Фарғона “президенти”

Фарғона “президенти”
99 views
03 June 2020 - 12:50

ФАРҒОНА “ПРЕЗИДЕНТИ”

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг “Керак бўлса Сўхни харитадан ӯчиртириб ташлайман, Тожикистон билан Қирғизистонга бераман”, — деган гапи агар ӯз тасдиғини топса, у ҳолда давлатни поракандага айлантириш истаги мавжуд бӯлган Фарғона “президенти” масаласи юзасидан Ӯзбекистон президенти эндиликда уни мукофотлаш ҳақида ӯйлаши керак эмас, балки дӯппини бошдан олиб жиддий, бошқача ӯйлашга мажбур бӯлиши шарт.

Чунки аниқ бир давлат таркибига кирадиган ҳудудни бошқа давлатга бериб юбориш билан нафақат вилоят ҳокими Ғаниев ҳатто Ӯзбекистон президенти Мирзиёев ҳам таҳдид қилишга ҳақли эмас.

Ӯзбекистоннинг тақдири ер эгаси бӯлмиш туб халқ бир чеккада қолиб, ӯзингдан чиққан ёвларга, бир ҳовуч манманларга, ӯзибилармонларга, ӯзбошимча шахсларга қолгани аянчли, албатта.

Рўзибой Азимий

facebook.com