Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Жунайдхон

Жунайдхон
27 Haziran 2020 - 12:24 'да юкланди ва 723 марта ўқилди.

ЖУНАЙДХОН Қурбон Мамед (Муҳаммад) сардор (1857, ҳозирги Тахта тумани, Туркманистон — 1938, Ҳирот атрофи, Афғонистон) — Истиқлолчилик ҳаракати намояндаларидан. Мустамлакачи чор Россияси ҳамда шўро қўшинларига қарши курашган. Ёвмут қабиласи байрамали уруғининг жунайд тармоғига мансуб. Низоли масалаларни адолатли ҳал қилганлиги ва жасурлиги учун туркманлар орасида унинг шуҳрати кенг ёйилган.

У узоқ йиллар мобайнида ўз уруғининг мироби, қозиси, оқсоқоли, ҳарбий бошлиғи бўлган. Чоризмнинг Хива юришлари пайтида ёш Қурбон Мамед туркман ёвмут йигитлари қаторида рус босқинчиларига қарши жангларда қатнашган. Асфандиёрхон Жунайдни туркман қабилаларининг сардори этиб тайинлаган (1915).

Туркман оқсоқоллари уни Жунайдхон деб эълон қилишган. Туркман давлатини тузиш мақсадида ЖУНАЙДХОН Хивага юриш қилган (1916). Хивани эгаллаган ЖУНАЙДХОН қўшини хондан катта миқдорда товон пули олгач, 15 февралда пойтахтни тарк қилади. Туркистон ҳарбий губернатори зудлик билан Хивага Тошкентдан генерал Галкиннинг жазо отрядини юборади. 16 мартда Ғазовотда ЖУНАЙДХОН қўшини руслардан енгилгач, Қорақумга чекинган, сўнгра Эрон ва Афғонистонга ўтиб кетган.

ЖУНАЙДХОН 1917 йилёзида Хоразмга қайтиб келиб, сиёсий ҳокимият учун курашни давом эттирган. 1918 йил10 январда Асфандиёрхон Жунайдхонни Хивага таклиф қилиб, хонлик қўшинларининг бош қўмондони қилиб тайинлашга мажбур бўлган. ЖУНАЙДХОН 1918 йил октябрда Асфандиёрхонга суиқасд уюштириб, уни ўлдирган ва хоннинг акаси Сайд Абдуллахонни Хива тахтига ўтқазган, амалда ЖУНАЙДХОН хонликнинг мутлақ ҳукмдорига айланган. Россияга (1918 йилянвар — 1920 январ) қарам бўлган Хива хонлиги амалда мустақил давлатга айланган.

ЖУНАЙДХОН1918 йилўрталари — 1920 йил январда шўро қўшинларига қарши кескин кураш олиб борган, бироқ мағлубиятга учраб чўлга чекинган. Хивада хонлик тузуми ағдарилиб Хоразм Халқ Совет Республикаси (ХХСР) тузилган. ЖУНАЙДХОН туркман, ўзбек, қорақалпоқ, қозоқлардан иборат 30 минг кишилик қўшин тузиб курашни давом эттирган. Шўро ҳукумати ЖУНАЙДХОНга қарши курашда бошқа туркман сардорлари Қўшмамадхон ва Ғуломалихонларни жалб қилган. Натижада 1920 йилавг .да улар ЖУНАЙДХОН кўшинига зарба беришган.

ЖУНАЙДХОН Туркистондаги истиқлолчилик ҳаракати кучларини ягона қўмондонлик остига бирлаштириш мақсадида 1922 йилбошида Анвар пошо ва Фарғонадаги қўрбошилар билан алоқа ўрнатган. У ўз қўшинида қаттиқ тартиб интизом ўрнатди ва хориждан замонавий қуроллар сотиб олди. ЖУНАЙДХОН 1922 йил апрелда Порсу қалъасини қизиллардан озод қилган. 1923 йилдек.да Питнак, Ҳазорасп, Боғот, Хонқа туманларида шўро тузумига қарши деҳқонларнинг оммавий қўзғолонлари бошланган. ЖУНАЙДХОН қўзғолончиларга мадад бериш учун 15 минг кишилик қўшини билан Хивани ғарбдан қуршовга олган (1924 йил10 январ) Шўро ҳукумати унга қарши бутун воситаларини ишга солиб феврал бошларида Хивага Тошкент, Тўрткўл, Актюбинск (Оқтўба)дан қўшимча куч ташлаган, ЖУНАЙДХОН Афғонистонга чекиниш (1924.17.6)га мажбур бўлган. Бироқ шу йилнинг кузида Хоразм воҳасига қайтиб курашни давом эттирган.

Туркманистон ССР Советларининг 1-съезди янги ҳукумат бошлиғи Қ. Отабоевнинг қатъий талаби билан ЖУНАЙДХОН ва унинг сафдошларини афв этган (1925 йилфеврал). Бироқ ЖУНАЙДХОН 1927 йил19 цент.да Тошҳовуз округидаги Оқтепада шўро ҳокимиятига қарши қўзғолон кўтарган. Туркманистон ХКС ва МИ К дарҳол Ж.ни қонундан ташқари деб эълон қилган. ЖУНАЙДХОН лашкари Тошховуз округи Тахта ва Кўҳна Урганч туманларидаги кўплаб овулларда шўро ҳокимиятини тугатишган. Тенгсиз жангларда ЖУНАЙДХОН мағлубиятга учраган бўлсада, С. М. Будённийнинг сараланган махсус отлиқ қўшини уни қўлга тушира олмаган. ЖУНАЙДХОН Хоразм воҳасида айрим танаффуслар билан 1931 й.гача кураш олиб бориб, ниҳоят Эрон орқали Афғонистонга ўтиб кетган.

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube