Al Jazeera (Қатар): Бирдан дунëдаги ҳамма араб йўқ бўлиб қолса нима бўлади?

Al Jazeera (Қатар): Бирдан дунëдаги ҳамма араб йўқ бўлиб қолса нима бўлади?
72 views
16 June 2020 - 21:17

Муаллиф Акрам Аталла (أكرم عطالله)

Бирдан дунëдаги барча араб йўқ бўлиб қолсая? Дунë бир куни уйғониб бизнинг йўқлигимиздан хабар топса¸ нима бўлади?

Ҳеч нарса бўлмайди!!! Ҳеч ким ҳеч нарсадан айрилмайди. Интернет қандай ишлаган бўлса шундай ишлайверади¸самодаги сунъий йўлдошлар учаверади¸ автомобил заводлари ҳам ишдан тўхтамайди.

Фонд биржаси ҳам ўпирилмайди. Дунëда ҳеч ким дорисиз¸ медидцина жихозларисиз¸ жаррохлик ускуналарисиз ва хатто қуролсиз ҳам қолмайди.

Биз яъни араблар дунëга ҳеч қандай фойда келтирмаймиз.

Дунë биздан ҳеч бир керакли нарсан олмайди. Хабарларда араб арабни ўлдираëтгани ҳақидаги маълумотлардан бошқа ҳеч нарса.

Балконда ўтирган француз хоним қўшнисига “барча араблар ғойиб бўлди” деса қўшни “Сиз кеча кундуз бир бирини сўядиганлар ҳақида гапиряпсизми?” дейди.

Балки кимдир менинг сўзларимни бўрттириш деб қабул қилар. Балки у мен чизган манзара воқеликнинг энг аянч суратидир деб хисоблар.

Аммо ватандан узоқда дунëнинг барча пойтахтларидан туриб кўрадиганимиз араб дунëсидаги манзара аянч эмасми?

Ливия¸ Ироқ¸ Миср¸ Сурия ва Ямандаги дарë бўлиб оқаëтган қонлар рўëми? Бу ўлкалардаги халқ иккига ажралган. Бир қисми очликдан силласи қуриган бўлса қолган қисми тўқликдан қутурмоқда. Ва буларнинг ҳаммаси дунëдаги арабдан бошқа инсоният ҳисобидан яшамоқда.

Агар биз араблар зим ғойиб бўлиб дунëдан йўқ бўлсак япон ëки европалик хаëтидан ҳеч нарса ўзгармайди.

Малайзияликлар¸ турк ва америкаликлар ҳаëти ҳам ўз табиий изида давом этаверади.

Биз араблар дунëдаги илм фан¸ саноат¸ моддий ва номоддий ишлаб чиқаришда умуман қатнашмаймиз.

Ҳеч нарсани кашф қилмаймиз.

Биз араблар инсониятнинг биздан бошқа қисми ишлаб чиқарган нематларни тасарруф қиамиз хизматлардан фойдсаланамиз.

Кўп холларда бу истеъфода ҳам нотўғри ва ëвузларча кўлам касб қилади.

Бизга қурол чиқарадиган заводларни кучи етишмаяпти- Биз араблар бу қуролларни сотиб олиб завод эгаларига миллиардларни ато қиламиз. Биз араблар қурол сотиб оладиган асосий ҳаридормиз. Ҳар куни одам ўлдириш ва биноларни вайрон қилиш учун ўта катта миқдордаги қурол яроғ сотиб олиш бўйича битимлар имзолашдан чарчамаймиз¸

Улар яъни араб бўлмаганлар дунëдаги ҳама нарсани ишлаб чиқаради¸ биз араблар бўлса ҳеч нарса қилмай ëтиб еймиз.

Биз фақат нафрат урчитадиган гап айтишдан нарига ўта олмаймиз.

Арабнинг душмани яна бир араб. Хар бир араб яна бир араб билан низолашган. Вақт ўтса ҳам бу низолар тўхтай демайди. Давлатлар бир бирини ëмон кўради¸ қабилалар бир бириниг тагига сув қуяди¸ ҳаммада саноқсиз қуролланган жангари тўдалар бор.

Қўлига қурол тушган ҳар бир араб югуриб жанг майдонига бириб тириллатади. Араб умматидаги ëлғиз омадли халқ бу фаластинликлар. Улар ҳам ишғолчи Исроилга қарши кураш ўрнига бир бири билан курашга ўтиб кетишди. Умумий кайфият юқди уларга.

Биз араблар барча сохалардаги рўйхатларнинг қуйруғидамиз.

Бизда чет эллик одам атай келиб даволанадиган касалхоналар йўқ.

Шанхай рейтинги бўйича дунëдаги 400 энг яхши универститетлар рўйхатига кирган олий ўқув юртларимиз йўқ.

Бизда ҳақиқиий сиëсий тузилмалар йўқ. Ишончли парламент ҳам ва хурмат қилишга арзигулик қонунлар ҳам йўқ. Хаммаси ëлғон. Мақтанадиган еримиз йўқ.

Бир пайт Миср президенти Хусни Муборак ҳали иқитидорда эканида ўз аъëнлари ва саноқсиз танқўриқчилари куршовида немис касалхонасига даволаниш учун борди.

Касалхонадаги издихом шу клиникада даволанаëтган оддий махаллий немис диққатини тортди. Ким у? Деб сўради у палатадаги хамсоядан. “Бу араб лидери” деб жавоб берди қўшни. “ У қанчадан бери тахтда ўтирибди” деб сўради немис. “30 йил” деди қўшни.

Немис бўлса “Демак у коррупцияга ботган диктатор экан. Нега диктатор ? Чунки мамлакатни 30 йил бошқарди. Аммо 30 йил ичида лаоқал ўзи учун ҳам тузукроқ касалхона қурмабди. “

Минтақадаги стабил бўлмаган вазият бизнинг заиф эканимизни барчага ошкор қилди. Салгина эркинлик шамоли эсувди¸ мамлакатларимиз бирин кетин қулай бошлади. Биз буни кўрдикку. Сиз улғвор дея қурган бино энг заиф ер қимирлашига ҳам дош бера олмадику. Бу бино эмас унинг карикатураси.

Энг ëмони ичимиздаги туганмас кин¸ нафрат ва зўравонлик иштиëқи.

Хайратли шаклда биз гўë бизни чеккалагаларга қарши кураш ниқоби остида нафратли бузғунчилик ва этномазҳаб урушига қилич яланғочлаб кириб бораверамиз.

Бутун ораторлик кучимиз¸ воизлик қудратимизни сунъий йўлдош каналлари воситасида катта пул сарфлаб ичимиздаги асосий инстинкт яъни қотиллик иштиëқини қондириш учун харж қиламиз.

Биз дунëдаги ҳаммадан кўра ғалаба ҳақида лоф тўқиймиз. Енгилиб оëқ остида қолиб кетганмиз ҳақида жим турамиз. Ичимиздаги бутун энергия биргина сафсатали риторикага сарф бўлади. Паравоз ичидаги буғ ғилдирак айланишига эмас хуштак чалишга сарф бўлган каби.

Бзи фальсификация тарихни сохталаштириш бўйича катта устамиз. Биз фақат буюк келажак ҳақида гапирамиз. Ҳеч нарса қилмай фақат гапирамиз.

Бир бирига ëв бўлган дунëдаги энг тарқоқ халқ бўлганимиз холда бирлик ва бирлашиш ҳақида гапирамиз.

Дунëдаги бошқа халқлар демократия ҳақида гапираëтган бир пайтда биз энг ашаддий мустабидлар оëғи остида яшашни маъқул кўрамиз.

Дунëдаги бошқалар севги¸ тоқатлилик ҳақида гапирса биз улардан нафратланамиз.

Биз ҳаммадан кўп инсон ҳуқуқи ҳақида гапирамиз. Аëллар ва болалар ҳуқуқи ҳақида. Аммо бизнинг мамалакатимизда инсоннинг истаган одам этиги билан эзиб ташлай оладиган ҳашаротдан фарқи йўқ.

Хар сафар бу сафсаталар қадрият эмас балки шунчаки шиор эканлигини тушуниб етганкимизда¸ ҳар сафар қандайдир конфликт бўлганидан кейин янги ҳукумат келади ва ўз билганини қилаверади.

Минтақа қаттиқ силтанишга мухтож. Шундай силтаниш чоғида бизнинг сиëсий аҳлоқий ва социал қип яалнғоч эканимиз ўртага чиқади.

Қаттиқ шапалоқдан кейин жохилнинг кўзи очилгани каби биз хам ўзимизга келайлик.

Биз араб дунëсидаги реал ахволни кўришимиз керак.

Бу реал манзарадан биз ўн йиллаб балки юз йиллаб кўз юмиб келдик.

Орзумандларимиз “Араб орзуси” деган буюк ғоя билан иситмалаб араб бирлигига эришмоқчи бўлишди. Аммо бирлик ўрнига исломдан олдинги қадим замонга тушиб қолишди.

(Акрам Аталла мақоласини Рассом Туз инглизчадан таржима қилди)