Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистонда яна бир маҳбус қийноқдан вафот этди

Ўзбекистонда яна бир маҳбус қийноқдан вафот этди
01 Temmuz 2020 - 19:25 'да юкланди ва 675 марта ўқилди.

27 июнь куни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармасининг 64/18-сонли муассасаси (Сангород)дан 45 яшар маҳкум Фарруҳ Хидировнинг ўлиги чиққан. Бу ҳақда “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Абдураҳмон Ташанов хабар тарқатди.

Ташановнинг Фэйсбук саҳифасида чоп этилган хабарига Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани Баҳор маҳалласида истиқомат қилган Фарруҳ Хидировнинг моматалоқ излари бўлган ва қонталаш жасади туширилган тасвирларни ҳам илова қилган.

“Билмадим, Фейсбук ижтимоий тармоғи постимга илова қилинаётган видеоматериалларни чоп қиладими-йўқми, ижтимоий тармоқдаги дўстларимиздан колония тезкор вакилларининг ваҳшийлиги баён қилинган постимни ўзаро улашишларини илтимос қилардим”, деб ёзган ҳуқуқ фаоли ва журналист.

Унинг марҳум яқинларига таяниб айтиишча, Фарруҳ Хидиров бир неча кун аввал уйига қўнғироқ қилиб, колония ходимлари пул талаб қилишаётганини айтган.

“Ҳатто, қандайдир ҳисоб рақамлари ҳам беришган экан”, дейди Ташанов.

“Сўнг унинг чалажон танасини Сангородга олиб келишибди. У ерда 8 кун давомида ўзига келтиришга уринишган, лекин бўлмабди.

Оддий бир ҳуқуқ ҳимоячиси, фуқаро сифатида изтиробга тушмоқдаман. Наҳотки, ҳаммаси шундай кетаверади?! Қийноқларнинг, хўрликларнинг охири борми?!”, деб ёзган Абдураҳмон Ташанов.

Расмийлар охирги ҳодиса юзасидан ҳозирча изоҳ бергани йўқ.

Бу сўнгги бир ойдан камроқ вақт мобайнида Ўзбекистон ИИВга тегишли муассасасидаги иккинчи ўлим ҳолати.

Ҳодиса Президент Шавкат Мирзиёев Андижон ва Чироқчи ИИБларида икки нафар фуқаронинг қийнаб ўлдирилиши ҳодисасида ИИВ раҳбарларини айблаганидан бир кун ўтиб содир бўлмоқда.

Манба: bbc.com/uzbek

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube