Ғаним ахтармангиз узоқ , йироқдан
Элнинг ранг – рўйига солганда назар…
Ватан дарахти илдиз – пойида
Илонёстиқ яшар , тинмай кемирар !
Ўғри , хоин , маддох …жаъмики каслар
Ўзи , нафси билан ИЛОНЁСТИҚдир .
Ватан дарахти пойин кемирар улар ,
Қуртларсиз дарахт яшил , кўм – кўкдир !
Ғофур Отажон
5.7.2020.