УЛФАТУ ДЎСТ…

УЛФАТУ ДЎСТ…
111 views
28 June 2020 - 7:21

“Санинг бошинг қарздан чиқмас,
Маним бошим кулфатдан.”
Санинг учун бўйин букмас,
Сақласин-ай улфатдан.

Улфат бошқа, дўст бошқа,
Улфат ошингни ейди.
Дўстинг-ки, дарди бошқа,
Олтин бошингни ейди.

Иккови ҳам ер фақат,
Еб тўймайди ҳеч қачон.
Ғойиб, жон дўстинг ўзим,
Деб қўймайди ҳеч қачон.

Жонингга жабр дўстдир,
Тириксан, сабр дўстдир.
Гар шошилиб ўтарсанг,
Битта тор қабр дўстдир…

Баҳром Ғойиб
Тошкент.
28.06.2020-й.