РАҲМАТЖОН ҚУРБОНОВ ВА ОҒАБЕК СОБИРОВГА “ХАЛҚ АРТИСТИ” УНВОНИ БЕРИЛСИН!

РАҲМАТЖОН ҚУРБОНОВ ВА ОҒАБЕК СОБИРОВГА “ХАЛҚ АРТИСТИ” УНВОНИ БЕРИЛСИН!
142 views
17 June 2020 - 19:32

Бу инсонлар хали хануз халк артисти даян унвон барилмагани Хоразм санъати ва маданиятини камситиш…менсимаслик ва махаллийчиликни ёркин исботи эмасми ….

Ҳурматли Маданият вазири Озодбек Назарбеков !

Сизга аллақачон таниш бўлган, балки кўп марталаб ҳаёлингиздан ўтган бир ҳолат юзасидан мурожат қилмоқчимиз. Сиздан олдингилар ёки бунга эътибор қилмаган (ўз ишларини қилмаганлар) ёки журъат қилмагандирлар.

“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”лар, довудий овоз соҳиби Раҳматжон Қурбонов ва “Хоразм булбули” Оғабек Собировларни ҳам санъаткор, ҳам дўст ва муҳлис, ҳам амалдор сифатида яхши билишингизга шубҳа йўқ. Бу иккала санъаткор бир неча марталаб “Халқ артисти” унвонига лойиқ хизматлар қилганлигини ҳам инкор этмайсиз деб ўйлаймиз. Президентимиз айтганларидай “Иккита лик, тўртта шик” билан айрим ҳонандалар “Халқ артисти” унвонини олган бўлсалар, ҳақиқий санъаткорлар халқ талаб қилиб келишига қарамасдан эътибордан четда қолиб келмоқдалар.

Сиз соҳага, мазкур санъаткорларга ва халққа бегона инсон эмассиз. Сиз ҳақиқий санъат соҳасидан чиққан фидоий ва ватанпарвар инсонсиз. Вазир сифатида олиб бораётган ишларингиз ва ташаббусларингиз бир вақтнинг ўзида санъат соҳасининг ривожланишига, халқимизнинг хоҳиш ва истакларини амалга оширишга ва давлатимизнинг туб манфаатларига тўғри келишига қаратилганлиги кўриниб туради. “Ўзбек тили” ҳимояси учун қилган чиқишингиз сизда жасорат ҳам етарли эканлигини кўрсатиб берди.

Биз кимларга қандай қилиб “Халқ артисти” унвони берилганлигини муҳокама қилмоқчи эмасмиз. Биз фақат икки нафар буюк санъаткорга халқ аллақачон бериб бўлган “Халқ артисти” унвони берилиб, тарихий ҳақиқат қарор топишини истаймиз. Бу ишни ким амалга оширса халқимизнинг дуолари остида қолиши, халқимизнинг ватанимизда адолат борлигига ишончи ортишига сабабчи бўлиши ва президентимизнинг миннатдорчилигига сазовор бўлиши аниқ.

Биз сиздан шу эзгу ишнинг ташаббускори ва қаҳрамони бўлишингизни сўраймиз. 2020 йил синовларга, нохуш хабарларга бой йил бўлди. Бу йил хушхабарларга мухтож. Келинг 2020 йилда иккала санъаткорнинг номзодларини президентимизга тавсия қилиб, адолатни қарор топтиришга сабабчи бўлинг. Биз бу йўлда сизни қўллаб-қувватлаймиз !

Ҳурмат ва эхтиром билан,

“Хоразм ва хоразмликлар” жамоаси маъмурияти, аъзолари ва иккала санъаткорнинг барча мухлис ва муҳлисалари!

ПС. Мурожаатни қўлловчилар пост остида тўғри исм-фамилиянгизни (ник эмас) ёзиб, қўллашингизни билдирсангизлар. Раҳмат!