Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Сўхдаги ҳодисаларда 25 киши яраланган

Сўхдаги ҳодисаларда 25 киши яраланган
01 Haziran 2020 - 15:33 'да юкланди ва 708 марта ўқилди.

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, 31 май куни ўзбек-қирғиз чегарасида келиб чиққан зиддият оқибатида камида 25 киши яраланган.

Бу ҳақда 1 июнь куни Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, яраланганлар Қирғизистоннинг Боткен вилоятидаги шифохонага жойлаштирилган, улардан икки нафарининг аҳволи жиддий.

Маҳаллий аҳоли олган жароҳатлар тошбўрон оқибати экани айтилади.

31 май кунги ҳодисаларда Сўх туманининг собиқ ҳокими Таваккал Раҳимов ҳам яраланган.

Бу ҳақдаги хабарни Би-би-сига Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Муҳаммаджон Обидов тасдиқлади.

Унга кўра, собиқ ҳокимнинг “бошига тош теккан, ҳозирда аҳволи яхши”.

Барқарор, аммо таранг

Ўзбек томонидан жабр кўрганлар ҳақида расмий маълумот йўқ.

Ўзбекистон Давлат Хавфсизлик Хизмати якшанба куни Фарғона вилояти Сўх туманига қарашли, Қирғизистоннинг Боткен вилоятига туташ Чашма қишлоғидаги “Чашма” булоғи устида келиб чиққан зиддиятни бартараф этиш учун икки давлат расмий вакиллари ўртасида музокаралар олиб борилаётгани, вазият назорат остида эканини айтган.

“Айни вақтда вазият назорат остида. Низонинг сабаб ва оқибатларини бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда”, дейилади ДХХ Чегара қўшинларининг Телеграм каналида тарқатилган расмий хабарда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда одамларнинг тош отаётгани, сим тўсиқларни қўпориб ташлашга уринаётганини кўриш мумкин.

Ҳар икки томондан камида биттадан уйга ўт қўйилгани айтилмоқда.

Қирғиз томони ҳудуддаги вазият барқарорлашгани, аммо ҳануз таранглигича қолаётганин айтмоқда.

Ўзбекистон
Ўзбекистон томони вазият назорат остида эканини айтмоқда

Қирғизистон ўз томонида хавфсизлик чораларини кучайтиргани хабар қилинади.

1 июнь куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон бош вазирининг ўринбосари Қубатбек Бўронов билан музокалар олиб борган.

Қирғиз томонига кўра, музокаралар Боткен вилоятининг “Чечме-Автодорожный” чегара-ўтиш нуқтасида бўлиб ўтган.

Ҳар икки томон зиддиятни бартараф этиш ва чегарадаги тангликнинг ёйилмаслиги учун чоралар кўришга келишгани хабар қилинади.

Ижтимоий тармоқларда Бош вазир Ариповнинг сўхликлар билан мулоқот қилаётгани акс этган суратлар тарқалмоқда.

Ўзбек томони музокаралар тафсилотлари ҳақида расмий хабар тарқатганича йўқ.

Узоқ тарих

Сўхдаги охирги ҳодиса яна бир марта Ўзбекистон эксклавидаги инсоний инқирозга эътибор қаратган.

Қирғизистон

Охирги пайтларда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатларнинг нормаллашуви ҳамда чегара музокараларининг фаоллашганига қарамай, Сўх аҳолиси амалда қамалда қолаётир.

Фарғона вилояти таркибидаги алоҳида маъмурий-ҳудудий бирлик бўлган Сўх тумани ҳамма томондан бошқа давлат – Қирғизистон билан ўралган.

70 мингдан ортиқ аҳоли яшайдиган туманнинг ўзи Қирғизистон ҳудуди орқали яна икки қисмга – шимолий ва жанубий Сўхга бўлинган.

Аҳолисининг асосий қисмини этник тожиклар ташкил этадиган сўхликлар чегарадан ўтишдаги тўсиқлар ва иқтисодий қийинчиликлардан шикоят қилиб келишади.

Сўх аҳолиси асосан, деҳқончилик билан тирикчилик қилади ва аҳолининг катта қисми мавсумиий ишлар учун Россияга қатнаши айтилади.

Сўхликлар ўзларининг мол-қўйларини боқиш учун кўпинча Қирғизистон ҳудудидаги яйловларга ўтишади.

Қирғизистонликларнинг вақти-вақти билан бунга тўсқинлик қилиши шундоқ ҳам қийин аҳволдаги сўхликларнинг турмушини янада оғирлаштиради.

Охирги ҳодиса ҳам бир гуруҳ сўхликларнинг қирғиз томонидаги яйловга ўтишга уриниши ортидан юз бергани айтилмоқда.

Совет даврида Ўзбекистон қирғиз яйловларини ижарага олгани маълум.

Зиддият марказидаги Чашма қишлоғи аҳолиси чегара муаммоси сабаб иккига бўлиниб қолгани айтилади.

Чегаранинг икки томонидаги баъзи оилаларнинг ота-оналари қирғиз, фарзандлари эса ўзбек фуқаролари.

Ўзбек ва қирғиз томони Сўх муаммосини ўзаро ҳудуд алмашиш орқали ҳал қилиш масаласини муҳокама қилгани ҳам айтилган.

Бу борадаги музокараларнинг тафсилоти маълум эмас.

2012 йилда марҳум президент Ислом Каримов Сўхдаги муаммоларда “ташқи кучлар”ни айблаганди.

Аммо таҳлилчиларга кўра, муаммо Ўзбекистон ва Қирғизистонга тегишли ва биринчи ўринда, инсонпарварлик инқирозидир.

Ўтмишда Сўхдаги вазият халқаро зиддиятни келтириб чиқаришидан хавотирлар билдирилган.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube