СЎХ ТЎҚНАШУВЛАРИДА РОССИЯЛИК СНАЙПЕР АЁЛЛАР ЖАНГ ҚИЛИШМОҚДА

СЎХ ТЎҚНАШУВЛАРИДА РОССИЯЛИК СНАЙПЕР АЁЛЛАР ЖАНГ ҚИЛИШМОҚДА
38 views
09 June 2020 - 9:18
Россиялик снайпер аёлларнинг Сўхдаги қурбони

СЎХ ТЎҚНАШУВЛАРИДА ҚИРҒИЗ ТОМОНИДА РОССИЯЛИК СНАЙПЕР АЁЛЛАР ЖАНГ ҚИЛИШМОҚДАМен ўтирган оқ кабинетга етиб келган сўнгги маълумотларга кўра, Сўх тўқнашувларида қирғиз томонида россиялик снайпер аёллар жанг қилишмоқда.Тўқнашувларида ўқдан яраланган ўзбекистонликларнинг аҳволини ўрганган Ўзбекистон мудофаа вазирлиги ва ДХХ экспертлари шундай ҳулосага келишди. Чунки аксарият ўзбекистонликлар ё қовуқларидан, ё жинсий аъзоларидан, ё буйинларидан яраланишган. “Нишондаги одамнинг бу жойларига ўқ отиш фақат аёл снайперларга хос” – дейишмоқда бизнинг мутахассислар. Улар қирғиз армиясида снайпер аёллар йўқлигини, бундай аёллар Қирғизистоннинг энг яқин стратегик ҳамкори Россия армиясида борлигини ҳам айтишмоқда. “Айни ҳолатни биз илк маротаба 2010 йил Ўш ва Жалолободдаги қирғинда қайд қилган эдик. Масалан, қирғизлар томонидан отилган ўқлардан яраланган аксарият ўшлик ўзбеклар айнан қовуқларидан, жинсий аъзоларидан ва бўйинларидан отилган эдилар. Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг ҳарбий разведка ходимлари бу ўқлар Россиянинг Қирғизистондаги ҳарбий базасига қарашли рус снайпер аёллари томонидан отилганини аниқлашган эди. Россиялик снайпер аёллар ўзбек эркакларини Ўнтепа деган жойдан туриб нишонга олишган. Бугун ҳудди шу ҳолатни Сўхда кўриб турибмиз” – дейишмоқда МВ ва ДХХ экспертлари.Ушбу хабарга илова қилинган видеода қовуғидан ва жинсий аъзосидан ўқ еган 19 яшар сўхлик йигит тасвирга олинган. У шу йил 31 май куни Сўхдаги чегараолди тўқнашувларда ярадор бўлиб, Фарғонадаги касалхонага олиб келинган. Вилоят касалхоналарига ўқдан яраланган яна 12 сўхлик олиб келинган. Мана шу маълумотлар, айниқса, қирғизлар томонида рус снайпер аёллари жанг қилаётганини тасдиқловчи далиллар ўрисқул президент Шавкат Мирзиёевга 1-5 июнь кунлари мунтазам тақдим қилинди. Лекин Ватан хоини Шавкат Мирзиёев: “Бу гап бирор жойда чиқмасин! Ўрис снайперларини тилга ола кўрманглар!” – деб, топшириқ берди. Шунинг учун ҳам Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Ички ишлар матбуот хизматлари: “Сўхликлар пистолет ўқларидан яраланган” – деган ёлғон маълумотларни тарқатиб ётишибди.Бу ҳам етмаганидек, сотқин Шавкат Мирзиёев ДХХ ва Чегара хизмати раҳбарларига: “Сўхдаги ҳар бир қишлоқни, ҳар бир сўхликни қаттиқ ҳарбий назоратга олинглар! Уларнинг лаллайиб юришларини тўхтатинглар!” – деб, топшириқ бериб кетди. Натижада Ўзбекистон ҳарбийлари Сўх қишлоқлари ўртасида назорат-ўтиш пунктларини жорий қилиб, одамларни у қишлоқдан бу қишлоққа ўтиб келишларига йўл қўйишмаяпти.Тошкентдаги ҳукумат ва Фарғонадаги ҳокимият томонидан алданганини, қирғизларга ем қилинганини тушунган Сўх аҳолиси қўлбола ҳимоя чораларини кўришга мажбур бўлмоқда. Улар бензиндан “Молотов коктейл”лари, эски темир трубалардан қўлбола пилта милтиқлар, ёғочдан ўрта асрлардаги ёй ва арбалетлар ясашни бошлашди. Сўхликларнинг ҳавотирлари бежиз эмас.Чунки Сўхнинг Ўзбекистонга қарашли Ғазноб, Тил ва Қалача қишлоқлари рўпарасида, чегаранинг қирғиз томонида қирғиз аскарлари ва ҳарбий техникаси тўпланиб бўлди. Бугун-эрта улар хужумга ўтиб, мана шу қишлоқларни ва умуман Сўх анклавини босиб олиши ҳамда Қирғизистон тасарруфига ўтказиши эҳтимоли катта.Россия Украинага қарашли Қримни қандай аннексия қилган бўлса, Кремль томонидан гижгижланаётган ва молиялаштирилаётган Қирғизистон ҳам Ўзбекистонга қарашли Сўхни босиб олиш режасини амалга оширмоқчи. Шу йўл билан Россия Ўзбекистонни аввал Евро-Осиё Иқтисодий Иттифоқига, кейин эса Путин форматидаги янги СССРга киритмоқчи. Кремль Ўзбекистонни ҳар доимигидек миллий низолар орқали шантаж қиляпти. Бу ишда Қирғизистоннинг ўрисқул ҳукумати Россиянинг энг яхши ҳамкори вазифасини бажариб бермоқда.Ифлос режани амалга оширишда Москвага ҳам, Бишкекка ҳам Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўрисқуллиги ва қўрқоқлиги жуда қўл келмоқда. Улар Шавкатнинг устидан кулиб ётишибди. Тилиқисиқ Мирзиёевнинг ўтган ҳафта оҳирида Фарғонага бориб, оддий бир ҳокимчани ишдан ола олмай қайтгани ҳам Бишкекни руҳлантириб юборди. Мавриди келган экан, Шавкат Мирзиёевга юзланмоқчиман.Ўрисқул Мирзиёев!Ўзбекистон ҳам, унинг халқи ҳам, тупроқлари ҳам сеники эмас! Сен бошқараётган ҳукуматники ҳам, парламентники ҳам эмас! Юртимиз ва унинг тупроқлари – халқимизнинг мулки! Шуни эсингдан чиқарма!Сен ўзбек давлатчилигининг тагига сув қуяяпсан! Хоинликни билиб туриб қиляпсан! Путинга берган ваъдаларингнинг устидан чиқмоқчисан. Ниятинг – Ўзбекистонни Россияга қул қилиш, қўшнилар олдида масхара қилиш!Биз сенинг хоинона ният ва режаларингдан яхши хабардормиз. Сенга қарши компроматимиз ҳам, молиямиз ҳам, одамларимиз ҳам етарли! Вахший хўжайининг Владимир Путин ва унинг хоин югурдаги Алишер Усмонов олдида ялтоқланиб, Сўхни Қирғизистонга бериб юборсанг ёки “олдириб” қўйсанг, Ўзбекистонни Евро-Осиё Иқтисодий Иттифоқига ёки янги СССРга олиб кирадиган бўлсанг, сенга эски чодирингни эслатиб қўювчилар топилади.ДХХ, Мудофаа вазирлиги ва айниқса Ички ишлар вазирлигида Ўзбекистон ҳамда ўзбек давлатчилигининг ҳимояси учун жонини фидо қилишга онт ичган жасур ўзбек ўғлонлари ҳали кўп! Путининг ҳам, Усмоновинг ҳам, хавфсизлик хизматингдаги аскарларинг ҳам, чеченлардан иборат ёлланма қўриқчиларинг ҳам бизга бир тийин! Қадамингни ўйлаб бос, хотинқули!Оқ кабинетдагиQora MERGAN09/06/2020

Qora Mergan paylaştı: 8 Haziran 2020 Pazartesi

Фэйсбукда “Кора Мерган” тахаллуси билан ёзадиган блогер саҳифасида диққат чекувчи бир хабар пайдо бўлди. Бу хабарга кўра, Сўх фитнасида Русиянинг қўли борлигига ишора қилувчи далиллар мавжуд. Бу хабарнинг қисқартирилган версиясини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

(Редакция)