Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

ИСТЕЪДОДЛИ ЎЗБЕК ШОИРИ БАХРОМ ҒОЙИБ ШЕЪРИЯТИДАН

ИСТЕЪДОДЛИ ЎЗБЕК ШОИРИ БАХРОМ ҒОЙИБ ШЕЪРИЯТИДАН
04 Temmuz 2020 - 15:55 'да юкланди ва 460 марта ўқилди.

ЙЎЛГА ЧИҚДИМ…

Ман тўлиб кетаяпман!
Тинглағил, ҳей оломон!
Бу кун Ҳаққа етаяпман,
Йўли тўғон — Халқ томон!!!
ТУРКИСТОН, деб йўлга чиқдим,
ТУРКИСТОН, деб ёнаман!
Ҳей, юракни бунча сиқдинг,
Ҳақ йўлда тўлғонаман!!!

Тошкент
2020 йил

ТУР ЎРНИНГДАН, ТУРКИСТОН!!!

Ман ёниб ёзаяпман,
Ман қониб ёзаяпман!
Олтмишимда ғафлатдан,
Уйғониб ёзаяпман!

Уйғотлик дунё, деган,
Устознинг оҳи нолон.
У кимнинг ғамин еган?
Уйғондим наҳот, ҳайрон!

Уйғотишим керак ман,
Ухлаб ётар Туркистон.
Уйқусини очолмай,
Уҳлаб ётар Туркистон.

Тур ўрнингдан, Туркистон!
Оламга бўй кўрсатгин.
Туркистон тамом, деган,
Одамга бўй кўрсатгин.

Тарихда қолди наҳот,
Барча шавкат, барча шон?!.
Келажак кутар нажот,
Тур ўрнингдан, Туркистон!!!

Қани, тургил, Туркистон!
Ўзим мадор бўламан.
Олға от сур, Туркистон!
Жиловбардор бўламан!!!

Тошкент.
26.06.2020-й.

ҚАНИ, КИМ ТЕНГ БЎЛАДИ?!.

Мард йигитлар одатда юраги кенг бўлади,
Бирови ёқа бўлса, бирови енг бўлади.
Ўн йиллаб ётган эдим, кўксимни захга бериб,
Бу кун қаддим тикдим ман, қани, ким тенг бўлади?!.

Тошкент
10.09.2016

НАФАС ОЛСАМ МАЙЛИМИ?

Тун бўйи сериал кўриб,
Тонготар нидо қилдинг:
— Мен энди ухлайман-а,
Йўталиб халал берманг…

  • Нафас олсам бўларми,
    Маликаи Турондот?!
    Хотинмас, сериалнинг,
    Дастидан дод узра дод!

Ман-ку тонгда ишлайман,
Тунда бироз ухладим.
Интернетда қишлайман,
Қўлга қалам ушладим.

“Ортиқча бўлиб қолар,
Бир хотин ҳам гоҳида!”
Тутун чиқар, ўт ёнар,
Баҳром Ғойиб оҳида!!!

Тошкент
19.06.2020

ЙИГИТНИНГ СЎЗИ ҚАСАМ…

Қўлласанг, оқлолмасам,
Олдимда бир дор бўлсин!
Дордан кейинги йўлим,
Ул қора мозор бўлсин!
Мани йўқотсанг, элим,
Дилингга озор бўлсин!
Юраги кенг йигитга,
Дунё кенг бозор бўлсин!
Ўзим ўтиб кетсам-да,
Ёзганим — мадор бўлсин!
Бекорга от чопмадим,
Ютуқлар қатор бўлсин!
Мозорда ётиб таним,
Кўнглим санга зор бўлсин!
Бошимга ёққан бало,
Майли, қаро қор бўлсин!
Халқим, толейинг кулиб,
Бор омадинг бор бўлсин!
Маним сўнгги тилагим,
Толе санга ёр бўлсин!!!

Тошкент.
25.06.2020-й.

ГАРД

Кимдир халқ бахтини мадҳ этиб чиқар,
Ман унинг дардини айтган дардманман!!!
Улар булса Халқнинг бошида жиға,
Мен халқнинг пойида зарраман, гардман!!!

Туркистон.
2019-йил. Ёз.

БЕЗИБ КЕТДИ…

Тилим аччиқ, суҳбатимдан,
Қанча дўст безиб кетди.
Хафа кетди даргоҳимдан,
Ҳақлигимни сезиб кетди.
Бевафо ёр, гулшанимда,
Бирор муддат кезиб кетди.
Мажнун кўнгил гулханимда,
Ким, нима рамз чизиб кетди.
Тилим олмай, фарзандим ҳам,
Қовоғини уйиб кетди.
Мани севган ул ҳурлиқо–
Ишқ ўтини туйиб кетди.
Пиликнинг бошини кесиб,
Шаъм сўхтаси куйиб кетди.
Ғойиб ҒАЙБдан эҳсон эсиб,
Ҳақ даргоҳин суйиб кетди.

Тошкент.
26.06.2020-й.

ШОИРНИНГ ЎРНИ

(Манга нотаниш шоир, Ўткиржон Хидировга)
Танимаган ёш шоир билан,
Интернетда тортишиб қолдим.
Ўрни йўқ, дер шеър билан роман.
Адабиётнинг ёнини олдим:
— Ижодкорнинг туйғуларини,
Тим тагидан арзон сотишди.
Англамайин қайғуларини,
Яниб, чандиб тошлар отишди.
Мазлумларнинг ҳаққин талашиб,
Умрим ўтди мунғайиб, мағрур.
Сан бормидинг, қиё қарашиб,
Тилим тегиб кетса, четроқ тур.
Унинг шеърин ўқиб бир қизча,
Машҳури олам, танловда ғолиб.
Муаллифин танирми, бизча?!
Мукофотга мошина олиб,
Керилиб юрибди, тухумдан чиқмай…
Омад тилар муаллиф унга,
Шугинанинг кўнглини сиқмай.
Қолмадими бир қора кунга?!
Отиниям аталмас, шоир
Ярим тунда ёзар ёруғ шеър.
Бу ўринлар унгамас доир,
Халқим Ўзи билса бўлди, дер.
Ураверма унинг бошиға,
Давралардан четлатаверма.
Қойил қолғил, чўнг бардошиға,
Бир байт ўқи, чет кетаверма.
Санинг дардинг куйлаяпти у,
Ўз дардини кўмиб жўрттага.
Кенг оламни ўйлаяпти у,
Тор юрагин қўйиб ўртага.
Ватан, дейди беватан ўзи,
Ижарада ўтяпти умри.
Қора нон еб ўсди-я қизи?
Тилла қаср қурибди — қумри!
Булбул — гулшан бўлди излари,
Мана, шоир ўрни қаёқда.
Гоҳ Мажнун у — саҳро кезари,
Шоҳ Машрабни айтар қўноққа.
Танловларда қатнашмайди У,
Унинг шеърин танлашар мудом.
Ундан қарзга олиб бир туйғу,
Халқ шоири бўлади муқом.
Мана, укам шоирнинг ўрни,
Халқ қалбидан жой олса бўлди.
Юрагида ўчирма қўрни,
Зўр, деб қўйсанг кўнгули тўлди.
Юраверар ЭРК орзусида,
Курашади: Бирлаш Туркистон!..
Рафиқаси нон қайғусида,
Шоирингни асра, ТУРКИСТОН!!!

Тошкент.
26.06.2020-й.

Ҳақиқий “БИРЛИК”чи, оташин шоир, бетаъма курашчи, устоз ЁДГОР ОБИДни сафимизга чорлайман. Ҳадисларда келганидек, қўшни ҳақини талаб қилишга журъат этдим. Узр, устоз, бизни узоқдан бўлса-да қўллаб турсангиз, ҳозир масофа муаммо эмас-ку.

ҚЎШНИ ЭДИК…
Устоз Ёдгор ОБИДга эҳтиром билан.

Бобо, дерди қизларим Сизни,
Қўшни эдик девор-дармиён.
Суярдингиз устозим бизни,
Айтардингиз дилдан шеър, достон.

Энди қайда юрибсиз, Оға?
Немис юртда сарсон, саргардон.
Сизларсиз биз ғариб, бечора,
Юрибмиз-да дардда андармон.

Неварангиз эрми, азамат?
Чироғингиз ёқибди ўзи.
Дийдор ширин, дийдор ғанимат,
Тўғри бўлсин Худойим кўзи.

Қайда бўлманг омонда юринг,
Шижоатлар сўнмасин ҳамон!
Сафимизнинг олдида туринг,
Донғил йўлга чиқди ТУРКИСТОН!!!

Тошкент.
10.06.2020-й.

ИСМАТ ХУШНИ КУМИР ТУТГАН “ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ”ГА НОХУШ МАСЛАҲАТ!!!

Исматдан улги олсанг, одам бўлмассан!
Шайтон бўларсан балки, ҳамдам бўлмассан!
Эҳсон бериб элга, кўксингни керма,
Ўзинг тўймай туриб, Ҳотам бўлмассан!!!

Тошкент.
15.06.2020-й.

УЛФАТУ ДЎСТ…

“Санинг бошинг қарздан чиқмас,
Маним бошим кулфатдан.”
Санинг учун бўйин букмас,
Сақласин-ай улфатдан.
Улфат бошқа, дўст бошқа,
Улфат ошингни ейди.
Дўстинг-ки, дарди бошқа,
Олтин бошингни ейди.
Иккови ҳам ер фақат,
Еб тўймайди ҳеч қачон.
Ғойиб, жон дўстинг ўзим,
Деб қўймайди ҳеч қачон.
Жонингга жабр — дўстдир,
Тириксан, сабр — дўстдир.
Гар шошилиб ўтарсанг,
Битта тор қабр — дўстдир…

Тошкент.
28.06.2020-й.

ДОЛЗАРБ МАВЗУ…

Ит тинар, қуш тинар,
Шоир тинмайди!
Саҳнада ҳақ синар,
Ҳақ Сўз синмайди…
Ҳақгўй ҳофиз синар,
Ҳақиқат синмас!
Бир муддат Ҳақ тинар,
Ҳақ шоир тинмас!!!

Тошкент.
03.07.2020-й.


P. S. Мен ҳам пиар қилмоқчиман… Соатга қаранг, неча бўлди?! Агар ухламаган бўлсангиз…

Парфи айтган: Уйғотлик дунё… Уйғон болам…
Ғойиб айтар: Уйғон болам!
Ён болам!
Ҳар ёнингда ноҳақлик,
Сан улардан тон болам!
Сан ахир, Ватан, болам!

2020

ОҚ МЕРГАННИНГ ҚОРА ЎҚИ…

Оқлиғинга гумоним бор,
Тўқлиғингга гумоним бор.
Бул очунда санам бору
Йўқлиғингга гумоним бор.
Бир-бир сўраб қўйсам, зотинг
Нуҳлиғига гумоним бор.
Ёзганинг не, айтқонинг не,
Руҳлиғига гумоним бор.
Санинг қўйнингга сув пуркаб,
Турғонига гумоним бор.
Ким Канада, ким панада сўз овлаб,
Юрғонига гумоним бор.
Бойқушмисан, кўршапалак?
Бургутингга гумоним бор.
Қайдан келдинг, Арши, Қарши,
Ургутингга гумоним бор…
Ёш шоир бўлсанг керак?!.
Бош шоир бўлсанг керак?!.
Бунча пишиқ факт йиғиб,
Бўш шоир бўлсанг керак?!.
“ЭРК” йўлини тўсма, тур,
Қўш шоир бўлсанг керак?!.
Оқ тонгдаги қора нур,
Хўш, “шоир” бўлсанг керак?!.
Солиҳ Эркнинг тимсоли,
Юртдан бадарға бўлғон.
Сен овлағон мисоли,
Қачо-он назарда бўлғон.
Сув балосидану ўт балосидан,
Туҳмат балодан сақла, Худойим.
Қўлда қалам, тасанно,..
Ҳақни айтсанг сўз бўлғай.
Яна бир чиқиб, халққа,
Тавба қилсанг, соз бўлғай.
Узр сўраб, ер ўпиб, ялин,
Топшириқлар боз бўлғай.
ҲАҚдан йўруғ бўлмайин,
Кундан ёруғ етмагай.
Шул сабабки, э Ғойиб,
Қалбингдан ғам кетмагай…

2020

ОЗАР КЕЛАЁТИР, КУТИБ ОЛ, ЎЗБЕК!!! Б. ҒОЙИБ.

ОЗАР ТУРКИ АКИФ БАҒИР БАЛОҒАТ ЁШИДА ТОҒЛИ ҚОРАБОҒДАН КЕЛИБ, АЗИМ ТОШКЕНТДА, ЎЗБЕКЧА ТАЪЛИМ ОЛДИ, ИЛМИЙ ИШЛАР ҚИЛДИ. ИЛМДАН БЎШ ВАҚТИНИ МУДОМ ЎЗБЕК ЁЗАРЛАРИ ДАВРАСИДА ЎТКАЗДИ.

У АЙНИҚСА, УСТОЗ РАУФ ПАРФИНИНГ ОТАШИН МУХЛИСИ ЭДИ.

ЎЗИНИНГ ҲАМ ЁЗАРЛИГИНИ, ЁЗГАНДА ҲАМ ЎЗБЕК ТУРКЧАСИДА ГЎЗАЛ ЁЗИШИНИ, ПАРФИ ШАРАФИГА БАҒИШЛАНГАН, ТУРКИЙЛИК РУҲИ БАРҚ УРИБ ТУРГАН:

“АССАЛОМ АЛАЙКУМ, ДОРНИНГ ОҒОЧИ” БИТИГИНИ БИР ДАВРАДА, ЎҚИБ БЕРГАНИДА БИЛГАНМИЗ.

МАНА ШУ ГЎЗАЛ БИТИКНИНГ БИР БЎЛАГИ:

… ТУГИБ САРБАДОРЛИК ИЙМОНИН ДИЛГА,
ТУРОН ЭЛЛАРИДАН ЧИҚҚАНДИК ЙЎЛГА.
АХИР, ЎЗИНГ СЎЙЛА БОШИМИЗ ТОЖИ,
БОШ ЎЗИ НЕ КЕРАК, ЭРКИ ЙЎҚ ЭЛГА?!.
АССАЛОМ АЛАЙКУМ, ДОРНИНГ ОҒОЧИ!!!

АКИФ БАҒИР, ЭРКИ ҚУЛЛИКДА БЎЛГАН ЭЛДАН БОШ ОЛИБ, ЎЗ ОЗАР ЮРТИГА КЕТГАНИГА ҲАМ БИР МУДДАТ БЎЛДИ. У ҲОЗИР “АКИФ АЗАЛП” ТАХАЛЛУСИ БИЛАН ЁЗАЁТГАНИДАН, ИНТЕРНЕТ ОРҚАЛИ ХАБАР ТОПДИК. ҚОРАБОҒДА ТУРИБ, ЎЗБЕКНИНГ НОНИНИ ОҚЛАБДИ. ҲАЛОЛИ БЎЛСИН!

ЎЗБЕК КЕЛАЁТИР…
(Туҳмат тўқиган муртадларга.)

ЯНА ХАЁЛ УЗРА ТАҚИБ …..
БИР ПАЙҒОМ ВАСЛИГА ТАЛПИНАР ДАДИЛ.
ИЛҲОМ ПАРИСИНИНГ ХУШ ХАБАРИДАН,
САРХУШ САНДУВОЧДАЙ ЯЙРАМОҚДА ДИЛ —
ЎЗБЕК КЕЛАЁТИР ТАРИХ ҚАЪРИДАН!

АСРАБ НАЪРАСИНИНГ ЯНГРОҚ САСИНИ,
ҚАДИМ ХОРАЗМНИНГ ХАЗИНАСИНИ.
ИККИ ЯРИМ, УЧ МИНГ ЙИЛЛАР НАРИДАН,
ОПИЧЛАБ “АВЕСТО”НИНГ ДАФИНАСИНИ —
ЎЗБЕК КЕЛАЁТИР ТАРИХ ҚАЪРИДАН!

БИР ҚАНОТ АЛПОМИШ, БИР ҚАНОТ ШИРОҚ,
БИР ЁН АЛБЕРТУМГА ЕНГИЛМАС ТУПРОҚ.
ЎТ ОЛИБ МАНГУЛИК САМАНДАРИДАН,
ТЎМАРИСЛАР ҚАЛБИН ЁРИТГАН ЧИРОҚ —
ЎЗБЕК КЕЛАЁТИР ТАРИХ ҚАЪРИДАН!

ДАЪВОСИНИНГ СОНСИЗ МЕВАСИ БИЛАН,
САМАРҚАНД, БУХОРО, ХЕВАСИ БИЛАН.
ҚАНЧА ТОШБИТИКНИНГ ЎЙИҚ БАҒРИДАН,
ШОШГА ТЕНГДОШ БЎЛГАН ШЕВАСИ БИЛАН–
ЎЗБЕК КЕЛАЁТИР ТАРИХ ҚАЪРИДАН!

АЗАЛДАН ЗАКОВАТ НУРИГА ЁЛЧИБ,
ЗУЛМАТЛАРГА ИРФОН ЁҒДУСИН СОЧИБ.
ТУРИБ ТУНУ КУННИНГ ТУТАШ ЕРИДАН,
НЕ-НЕ САЙЁРАЛАР, ҚИТЪАЛАР ОШИБ —
ЎЗБЕК КЕЛАЁТИР ТАРИХ ҚАЪРИДАН!

ЧИҚАРИБ НУРАФШОН ЙЎЛГА КАРВОНИН,
БОШИГА КЎТАРИБ ОРЗУ, АРМОНИН.
КУЧ ОЛИБ ИСТИҚЛОЛ ЗАФАРЛАРИДАН,
ЯНА ЮЛДУЗЛАРГА ТАҚАБ НАРВОНИН —
ЎЗБЕК КЕЛАЁТИР ТАРИХ ҚАЪРИДАН!

ЙЎЛ БЎШАТ, ДИЛЛАРДА МУЗЛАГАН АРМОН!
ЙЎЛ БЎШАТ, МЕНСИМАЙ ХОР ҚИЛГАН НОДОН!
ЯНГИ МИНГ ЙИЛЛИКНИНГ ТОНГОТОРИДАН,
ЙЎЛ БЎШАТ ЗАМОНА, ЙЎЛ БЎШАТ ЖАҲОН!–
ЎЗБЕК КЕЛАЁТИР ТАРИХ ҚАЪРИДАН!!!
(Акиф АЗАЛП.17-январь)

P.S. Биринчи сатрда нуқталар ўрнини бўш қолдирдик, чунки биз озар ёзарининг ўз битигини, ўз оғзидан (интернетда) эшитганимизда, бир сўзни англайолмадик, ноаниқ талаффуз…

Яна бир жойда эса ҳаддимиз сиғиб қалам урдик, зеро аслиятда: “Бошига кўтариб тенгсиз сорбонин”, эди, бизнинг таҳлилда эса:”Бошига кўтариб орзу, армонин”, бўлди. Бир каттадан, бир кичикдан ёки бир Пирдан, бир муриддан дегандек, шаккоклик қилган бўлсак, Ўзи кечирар… Зеро, у “сорбон” биздан эмас эди.

Ёзарнинг истиҳоласи маълум, андишаси тайин, лекин қачонгача андиша қиламиз? Ўзбекчилик ҳам эви билан…

Ўйлаймизки, Акиф оға муаллифлик ҳуқуқини даъво қилиб, ёқамиздан олмайди. Бизни тушунади, авваллари ҳам яхши тушунардик, бир биримизни…

Ўзбек келаётгани хушхабарини, Озар ёзарининг ўз оғзидан, лутфан эшитишни истовчи мухлислар бўлса, марҳамат, шоирнинг дийдорини “Баҳром ҒОЙИБ” сайтидан топасиз…

Баҳром Ғойиб

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube