Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Жирканч сиёсат

Жирканч сиёсат
31 Mayıs 2020 - 11:58 'да юкланди ва 1006 марта ўқилди.

1932 йилда Швейцариялик ёзувчи Элла Майяр (1903-1997) Туркистонга саёхат қилади.

Бу жасур аёл худди Вамбери каби Ўрта Осиёни хаётининг асл қиёфасини кўрмоқчи бўлади.

Элла Туркистондаги большевиклар юритаётган жирканч сиёсатни бор бўйи билан кўради. Бир куни у Регистон майдонида 40 дан ошиқ махаллий эркакларни суд қилиниш жараёнига гувоҳ бўлади.

Бу бечора одамлар босмачиликда айбланаётган эди.

Уларни йўлбошчиси Амир исмли киши бўлиб у большевиклар қўлидан бир неча бор қочиб кетган ва уларни зулмига қарши исён қилган экан.

Қолган айбланувчилар эса большевикларни юритаётган колхозлаштириш ва аёлларни паранжисини ечтириш сиёсатига норозилик билдирган, совет ҳокимиятини танқид қилган ёки бехосдан қолганларга қўшилиб қолган одамлар эди.

Судья стулга ўтириб олган, ёнидаги столда Ленинни бюсти турарди. Суд жараёни отлиқ милиция конвойи билан ўраб олинганди. Судья 19 та бахтсизни ўлим жазосига қолганларни эса турли хил муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилади.

Эллани эслашича майдондаги одамлар ҳукмни эшитиб доду фарёд қиладилар, хаммалари судьяни қарғар ва худога нола қилардилар. Хуллас жуда аянчли манзара эди.

Элла Майярни хайратлантирган яна бир нарса бу суд жараёни эртасигаям, индинигаям ва бошқа кунларда ҳам биронтаям газета ёки журналда ёритилмагани эди.

Эллани Европача тушунчалари остин-устун бўлиб кетганди.

Тасаввур қилинг Швейцариянинг ўн тўққиз граждани ўлимга маҳкум қилинсаю, бу ҳақида биронта матбуот органи ёритмаса, бу фантастика эди.

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube