Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Биз кимга ишондик ?

Биз кимга ишондик ?
12 Haziran 2020 - 16:40 'да юкланди ва 1813 марта ўқилди.

2016-йил охирида Ш.М.Мирзиёев Ўзбекистонни янги президенти этиб сайланди. 2017-йил бошидан чегаралар очилди, қўшни давлатлар билан яқин алоқалар тикланди. Халқ чегарадан бемалол ўтиб қўшни давлатлардан арзон маҳсулотлар олиб кира бошлади. Нисбатан олдингидан нархлар пасайди. Халқ президентдан рози. Барча Ўзбекистон аҳли мана энди ҳақиқий президентга ёлчидик. Энди ҳаммаси яхши бўлади, Ўзбекнинг кўксига шамол тегди.. Энди Туркия, Корея, Россия, Дубай ва бошқа давлатларда Ўзбек мардикор бўлмайди деб ўйладик.

Камига президент қабулхонаси 10-00 рақами яхши ишлай бошлади. Амалдор рахбарни нотўғри ишларини кўриб қолсангиз, рахбарлар сиздан ҳайиқишни бошлашди. Порталга қўнғироқ қиламан десангиз уларда қўрқув бошланар эди.

Лекин 1 йилдан сўнг вазият ўзгара бошлади.

ТВ ва ОАВ га чиқиш қилган президент айтдики : Энди олдинги хатоларни тўғирлаш қийин бўлади. 26 йил йиғилиб қолган муаммоларни бартараф қилиш учун озгина вақт керак бўлади. Бу йили озгина қийин йил бўлади. Бир йил оғир йил бўлиши мумкин..
Мана шу гаплар ортидан хамма нарса ўзгариб кетди. Аста секин чегарарадан маҳсулот олиб келишга чекловлар жорий этилди. Свет, газ ва сув нархлари икки баробарга кўпайди. 15 %ККС. Барча
нарсаларни нархи икки баробарга ошди. Ҳаттоки GM машиналари нархи ҳам ошиб кетди. Порталга қўнғироқ қиламан десангиз, қўлингдан келганини қил.. деган гапларни эшита бошладик. Порталга қўнғироқ қилиб шикоят қилсангиз сизни шикоятингизни айнан сиз шикоят қилган ташкилотни ўзи кўриб чиқар эмишш.. Қайси рахбар ўзига ўзи чора кўрганини кўргансизлар ?
Лекин халқ сабр қилиб бир йил кутди. Лекин мана иккинчи йил ҳам утиб бўлди. Аммо янгиликлардан дарак йўқ. Кундан кунга қийин бўлиб кетди яшаш.

Барчаси ёлғон экан. Бу чиройли ўйланган тактика эканлигини ҳозирда кўриб турибмиз. Президент Монополистларга ўз халқини талатиб келмоқда. Тошкент шахар ҳокими президентнинг қўғирчоғи эканлиги ҳозирда ҳеч кимга сир эмас. Чегаралар очилганида Артель Акфанинг маҳсулотлари умуман сотилмай қолди. Нега ? Сабаби оддий.. Ўзимизнинг уйимизда ишлаб чиқарилган маҳсулот ён қўшнимизда бизданда арзон нархда. Зеро қўшнимиз бу маҳсулотларни ишлаб чиқармайди, улар четдан олиб келган тақдирда ҳам уларда биздан арзон.

Кам таминланган оилаларни арзон уй билан таминлаймиз деган ёлғон шиор ортидан Ўзбекистонда янги кўп қаватли уйларни қуриб сотиш бизнесига старт берилди. Тошкент шахрида бу ҳам монополия. Ҳоким Ортиқхўжаевга қарашли.. Бу дегани президентга қарашли ширкатлар Тошкент шахридаги энг қиммат ерларга ўта ҳам қимматбаҳо уйларни қуриб сота бошлашди. Қолганларига ҳам ерлар палон пулдан сотила бошлади. Уй қуриб сотиш бу жуда ҳам катта даромадли бизнес саналади.

Албатта бу ерда ” Murad Buildings” ” Golden House ” ширкатлари 200-300$ минг доллардан уйлар сотиб Тошкент бўйича янги рекордларни ўрнатиб келишмоқда. Албатта бу ерда ишлар Ортиқхўжаевсиз битмаслигини барчамиз яхши биламиз.

Бир ўйлаб кўринг. Ўзбекистонда ҳамма нарса ён қўшниларимиздан қиммат.

Озиқ-овқат, маиший техника, автомобиль, интернетдан тортиб самолёт билетию цемент маҳсулоти ҳам қиммат бизда.

Лекин ойлик маошимиз қўшни давлатлардагидан анча паст.

34 миллион одам бир ҳовуч нокасларга пул етказиб бера олмаябмиз..

2016 йилдан буён олтинни 3-4 баробар кўп сотамиз. Газни кўп сотаябмиз. Деярли барча нарсани кўп сотаябмиз чет элга. Интернетга кирсангиз бу ҳақида езиб қўйилган. Ўзбекистон Каримов давридан кўп олтин газ сотаябди. Ташқи қарзимиз 25 миллиарддан ўтиб кетди. Каримов даврида 7-8 миллиард доллар эди. Лекин яшаш тарзимиз Каримов давридан яхши эмас.

Умримда Каримов даврини “яхши” дейман деб ўйламаган эдим. Энди, “Каримов халқни бу даражада хор қилмаган эди”, деяпман.

Биз фақат дунёни мардикор билан таминлаб берадиган давлат бўлиб қолаверамизми ?

Биздан анча камбағал Қирғизистон ҳам Ўзбекни ишлатаябди далада. Россия, Туркия, БАА ва Кореяни тўлдириб ташладик қора ишчилар билан.

Кореяга ишга кетгани одамлар 5 $ минг доллар пора беришга ҳам тайёрлар.

Ташқи 25 $ миллиард доллар қарзимиз , Олтинни тинимсиз йилига 100 тонналаб сотилиши( Каримов даврида 25-30 тонна сотилган холос ) Солиқларни ошиши , Жарималарни кўплиги, Сардоба фожеаси ва Коронавирус балоси сизларни асл юзингизни очиб ташлади.

Ҳа дўстларим.. Президентга ишонч тугади.

Агар президент шу холатда ҳаётим кетаверади деб ўйласа қаттиқ янглишади. Халқни паймонаси тўлиб бормоқда. Сабрни ҳам чегараси бор жаноб президент. Нафсингизни жиловланг энди жаноб.. Сиз ва яқинларингиз йиққан бойликлар олдинги опа-сингилни пулларидан ўтиб ҳам кетди.

Етар энди..

Мен президентга ишонмайман.

Бу елғонлар қачонгача давом этади ?

Валижон Каланов (ФБ)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube