ЧИНАКАМ МУСЛИМ

ЧИНАКАМ МУСЛИМ
112 views
04 July 2020 - 7:57

Бугун мен билан бир ибратли воқеа юз берди. Бу ҳақда ёзсамми, йўқми деб роса ўйладим ва бошқаларга ибрат бўлсин учун ёзишга қарор қилдим.

Пиёдалар йўлагида ҳамёнимдан бир нимани излаб тургандим, битта ғайридин эркак менга қараб, ахлоқсизларча ғалати товуш чиқариб кела бошлади, ўзимни ундан олиб қочишга уринсам ҳам менга суйкалиб ўтишга уринди. Воқеага гувоҳ бўлиб турган эркаклардан биттаси ғайридинга қараб, уриб ташлайдиган даражада важоҳат билан яқинлашди. Эркакнинг важохатини кўрган ғайридин кечирим сўради.

Ҳимоямга отилган инсонга миннатдорчилик билдирдим ва аслида, айб менда бўлганлигини, четроқда туришим кераклигини айтдим, шунда у:

  • эй, муслима синглим, агар сиз ўранган, муслима аёл бўлмаганингизда эди мен бунчалар ғазабланмасдим. Ярим яланғоч бир аёл эканда, ўзи шунга йўл очиб берди деб ўйлаган бўлардим.
    Сизнинг турган жойингиз унинг сизга ҳирс билан қараши учун изн бермайди.
    Аллоҳ мени заифаларни ҳимоя қилишим учун ҳам эркак қилиб яратди.

Унинг гапларидан мусулмон эканлигини англадим.

Ҳақиқий мусулмон ва ориятли эркакларнинг борлигига ҳамда ўзини ёмон кўзлардан ҳимоялаган, авратини ўраган аёлларни Аллоҳ ҳам ҳимоясиз қолдирмаслигига гувоҳ бўлдим.

Аёлни эъзозлаш бу унга даста гуллар тутиш ва ширин сўзлар айтишдангина иборат эмас, балки унинг шаънини ҳимоя қилиш ҳамдир.

Аллоҳ у нотаниш муслимдан рози бўлсин!

Шабнам Оллошукурова