Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Дангасалик синдроми

Дангасалик синдроми
05 Temmuz 2020 - 12:20 'да юкланди ва 886 марта ўқилди.

ЗУЛФИҚОР

Дангасалик синдроми

Сўзимни ҳазрат Алишер Навоийни ёд этишдан бошласам. Улуғ шоир “Муҳокамат ул-луғатайн” асарида 18-20 ёшлик чоғларида туркий ва форсий шоирлар назмидан 50 минг байт шеърни ёд олганини айтади. Бу бежиз эмасди. Чунки ҳазрат Навоий даврида ўзини адабиётга дахлдор деб билган киши аввал бир неча талабларга жавоб бериши шарт бўлган. Яъни, ўзидан олдин яшаб ўтган шоирларнинг шеъридан 30 минг мисра, ўзи билан замондош ижодкорлардан эса юз минг мисра шеър ёд билиши керак эди. Демак, шоирликка даъвогар шахс жами 130 минг мисра — 65 минг байтни хотирада сақлаши талаб этилган.

Навоий даврида мактаб ва мадрасаларда Қуръон суралари ёдлатилар, қироат усуллари ўргатилар эди. Кўринадики, ҳазрат болалигиданоқ Қуръони каримни ёд билган. Қолаверса, Фаридуддин Атторнинг “Мантиқут тайр” достонини ҳам ёд олгани ҳақида маълумотлар келтирилган. Натижада Алишер Навоий 15 ёшиданоқ мамлакатда шоир сифатида кенг танилган. Унинг қувваи ҳофизаси ниҳоятда ўткир эди…

Қалам аҳли учун энг муҳим хусусиятлардан бири сўзни тушуниш, уни вужуди билан ҳис қила олишдир. Хўш, бугунги “ҳаваскор” қаламкашлар, адабиётга энди кириб келаётган шоир-ёзувчилар, тенгдошларим буни қанчалик ҳис қилишяпти? Адабиётнинг олтин қоидаларини, ижоднинг одоб меъёрларини улар қай даражада англаб етяпти? Бугун адабиётни ҳавас майдонига айлантирганлар кўпчиликни ташкил қилади. Оддийгина мисол, ўқувчи ёки талаба, умуман ким бўлишидан қатъий назар, нимадир қоралаб, ўзини шоир, ижодкор дея таништираётган, баҳолаётганлар кўп орамизда.
Бундан ёшларимиз адабиётни севади-да, деб дўппингизни осмонга отишга шошилманг. Афсуски, уларнинг кўпчилиги охирги ўқиган китобини ҳам эслай олмайди. Қофияли сўзларни йиғиб, териб, сўз ўйинидан “Ребус” ёки “кроссворд” ясаб, ижтимоий тармоқларда олқишу қарсаклар билан “тақдирланиб”, ўзига ўзи маҳлиё бўлиб кам дейсизми? Улар адабиётни севганидан эмас, Фейсбук ёки телеграмм каби ижтимоий тармоқларда “Лайк” йиғиш учун қоғоз қоралашяпти. Адабиётни, шеъриятни оппа-осон “математика” деб ўйлашяпти, менимча. Бир амаллаб “Шеър”лари сонини юзтадан оширса-да, отаси берган пул ҳисобига китобини чиқартирса бўлгани. Тан олинг, 20 ёшга тўлмасдан, 20 та китоби нашрдан чиққанлар қанча орамизда!
Атрофимда ижодкор танишларим озми-кўпми, ишқилиб кўпчиликни ташкил этади. Ишониб айта оламанки, улар орасида қачонлардир ўқиган Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов(жа-а-а инсофлироқ бўлса, Рауф Парфи ва Шавкат Раҳмонни ўқигани бордир)ларнинг бир-иккита асарини ўқиб қўйиб, “Қойиллатиб қўйдим”, дея ШЕЪР ёзиб юрганлар бисёр. Тўғриси, дангасалашиб кетдик! Фейсбукда эълон қилинган ёхуд телеграмм каналларида чиққан 3-4 шеърига зериккан пайтда кўз ташлаб қўйиб, “мен фалончини ўқиганман”, “мен пистончининг ижоди билан танишман”… дейишга умуман ҳаққимиз йўқ, деб ўйлайман.

Мен ҳам ўз даражамни жуда яхши биламан, шунинг учун ҳадеб ёзавергандан кўра, мутолаани афзал кўраман. Ҳали ўқийдиган нарсам, режамдаги китоблар ааанчагина. Онда-сонда қоралаган нимарсаларимни ижтимоий тармоқларда баъзида эълон қилиб, 3-4 нафар ижодкор дўстларимга кўрсатиб, фикрини эшитаман.

Ижтимоий тармоқлардаги муносабатга эътиборлиман. Мени олқишу мақтовлардан кўра танқид кўпроқ қизиқтиради(албатта ўринли бўлса). Чунки унда ижодингиз таҳлил қилинади, камчиликларингизни кўрасиз ва бўшлиқларни тўлдириш учун янада кўпроқ ўқийсиз, ҳаракат қиласиз.

Айни дамда озарбайжонлик ёш ижодкорнинг “Қоронғининг ёруғлик исми” китобини ўқиб ўтирибман. Унинг “Гўдакларнинг чаккасидан ўпиб жонини олар минг ўқлар”, “Ўтда ёнмоқ иймондан, деб ёнар эдик бу кеча” каби мисралари хаёлимни бииир ерларга етаклаб кетади. Бизда Шаҳриёр Шавкат, Суҳроб Зиё, Ҳумоюн Қувондиқов, Феруз Неъматуллаев ва бошқа ёш ижодкорларнинг шеърларини ўқиб, тўғриси маза қиламан. Лекин қардош миллат вакилларининг юқоридаги мисраларини ўқигандаги каби ўрнимдан бир қалқиб тушмайман.

Катта авлод вакилларини ўқишнику, қойиллатаётганимиз йўқ. Ачинарлиси, ёнимиздаги дўстимизнинг ижодига ҳам тош босадиган фикр айта олмаймиз: ўқимаганмиз-да! Ҳажми қалин китобни кўрса, юраги орқага тортиб, нафаси қисиб, ҳаво етишмай қоладиганлардан ижодкор чиқмайди. Ўзини беҳуда уринтирмасдан, бошқа иш билан шуғуллангани яхши, назаримда. Ҳар кун янги нимарса эълон қиладиган эмас, ёзмасликни биладиганларгина ҳақиқий ижодкордир, деган эди устоз Узоқ Жўрақулов маърузаларининг бирида. Энг тўғри йўл ҳам шу, аслида.

Ёзувчи 30 ёшгача шаклланади, тобланади, ўз йўлини ахтаради. 30 ёшда ҳам қалами залварлироқ фикр ёза олмасдан, “отдан қолма эшагим”, дея беҳудага ҳаллослаяптими, у деҳқончасига айтганда “одам бўлмайди”. Тинчгина “эъжод”ни йиғиштириб, “шиғирбозлик”ни бас қилиб, бошқа ишнинг бошидан тутгани яхши!
Халқимизда жин урганни даволаса бўлади, сўз урган эса соғаймайди, деган гап бор. Қофияни териб, ўзидан шоир ясаб олган сўзфурушларни бир кун келиб сўз уриши аниқ. Лекин унда кеч бўлади.

Абдулазиз АҲМЕДОВ

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube