ТАРИХИЙ ЗАРУРАТ

ТАРИХИЙ ЗАРУРАТ
117 views
01 June 2020 - 16:25

Маслакдошларимга бағишладим…

Ҳар бир қум зарраси ҳатто ранглар ҳам,
Зарур пайт туғилган пайғамбарлар ҳам.

“Тарихий зарурат” бўлмас эди гар,
Дунёни олмасди румлик Искандар.

Нозил бўлса эди жиҳодсиз Қуръон,
Туркийлар бўлмасди мўмин-мусулмон.

Демакки, ҳикмат бор бунда чиндан ҳам,
Сабаб топса бўлар Темучиндан ҳам.

“Мулки Туронмиз” деб туймасдик ғурур,
Зарур пайт қон тўкмай ўтсайди Темур.

Тақлидга эргашар минглаб ҳавойи,
Битта “Хамса” ёзиб қўйса Навоий.

Бобурдек қароқни ёшлаш вақти бор,
Зарур пайт Ватанни ташлаш вақти бор.

Ўз еринг ғанимдан қолмаскан ортиб,
Зарурат туғилса оларсан тортиб!

Жадидлар, юз йилки юзингиз қаро –
Битта гўр бермаган ҳукумат аро!

Бўлакларга бўлиб ташланган макон,
Бугун заруратсан Ота ТУРКИСТОН!

1.06.2020

Раҳмиддин АБРАЕВ