

Халқ ўзининг буюк ватанпарвар ўғлонини хотирлаш мақсадида қиссалар яратдилар. Бугун унинг қадамжосини зиёрат қилиш учун халқ Нажмиддин Кубро туғилган Хива шаҳрининг яқинидаги Саёт қишлоғида жойлашган Бибихожар момо мақбарасини обод этиб, зиёратгоҳга айлантирганлар. Нажмиддин Кубро мисрлик устози Рўзбехон Ваззон ал-Мисрийнинг куёвидир. Шундай экан, бугун хорижий давлатлар билан маданий алоқаларни яхшилаб, мусулмон оламида аллақачон ватанпарварлик тимсолига айланган Шайхнинг ўзи туғилиб ўсган ва “Томмат ул-кубро” (“Енгилмас бало, ғолиб”) фахрий унвонига эга бўлган жойда, Шайхнинг онаси мақбараси атрофида унинг номи билан боғлиқ мажмуа яратилса ва зиёрат туризми йўл харитасига киритилса, улуғ савоб бўлмайдими?!

Президент ташаббуси билан кейинги йилларда декабр-январ ойларида мамлакатимизда ватанпарварлик ойлиги ўтказилаётгани, ватанни ҳимоя қилаётиб халок бўлган мард ўғлонларнинг жасорати ҳақида телевиденияда кўрсатувлар берилаётгани қувонарли ҳолдир. Жалолиддин Мангуберди ва Амир Темур жасорати ҳақида эшиттиришлар берилгани ҳам ватанпарварлик тарбиясида муҳим аҳамият касб этади. Аммо, бир нарсани унутмаслик керак. Ўрта асрларда ватанпарварликни юксак чўққига олиб чиққан жавонмардлик таълимоти ва унинг йирик вакилларидан бири бўлган Нажмиддин Кубронинг роли беқиёс бўлганлигини унутиб қўямиз. Урганч шаҳрининг қоқ марказида Жалолиддин Мангубердига маҳобатли ҳайкал ўрнатилиши яхши, лекин унинг жасоратига ибрат намунаси бўлиб хизмат қилган, саркарданинг пири бўлган Шайх ҳазратларини унутиб қўйсак, адолатдан бўлармикан?!

Ҳар кимнинг фаолияти ниятига яраша бўлади, шогирд устозидан ўрганганини қилади, дейдилар. Жалолиддин Мангуберди жасоратининг тагзаминида Нажмиддин Кубронинг тарбияси, таълимоти ётганлигини унутмаслигимиз лозим. Бу маънавий таъсир Амир Темурга, қолаверса, Ҳусайин Бойқародек ҳукмдорга катта таъсир қилганлиги, шубҳасиз. Демак, “Она Ватан йўлида, Ватанни ҳимоя қилаётиб шаҳодат жомини нўш айлаш Аллоҳ висолига етишмоқ ила баробардир” дея жон берган Шайхни ватанпарварлик ойлигида эсга олиш, керак бўлса у ҳақидаги видеофильмларни ва бошқа материалларни намойиш этиш биз миннатдор авлоднинг бурчимиздир.

Бутун маданий дунё Нажмиддин Кубронинг ҳаёти ва ижодини, кубровия таълимотини ўрганиб турган бир пайтда биз ўзбеклар унинг маънавий вориси бўлатуриб, лоқайдлик қилсак, қадамжосининг қаердалигини билмасак, шу ҳам инсофданми! Дўппини бошдан олиб, бир ўйлаб кўрайлик! Ардоқли шоиримиз Омон Матжон Шайх ҳазратларини Хоразмнинг кўксидаги тумор деб таърифлаган эди. Кўксимиздаги туморимизни юлиб олиб, бировга совға қилиб юбормайлик. Тумор – муқаддас! Уни асрайлик. Муқаддас туморимизни авлодларга беғубор қолдирайлик, токи туморга қўшиб бизларни ҳам дуо қилсинлар. “Султон суягини хўрламас!” деган халқ фалсафасига амал қилсак, бошлаган ислоҳотларимизнинг натижаси бўлгай, ИншоАллоҳ!

Кейинги уч йилда Президентнинг ташаббуси билан Боҳоуддин Нақшбанд ҳазратларининг қадамжолари обод қилиниб, ягона комплексга айлантирилди, Исоқҳон тўра Ибрат қадамжосида яхлит комплекс мажмуа яратилди, Ҳаким ат-Термизий номидаги халқаро ҳадис мактаби вужудга келтирилди, халқаро Ислом цивилизация маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ҳадисшунослик олий мактаби ташкил этилди, Тошкентнинг қоқ марказида “Адиблар хиёбони” очилди. Илгари кам эътибор қаратилган тасаввуф алломалари меросини ўрганишга, баёзларни тадқиқ этишга кенг йўл очилди. Бу қувонарли ҳол, албатта. Бундай хайрли ишлар рўйхатини яна давом эттириш мумкин. Биз бундай хайрли ва савоб ишларни доим қўллаб-қувватлаймиз.

Кўриниб турибдики, Нажмиддин Кубродек буюк олим ва фозил инсон, кароматли шайх, жавонмард ватанпарвар аждодимизнинг муносиб хотирасини абадийлаштириш, ҳаётини, ижодини, у яшаган давр, кубравия таълимотининг ижтимоий, маънавий, маърифий, фалсафий асосларини чуқур ва тизимли равишда тадқиқ этиш, кенг ташвиқ ҳамда тарғиб қилиш бугунги авлоднинг олдида турган бурчдир. Мазкур фикрлардан келиб чиқиб, қуйидаги таклифларни олға суриш мақсадга мувофиқдир:

  1. Нажмиддин Кубро туғилган Саёт қишлоғида (Хива шаҳри яқинида), шайхнинг онаси Бибихожар момо ва қариндошлари дафн этилган манзилда, мемориал комплекс ташкил қилиш;
  2. Нажмиддин Кубронинг Кўҳна Урганчда қолган марқади(қабри)дан хоки покини Туркманистон ҳукумати билан келишган ҳолда келтириб, мазкур комплексда шайхнинг рамзий қабрини ўрнатиш;
  3. Комплекс таркибида Хоразмда илм-фан, маданият ва исломий цивилизация тараққиётини намойиш қиладиган музей ҳамда Нажмиддин Кубро илмий-маърифий марказини ташкил этиш;
  4. Илмий-маърифий марказ ҳамда комплекс фаолиятининг молиявий таъминотини уюштириш (маблағ манбаи масаласини ҳал қилиш) учун Халқаро Нажмиддин Кубро хайрия жамғармаси ташкил этиш;
  5. Музей ва илмий-маърифий марказ фаолиятини илмий ва методик жиҳатдан йўналтиришда Республика музейлар бошқармаси, Ўзбекистон халқаро Ислом академияси, Ўзбекистон фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳамда Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти билан консультатив ҳамкорликни кўзда тутиш;
  6. Илмий- маърифий марказда даврий илмий ва амалий конференциялар, ватанпарварлик ойлигини ўтказиб туриш;
  7. Мазкур мемориал комплексни юқори даражада ташкил қилинган халқаро зиёрат туризми объектлари даражасида шакллантириш;
  8. Хивадан Саёт қишлоғига қадар коммуникация ва туристларга маиший хизмат тизими барпо қилиш;
  9. Нажмиддин Кубро ва унинг издошлари ижодини, мемориал комплекс фаолиятини кенг оммага тарғиб ва ташвиқ қилишга маҳаллий ҳамда марказий ОАВларини кенг жалб қилиш.
    Умид қиламизки, ушбу амалий таклифлар Президент Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида бошлаб юборилса, хоразмликлар қўлларидан келган ёрдамни аямайдилар, деб умид қиламан. Ҳеч ким бу каби хайрли ва савоб ишдан четда қолмайди.
    Қолаверса, Туркия, Эрон, Америка, Англия, Миср ва бошқа мамлакатларда кубравия Марказлари мавжуд, куброшунос олимлар фаолият олиб бормоқдалар. У ерладаги дипломатик ваколатхоналар орқали боғланиб, масаланинг моҳияти тарғиб қилинса, улар ҳам қараб турмаса керак, деб ўйлаймиз. Чунки, бугун вазият ўзгарди – соғлом муҳит, соғлом тафаккур, ватанпарвар тадбиркорлар ҳаётимизга кириб келди. Уларни қўллаб-қувватлаб турган Президент янги, ҳукумат янги…
    Зеро, донишмандлар айтганидек, хайрли-савоб ишнинг эрта-кечи бўлмайди. Сиз нима дейсиз, азиз биродарлар…

Мадраҳим Сафарбоев,
фалсафа фанлари номзоди, доцент

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube