Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

ЁШ АВЛОД ДИАЛОГИ

ЁШ АВЛОД ДИАЛОГИ
28 Haziran 2020 - 10:52 'да юкланди ва 746 марта ўқилди.

“ЗУЛФИҚОР”

Адабиёт олийгоҳининг бир талабаси сифатида дарсликка киритилган шоир ва ёзувчилардан ўзгасини танимайдиган ёки асарнинг пишиқлигини бестселлерлик меъзони билан ўлчайдиган ҳамкурс тенгқурларим борлиги шахсан мени қўрқувга солади. Бу адабиётшунос сифатида омма билан шоирлар орасида кўприк бўлолишига кўзим етмаганидан эмас, ҳеч қурса ўқитувчи бўлиб борган даргоҳидаги болакайларда худди ўзларидаги каби савиянинг шаклланишида сабаб бўлишига нисбатан қўрқув. Тўғри, бир вақтнинг ўзида ҳаммада адабий савияни шаклланириш имконсиз. Лекин, бўлар-бўлмас ёзмалар бизни тобора чалғитиб ётган бир вақтда пухта намуналарни атрофга кенгрооқ таништириб борсак, ҳеч бўлмаса ўша муаммога зарба беришни бошлаган чиқармиз. Қуйида ана шу мақсадда ёзилган фикрлар.

(Феруза Хайруллаева ижоди ҳақида)

Одатда, ҳазми оғир, фиклашсиз англами қийин кечадиган шеърлар “тушкун” дея баҳоланади нимагадир. Бу, балки, ўша жараён (фикрлаш) берган оғриқ ёки ичкарилаган сари ўзи илғамаётган ҳисларни туйқус таниб қолгандаги қўрқувдир. Ёки чиндан тушунилмаган кечинмаларга нисбатан, осонгина “тушкун” деган сўзни муқобил қилиб қўйишар. Билмадим. Кимга қандай. Менга илк бор Феруза Хайруллаеванинг шеърларини тавсия қилаётган одам шу таърифни айтгани эсимда.

Қишлоғидан тоғлар бош олиб кетгани ҳақидаги, ўз бўйидан ошмаган (тоғга айлана олмаган) қирларни ҳар кўрганда йиғламаслик учун ҳам тупроғига қайтолмаганидаги изтиробнинг ифодасидаёқ ўзим сезиб-сезмай шеърга чирмашиб бўлгандим. Ўқувчини шоирга ҳеч бир дард иккисидаги умумий дард каби фавқулодда бир куч билан боғлаб ололмаслигига ишонганман шунда. Балки, бой бериб бўлинган болаликдир, ўша тоғлар…

Кўнглингни тутмагин, кафтларим совуқ,
Мен асли нигоҳдан безор тун қизи.
Ишқнинг отган ўқин қуёшга кўмдим,
Қара, осмонларим ҳануз қирмизи.

Шоира ўзини нигоҳлардан зада бўлган тун қизи дея таништиради ўқувчига. Кафтларининг совуқлигини билгани ҳолда, кўнгилни ва у орқали келувчи ишқни ўзи яшай олмайдиган кундузларнинг қуёшига кўмиб қўяди. Эҳтимол, ишқни ўз-ўзидан ҳам эҳтиёт қилишдир бу. Умуман шоиранинг кўп ёзмаларидаги ўзидан қизғонилган бахтнинг шиддати гангитади ўқувчини.

Кетсам, асра ўзингни асраганинг каби
Ишқингни мендан!
Мен эса Чексиз сўрайвераман
Бахтли бўлишинг,
Сени сўрай олмаган
Худойимдан! – дейди шоира.

Ёки яна бир бандда:

Кузакка қарама – унда мен борман,
Соябон тутиб ол — ёмғирман, қорман.
Мен ўша – бир кўриб ўлмоққа зорман…
Лекин, излама! – дея ташрифига муҳтож яқинини ўзидан нари итаради. Изтироб бераётган лаззатдан айрилмасликка бўлган уринишдир бу, эҳтимол. “Жомини ичиб битирмасликни бахт” дея ҳисоблашдир, балки.

Бир мақолада ўқиб қолгандим: бирорта ёзувчи, бирорта шоир изтиробни ўйлаб чиқармайди. Аксинча, изтироб уларни ўйлаб чиқаради. Ҳақиқий шоирларнинг барчаси ― миллионлаб одамлар ичидан ИЗТИРОБ танлаб олган буюк қуллардир. Кўзи тийран бу дард – шафқатсиз ижод – энг соғлом юракларни танлайди, ўзига бўйсундиради.

Ичига қамалган азалий йиғининг ақлдан озганча қайта-қайта фарёд қилаверишини, ўзи ёввойи ва тийиқсиз соғинч ичида юриб туриб юрагини, умрини кўзмунчоқ қилаётгани ёки тасвирдаги инсонни ўлгунча унутмаслик учун ёқиб юборилаётган суратлар ифодаси, изтироб тасвири бу – тушкунлик эмас. Бу эмин-эркин яшай олмаётган, азобланаётган илинжнинг, умиднинг бир тасвири, холос. Ўта ичкин ва гўзал тасвири.

Мен эса ҳамон хона ичида.
Қамалиб бораман ўзимга томон! – дея ўзининг ичига беркинаётганини яширмайди Феруза опа. Четланишга, беркинишга қанчалик зўр берилиши бу ташқаридаги қолип ё вазиятларга шу қадар сиғмаётганлигининг инъикоси. Реал воқелик билан ботиний дунёсининг кесишиши натижасида биринчисидан иложсиз бир алпозда қочиш. Ўзининг ичига, ўз қудуғига…

“Хонамга ичкари қулфларни урган, Ичкари – дунёдан безиган тақдир” – деган мисраси ҳам юқоридаги фикримни қатъийлаштиради яна. Ҳалиги азобланаётган умид ўз-ўзича покланиш жараёнини туғдиришини ҳам шоира яхши билади. Шунинг боисидан ҳам руҳига шиша синиғидай ботгувчи маҳзунликларига назар солишдан чўчимайди. Ўқувчининг қўлига ҳам илдизсиз қувончларни тутмайди ҳеч. “Кўнгил ичра ғам йўқлиги асру ғам” эканлигини, балки, англаб-англамай бирор босимсиз, ўта табиий бир йўлда англатади ўқувчига. Бахтни заминга экиндек экишни орзулаган ифодалари сим-сиёҳ қоронғудаги ёғду каби жозибали кўринади шеърхонга. Шоиранинг ўзи айтганидек, қайғулари аро шодлиги ҳали тирик эканига қувонасиз беихтиёр.

Наврўза Маҳамадхўжаева

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube