Мустақиллик Декларациясининг 30 йиллиги нега нишонланмади?

Мустақиллик Декларациясининг 30 йиллиги нега нишонланмади?
296 views
21 June 2020 - 17:56

20 июнь Ўзбекистонда ҳақиқий маънода мустақиллик куни сифатида нишонланиши керак. Чунки бундан 30 йил бурун, 1990 йил 20 июнь куни республика парламенти Мустақиллик декларациясини эълон қилган эди.

Мустақиллик декларацияси қабул қилинган сана дунёнинг аксарият мамлакатларида, жумладан, Америкада (1776 йил 4 июль), Россияда (1990 йил 12 июнь) мустақиллик куни сифатида нишонланади, бироқ ўзбек халқи учун бу қоида истисно сифатида қолмоқда.

Ўзбекистонда Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун байрам сифатида нишонланмайди. 30 йилдирки, ўзбек ҳукумати бу муҳим санани халқ хотирасидан ўчиришга интилиб келади.

Нега ҳукуматнинг миллий мустақилликка бўлган позицияси Каримов ўлимидан кейин ҳам, Мирзиёев даврида ҳам ўзгаришсиз қолмоқда? Ҳукуматнинг бу кунни эсламаслигига қандай жиддий сабаблар бор? Айни саволлар билан Элтуз Мустақиллик декларацияси муаллифи, чин маънода мамлакат мустақиллиги учун кураш олиб борган “Эрк” Демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳга мурожаат қилди.

Муҳаммад Солиҳ Элтузга берган интервьюсида Мустақиллик Декларацияси парламент томонидан шунчаки бир кунда қабул қилинган шунчаки ҳужжат бўлмагани.

Бунгача, бир неча йил мустақиллик учун кураш олиб борилгани, халқ иродаси билан мухолифатдан парламентга киритилган депутатлар кучи билан билан унинг қабул қилинишига эришилгани ҳақида гапирди.

Манба: El Tuz