Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Росссия фойдасига ишлаётган “ремонт обуви”…

Росссия фойдасига ишлаётган “ремонт обуви”…
02 Haziran 2020 - 20:58 'да юкланди ва 1158 марта ўқилди.

РОСССИЯ ФОЙДАСИГА ИШЛАЁТГАН “РЕМОНТ ОБУВИ”…

Ўзидан кетиб қолган, қутириб қолган ҳукумат вакилларини ХАЛҚман дегани ўз қаршисида мана шундай тиз чўктиради!

Унитманг, президентдан тортиб, солиқчи, милиса, судья, прокурор, сўконғич ҳокимбаччаларининг барини Сиз – шу ХАЛҚ тўлаётган солиғи ҳисобидан боқмоқда.

Бас шундай экан, Мирзиёевдан тортиб майда-чуйдасигача халққа хизмат қилишга, аҳолининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга мажбур.

Сиз эса!

Кеча Сухда ўғри боши Ариповни ҳузурингизга боришга мажбур қилганингиз нимаси-ю, унинг қаршисида лаганбардорлик касалингиз қўзиб, “Мирзиёевнинг патинкасини ялайман” деб букилганингиз нимаси?!

Йўқ, сиз нажас босган патинкани яламанг, Мирзиёевчилар оёғингиздаги ковушингизни ўпишга навбатга туришсин! Корчолонларни шунга, халққа хизмат қилишга мажбур этинг!

Амалдорчаларнинг ўзлари сиз тўлаётган солиқлар ҳисобидан кун кўриб, яна Ўзбекистоннинг ер ости ва ер усти бойликларини итдек талашларига йўл қўйманг!

Халқим, Сизам ҳаётга бир марта келасиз! Ёз бўйи тезак қориб, қишда совуқдан дилдираб, йил ўн икки ой ҳаммом орзу қилиб, қўлингиз пул кўрмай, ит ётиш, мирза туришда кун кўраётганингиз, алпқомат ўғлингиз ўрисияда илингандан бир туртки, минг бир ҳақорат эшитиб, камситилиб, қуллик қилиб юрганининг “шарофати” га Мирзиёевнинг бўқ босган патинкасини ялашингиз керакми?!

Каллангизни ишлатсангизчи бундоқ!

Сизнинг болангиз Россия қахратонида ўпкасини олдириб, тирикчилик учун ит азобда тўрт танга топаётганида Сиз патинкасини ялашга тайёр Мирзиёевнинг Отабек отлиғ куёви битта кийилган сасиқ фудболкани 100 минг долларга харид қилди ахир!

Ҳамият деган нарса борми ўзи сизда!

Қачон қорнингизга эмас, қадрингизга йиғлашни урганасиз?!

Худо “Тиласанг, бутун тила” деган. “Сўра, ниятингга яраша бераман” деган ваъдаси бор Яратганнинг. “Яхши гапгаям, ёмон гапгаям фаришталар овмин дейди!” деган ҳикматлар бежизмас! “Кўпнинг дуоси кўл бўлади” дегувчи эди машойихлар!

Сиз кўпнинг олдида Миржиёевнинг патинкасини ялаб кун кўриш қисматини Яратгандан тилаб олдингиз!

Сиздақаларни Ўзбекчиликда “Пишак тилов” дейишади. Нияти бад!

Ана энди ниятингиз йўлдошингиз бўлиб, умр бўйи патинка ялаб кун кўриб юраверасиз!

Эй, Мирзиёевнинг патинкасини ялашга ишқибоз, лаганбардор амаки, сиз минглаган оломон орасида Ўзбек халқига Хулодан нимани сўраб бердингиз?!: Мирзиёевнинг бўққа ботган патинкасини ялашними?!

Яна камига ана у ўғрибоши шопмўйлов Арипов “Сизни ҳажга юбораман” дея нозик жойингиздан ушласа, дунё топган тентакдек суюниб кетасиз, нега?!

“Президент патинкасини ялашга ихтисослашган” эй, Сиз – “пойабзал устахонаси”, эй, сиз – “Ремонт обуви”, эй, сиз – харом оғиз соҳиби, шу сухандан кейин ҳам сиз узингизни Ислом одами, мусулмонман деб ҳисрблайсизми?

Ислом нима деб таълимот беради бандасига?!: “Оллоҳ ягонадур! Биргина Яратгандан қўрқинг ва ёлғиз Худогагина сажда қилинг! ” деб уқтирмайдими Ислом?

Мусулмончилик бутларга, санамларга, бандасига сиғинишдан қайтармайдими?

Сиз Оллоҳ яратган одлий бандасига, ўзингиздан бир тукиям фарқ қилмайдиган Мирзиёевга сиғиниб, сажда қилиб ўтирибсиз-ку!

Яна “Ҳажга юбораман” деса, қийқирасиз. Ҳаж сиздақаларнинг жойи эмас!

Хаж Худо қолиб, у яратган бандасига сиғинадиганларнинг саждагоҳимас!

Сизнинг ўз Каъбангиз бор: Мирзиёев отлиғ!

Истаганингизча туфлисини ялаб, сажда қилаверинг.

Ҳа, дарвоқе, чегарадаги, Сухдаги бу тўпалонлар Ўзбекистондаги президентлик сайлови олди мамлакатимизга Россия қуролли кучларини киритишга бир баҳона сифатида уюштирилаётган Путинизимнинг ғояси эканлигига энди ишондингизми?

Путин ва Мирзиёев иккилиги бирдан икки қуённи отишни мўлжалга олишган. Ҳам гуёки “қўзғолон”, унинг баҳонасида Россия армиясини Ўзбекистон биқинига келтириш, жойлаштириш, ҳам” Мирзиёевни улуғлаш, Мирзиёевга сиғиниш, сажда қилиш компанияси.

“Мирзиёевнинг бўқли патинкасини ялашга мойил” пойабзал устахонаси” ҳам бу шунчаки оддий местный оғизлардан эмас. Импортный! Россиядан келтириб қурилган “Ремонт обуви”лардан!

Муаммони, воқеликни зийрак нигоҳ билан таҳлил қилиб кўрадиган бўлсак, шундай!

Малоҳат Эшонқулова

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube