Ватаним

Ватаним
115 views
24 June 2020 - 21:05

Мени чорлаётир аёвсиз, ҳадсиз
Қора сўқмоқларда яшринган гуноҳ.
Ўртаниб юлдузлар издиҳомида
Сен кимга ичикдинг, тийрамоҳ?

Ҳарир тун оралаб кезинар бир ҳис.
Хаёлдан яралган ҳайкалдайинман.
Сен тартиб билмаган аёвсиз денгиз,
Мен жисми йиғига тўлган қайинман.

Руҳман. Пойим узра ястанган соя
Қуёшда оҳорин йўқотган таним.
Тунларимдан омон чиқсам ниҳоят,
Тонгда боланг бўлиб қайтгум, Ватаним.

Гулҳаё
28 05 2019