Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

ЗУЛФИҚОР

ЗУЛФИҚОР
29 Haziran 2020 - 12:23 'да юкланди ва 666 марта ўқилди.

Биз

У ер бу ерда “ЗУЛФИҚОР” махфий гуруҳи деган, ўқиган кишида ғайри фикр уйғотувчи илмоқли гапларга кўзим тушиб қоляпди. Индамаса душман ҳам ясаб оладилар. Шунинг учун ўзим ЗУЛФИҚОР нима, деган саволга батафсил жавоб беришга қарор қилдим.

Аввало ном ҳақида тўхталсам. Тахминан 6-7 йил бурун 80-йилларда чоп этилган тўпламдаги адабий танқидий мақолаларни ўқиётиб, ичимда савол уйғонди. Нега ҳозир жараён ўлик? Адабий муҳит пароканда. Танқидий қараш йўқолганми, ё танқидга арзирли асар? Шу савол жавобини излаб, ўзбек адабиётини жадидлардан бошлаб (жадидларни пухта ўзлаштирмадим лекин) то ўзим тенгиларгача синчиклаб ўқишга киришдим. Орада янги адиблар, шоирлар, адабиётшунослар, рассомлар, билан танишдим. Китоб орқали албатта. Ва билдимки, адабиёт ҳам, танқид ҳам тирик. Фақат уларга бўлган ишонч сусайган. Натижада охирги ўн-ўн беш йилда ҳеч ким адабиёт ҳолидан хабар олмай қўйган. Кейин олдимга жараённи имкони борича жонлантираман дўсту ёрлар билан, дея мақсад қўйдим. Икки йил бурун шу ўйлар амали ўлароқ Зулфиқор рукни остида танқидий мақолалар эълон қила бошладим. Кўпларнинг хабари бор. Кейинроқ шу ном билан тўгарак ташкил қилдик. Номга келсак, Зулфиқор ҳазрати Алининг тиғи илон тилидек айри қиличларининг номи. Узоқ ўйлаб, нафас олиши деярли сезилмай қолган адабий муҳитни қайта оёққа турғизиш йўлида тўхтамай олға бориш учун танланган рамзий ном бу. Қисқаси тўгарак уч-тўрт дарсдан сўнг ёпилди. Аслан ўзим тўгаракларни хушламайман, лекин истеъдодлар бирдамлигини жуда истардим. Негадир ҳафсалам ўлди. Балки талабни катта қўйиб юборганим учунми, билмадим. Хуллас ҳафсаласизлик бугунгача давом этди. Ва яна адабий танқидга қайтдим. Агар ишни бошқа биров қилганида мен ҳеч иккиланмай ёнида турган бўлардим. Ҳеч кимдан садо чиқмагач…

Бу ёғига бир-биримиз учун ижобий маънода танқидчи вазифасини ўтамасак бўлмас экан. Худога шукур, тушунганлар жараённи бошлаб юборишди. Истайманки, Зулфиқорсиз ҳам шу йўлдан чалғиманг.

Билмаганлар билиб қўсин. ЗУЛФИҚОР ҳеч қандай махфий гуруҳ эмас, ном. Махсулот брендлари каби адабий танқидий бренд. У ҳеч кимга зарар етказмайди. Адабиёт ва виждон учун хизмат қилади. Кейин у менга тегишли ҳам эмас. Ҳамманики. Бизники яъни. Шундай экан қаерда бу номга чапланган бўхтонларга кўзингиз тушса, ҳайиқманг. Биз маърифат, адабиёт тарафдорларимиз. Ёзилаётган мақолаларни ҳам ҳеч қандай манфаатсиз қоралаяпмиз. Натижасини ҳам тез орада кўрамиз. Мана, ҳозирдан адабий жараён ўзгараётгани, якдиллик бўй кўрсатаётганининг гувоҳимиз. Тўхтаб қолмасак, сўз қадр-қиймати учун ҳаракат қилаверсак китобга, қалбга бўлган енгил елпи қарашлар йўқолиб, адабиётда янги давр, янги тўлқин юзага келишини таъминлаб берган бўламиз.

Яна такидлайман, Зулфиқор бор йўғи ном. Унинг нияти кимнидир йўлдан уриш, фикрини заҳарлаш, тўда тузиш эмас, соф адабий жараённи шакллантиришдир. Илло “мен”дан “биз”га ўтишимизнинг ўзи катта натижадир.

Жасорати ошкор, чин адабиёт муҳиби бўлмиш жигарларим. Балки бу баландпарвоз, минбарбоп сўздир, аммо ҳозир айтмасам чидолмайман: БИЗ БИРЛАШСАК КАТТА КУЧГА АЙЛАНАР ЭКАНМИЗ!

Жонтемир Жондор
Манба: facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube