Аллакуловни талаш учун…

Аллакуловни талаш учун…
76 views
27 June 2020 - 19:01

Аллакулов Хидирназарни талаш учун “Ўзбекистон овози” газетасида чиққан мағзава мақола орқали расман старт берилди. Остон Сапарнинг қалами граффит эмас, қотган балчиқдан бўлганлиги аллақачон халққа маълум бўлиб бўлган эди ўзи.

Тарих эса такрорланиши мумкин.

Янги сургунлар, янги қувғинлар, янги қатағон тўлқини бошланса ажаб эмас.

Жорий ҳукуматнинг ИАК ҳукуматидан қанчалик фарқ қилишини, қанчалик ростгўй эканлигини, қанчалик иродали эканлигини яқинда кўрамиз насиб бўлса. Ўзбекистоннинг янги ва эски тарихида мухолиф партия бўлмаган. Хонлар, амирлар, беклар, тўралар бошқарган тупроқларда мухолиф партия пайдо бўладими ёки йўқми, ана шу жорий ҳукуматнинг ўзига ишончига боғлиқ. Кўрамиз ўзига қанчалик ишонаркан…

Мисол учун, Туркияда жами 94 та фаол сиёсий партия мавжуд бўлиб, шундан 11 таси Туркия буюк миллат мажлисида ўз курсиларига эга.

P.S.: Адлия вазирлиги рўйхатдан ўтказадиган, Ўзбекистон конституцияси ва қонунчилиги доирасида ҳаракатланувчи ҳеч бир ташкилот ва кишиларга қарши эмасман. Постни шахсан ўз ташаббусим билан қўйдим. Мен учун бошқаларни безовта қилиш шарт эмас. Кимга керак бўлсам, номерим профилимда турибди.

Farukh Samarkandi
facebook.com