Саидбурхон Қодир: Нима керак ўзи бу бизнинг халққа?

Саидбурхон Қодир: Нима керак ўзи бу бизнинг халққа?
85 views
03 July 2020 - 15:48

Саидбурхон Қодир: НИМА КЕРАК ЎЗИ БУ БИЗНИНГ ХАЛҚҚА?

Нима керак ўзи бу бизнинг халққа?..
Албатта, биринчи – озодлик ва эрк.
Мана, озодлик, деб бериб қўйсанг-да
Қараб тураверар тушунмагандек.

Бу халққа тўкинлик, керак, озроқ пул.
Жаннатдай диёрда топилар бу ризқ.
Аммо у ишлайди бамисоли қул,
Порахўрга берар топганин, қизиқ…

Яна машинани яхши кўрар чин,
Машина олай деб тиришар ҳамма.
Манзил қаердадир ва йўловчи ким,
Аравакаш бўлса бутун халқ, аммо?..

Бир халққа етарли уч-тўртта шоир,
Шоирлар эрк дея ҳайқирсин, майли.
Аммо улар – Маҳбус. Улар – Муҳожир.
Юртни босиб кетган хаслар туфайли.

Нима керак ўзи бу бизнинг халққа?

S. B. 03/07/2020.