Бош вазир “вотти, вотти” деб турса ғалати эшитиларкан

Бош вазир “вотти, вотти”  деб турса ғалати эшитиларкан
24 views
02 June 2020 - 11:37

178 нафар киши жароҳатланган, иккита уй ёқиб юборилган чегарадаги Сӯх тумани аҳолиси олдига борган Бош вазир Абдулла Ариповнинг расмдаги қиёфаси худди демократик давлатлардаги адолатли сайловда ғолиб бӯлган президент ҳолатига ӯхшайди.

Бош вазирнинг кӯнгли ӯксик, дили хуфтон, осойишталиги яксон, сабру тоқати хонавайрон бӯлган халқ олдига қӯлини осмонга кӯтариб, шоду ҳуррам тарзда кириб бориши унинг дипломатия таълимотидан нӯноқлигини яққол кӯрсатиб турибди.

Минбарда туриб, йиғилганларга қараб, “ҳукуматга босим ӯтказаверса аҳвол чатоқ бӯлиши”га доир билдиргиси, ӯзбек адабий тили бир чеккада қолиб шевада нутқ ирод қилиши ҳақида асло гапирмасак ҳам бӯлади.

Рўзибой Азимий

facebook.com