Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

СОЯДУРМАН-КИ БОҚМАС…

СОЯДУРМАН-КИ БОҚМАС…
06 Temmuz 2020 - 17:05 'да юкланди ва 587 марта ўқилди.

Бисмиллаҳир-роҳманир-рохийм

Зомин туш кўрди.Тушида велосипед миниб кетаётган эмиш. Йўл қоронғу эса-да чироғи ёруғ. Кетаётса орқасидан қора кийган кўланканамо бир тунд аёл эргашиб, велосипед билан тенглашганида Зоминни туртиб юборармишу, Зомин йўл чекасига қулаётиб, қўққисдан, бу аёл – Ўлим эканлигини англар эмиш. Шу мудҳиш хаёлда қора терга ботиб уйғонди Зомин…

Энди оқара бошлаган осмон парда оралаб мўралар, ёмғир шитирлашини демаса, атроф жимжит. Зомин қулоқ солди. Узоқдан поезд товуши кела бошлади. Яқинлашди, тақа-тақ қилиб ўтди. Узоқлашди. Хотинининг тепа қаватдаги бир нарса ғичирлагандек бўлди. Бундан уйғонган мушук толор эшигини бироз қитирлатди-да, очолмай, афтидан ўз саватига қайтди. Зомин ўнг ёнига ағдарилди ва буларнинг барини – деразага ёққан ёмғирдек – хотиридан ювиб, яна уйқуга кетди. Бу сафар тушсиз, оғир ва қоронғу уйқуга.

Турса – вақт аллақанча бўлиб қолган. Дурустки, бугун якшанба, – деб ўйлади у ўзича, ишга шошилиш керакмас. Хотин ҳам ўз юмушлари билан оворадир, хайриятки Зоминни уйғотмабди. Паст қаватдаги ётоқхонасини очиб, Зомин уйдаги товушларга қулоқ осди. Тепадан йиғига ўхшаган овозлар келди. Эшик тагида ҳам бир қанча оёқ кийим. Хотинининг дугоналари йиғилишиб, эрларидан арзи дод қилишаётгандир-да, – деб ўйлади ўзича Зомин ва пастки ҳожатхонада юз-бетини ювиб, хотинлар ҳузурига эмас, ҳовлига чиқиб борди.
Ҳавонинг авзои бузуқ эса-да, тунги ёмғир тинган, ўтлару барглар намиқиб, хомуш бўй таратарди. Зомин бироз машқланди, чўзилди, ёзилди. Кейин кўзи ҳовлидаги арча тагида биқиниб ўтирган мушугига тушди. “Мош!”, – деб чақирди. Одатда бундай деганида у томон чопиб, оёғига ишқаланадиган мушук қимир этмади. Зомин яна пиш-пишлади. Мушук – силжиш у ёқда турсин, қулоғини ҳам учирмади. “Том босибдими?!” – деб ижирғанди ўзича Зомин ва бир-иккита ўсимликдан сарғайган баргларни узиб, ҳовуч қилди-да, қайта ичкарида даҳлиз кечиб, уйдан ташқарига чиқди. Ўтиб борар экан, қулоғига йиғи эмас, тиловат эшитилгандек бўлди. “Ҳа, инсоф берибди-ку буларга ҳам!” – деган хаёлда ташқарида ахлат қутига хазонни ташлади-да, ичкари қайтиш ўрнига – хотин-халаж ўз гапини қилаверсин, булар тарқалгунича бир айланиб келай деб, нарироқдаги боғ томон йўл олди.

Якшанба чошгоҳи. Ҳар ким ўзи билан овора. Кими итини сайрга олиб чиққан, кими – бола-чақасини. Шукурки, бошқа пайтдагидек на итнининг, на бола-чақанининг Зомин билан иши йўқ: униси қопмайди, буниси соқолидан қўрқиб, чинқириб қочмайди. Қуёш ҳам бир зумга чиққандек бўлди. Харракда унга юзини тутиб бир пас ўтириб тиниқди Зомин.

Бу боққа бурунлари қизию ўғлини олиб келишларини эслади. Энди иккиси ҳам улғайиб, бири турмушга, бошқаси ўқишга бошқа шаҳарларга кўчиб кетишган. Хотин билан уйда ёлғиз қолган Зомин. Мусофирчиликдаги ҳаёт шу экан. Болаларидан хабар олай деса – улар узоқ, телефонда уланай деса – телефони ҳам уйда қолиб кетибди, лекин бўлганида ҳам на униси, на буниси қўнғироғига жавоб бера қолармиди…

Яна боғ айланди Зомин ва эрта шом туша бошлаганида уйига қайтди. Ғолибо, хотинлар тарқаб бўлгандир. Пастдан қулоқ тутса, тепада ҳануз озроқ эса-да ғала-ғовур. Ўз хонасига қамалиб, китоб ўқигандек бўлди у, бироқ мислики кўзлари саҳифалар бўйлаб югуради-ю, бирор ҳарф ё сатрга қоқилмай, қандай бўш кирган бўлса, шундай пуч чиқади.

Кун қорайиб тун шумшайганида, булар кетишди. Эшик тагида ҳам бироз йиғи-сиғи қилишгандек бўлишди. Буларнинг овозларига ўз хонасидан қулоқ солар экан Зомин, ора-чура қизию ўғлинининг овози ҳам чалингандек бўлди. “Улар ҳам шу ерда эканми?” – деб ҳайрон бўлди у. Ҳозир чиқиб борса, тайинки, хотини унга қаҳрини сочади: «Кун бўйи баримиз меҳмон кутдик, сиз қаерга гумдон бўлдингиз?!» – деб. Майли, меҳмонлар кетиб бўлишсин-чи…

Уй тинчиганида Зомин аста тепага, толорга чиқиб борди. Ҳа, чиндан ҳам қизи ва ўғли келишибди. Онаси билан бир нарсаларни муҳокама қилиб ўтиришибди. Зомин уларга салом берай деди-ю, негадир акси тутиб: «Буқа бузоғига бўйин эгадими?!» – дея, индамай, улардан салом кутгандек, кирган ерида тураверди. Қани энди биронтаси у томон қайрилиб боқса. Ҳеч нарса бўлмагандек, гапларини давом эттиришяпти. Ёмон жаҳли чиқди Зоминнинг шу он. Ичида: «Сенларни шу ёшга етказиб катта қилган отангга саломинг тугул қиё боқишингни ҳам аядингми, туф барингга!» – дея, орқасига ўгирилди-да, пастга, ўз хонасига тушиб кетди. Зинадан тушиб борар экан, одатда оёғи тагида қолиб чийилайдиган мушуги ҳам – анавилар билан тил бириктиргандек, Зоминнинг оёғи унга қоқилганида думини ҳам қимирлатганича йўқ.

Ётоқхонасини ичидан қулфлаб, анчагача азбаройи аччиғликда ухлолмай ётди Зомин, бироқ яна ёмғир шитирлаши билан кўзлари илина бошлади-да, қоп-қоронғу уйқуга кетди.

Эрталаб каллаи саҳарда пастда ювиниб-тараниб, на тепадаги ошхонага чиқди, на хотину бола-чақасини уйғотди-да, ишига йўл олди Зомин. Зардаси қайнаган эмасми, ишхонада ҳам биронтаси билан на салом-алик қилди, на чекиш баҳона – ташқари чиқди. Бошини кўтармай кунузун компютеру қоғозлари устида ўтирди. Тушликка ҳам чиққани йўқ. Ўйлаб кўрса, овқат емаганига ҳам бирор кун бўлиб қолибди, лекин қорни ҳечам очмаган. Тўкин-сочин кунларда ҳам суллоҳликдан йироқ бўлган Зомин, уйидан миннатга қолган кунлари очиқармиди энди?!

Иш битиб, у ташқари чиқиб борар экан, бехосдан ишда анчадан бери кўринмаган инсон шарпасини кўргандек бўлганини эслади. Эскидан унинг дўсти бўлган инглиз Грейвнинг ҳам қорасини кўргандек бўлдими?! Тўхта, тўхта! Уни аллақачон ўлиб кетган дейишувди-ку! Наҳотки у бўлса? Ё кўзига Грейвга ўхшаган бирон кимса чалиндими? Грейв бўлганида, Зоминни кўра солиб, қучоғига отилмасмиди?! Демакки, бошқаси бўлса керак…

Негадир уйига шу топ боргиси келмади. Бутун умри-бисотини оилага бахш этибдики, уларнинг кечаги беписандлигини кўрмайсанми! Хонага кирганида салом бериш у ёқда турсин, бошларини қайиргани ҳам йўқ! Яна аччиғи чиқди Зоминнинг. Энди бориб улардан қарзини ундирадими?! Э, садқаи бало кетсин! Бу тахир ўйларда йўлидаг кинога кирмоқчи бўлди. Ўзим учун ҳам шу пайтгача яшамаган эканман, мана энди қасдига яшаб қолай – деб, бир эмас, сурункасига иккита филмга чипта олди. Рост, кўрган кинолари эсида қолгани йўқ, аллақандай ажиналару изғиган руҳ лар ҳақида эдими, иккала филм давомида ўз ўйларига кўмилиб ўтирди Зомин.

Кинолар ярим тунда битди. Ҳали ҳам ғимир-ғимир, кўпроқ мастона шаҳар кесиб, Зомин уйига етиб борди. Чироқлар ўчган. Демак, ётиб бўлишибди. Зомин аста пастдаги ўз хонасига кириб борди. Хонасининг эшиги очиқ, чироғи ҳам ёқиғ қолган. Қараса, хотини ётоқдаги чойшабу ёпинчиқларнинг барини алмаштирган, ўртада эса пишиллаб, мушук ғужанак ётибди. Зомин ҳам апил-тапил ювинди-да, ечиниб, мушукни кўрпадан ҳайдамоқчи бўлди, бироқ «беписанд оиланинг мушуги писандли бўлармиди» – дея, кўрпани очиб, мушугини силжитмай, авайланиб ётди. Мушук миқ этмади. Бу кеча ҳам Зоминнинг тушига ҳеч нарса кирмади.

Эрталаб Зомин тепадаги дағал овозлардан уйғонди. Бу овозлардан одатда мушук уйғониб, толор эшигини ташқарисидан тимдалай бошларди, ҳозир эса мушук тунда қандай ётган эса, шундайлигича ётибди. Авваллари Зоминнинг сал қўзғалишига ётоқдан «лоп» этиб сакраб кетадиган бу маҳлуқ эгаларидан бепарволикни юқтирибдими, қимир этиб боқса-чи! Зомин ҳожатхонага кирди, ёзилди, юз-қўлини ювди, кўзгуга қарай деса, тошойнани буғ босибди, артишга эринди. Даҳлизга чиқиб, тепадаги овозларга қулоқ солди. «Чиқиб орани очиқ қилсамми?! Мана сизларга бепарволик! Мана сизларга ҳурматсизлик!» – деб адабларини берсамми, – дея чамалаб турса, толордан ошхонага чиқаётган ўғлининг: «Отам ўлди деб, ўқишимни ташлайми энди?!» – деган иддаоси яққол янгради. Зомин турган ерида қотиб қолди. Нима деяпти ўзи, бу кўрнамак?!

Шу пайт кетидан қизи ҳам чиқиб, укасига: «Ўқишингни ташла деётганимиз йўқ, аза пайти онамизнинг ёнида бўлиб тур деяпмиз холос!» – деса бўладими… Булар нима ҳақда валжирашяпти ўзи? Жон ҳолатда Зомин тепага чиқиб борди, ошхонага кирди. Қизи укасини қучоғлаганича, кўз ёши оқизиб турарди. «Мен манаман!» – деб мижғовроқ тарзда ўзини билдирди Зомин. Бироқ буларнинг биронтаси у томон боққанича йўқ. Бу пайт ошхонага хотини ҳам кириб келди-да, у томон кўз қирини ҳам ташламасдан, тўғри болалари ёнига юрди ва иккисин қучоғига олди. Биргалашиб йиғлашди. Зоминнинг оғзи очилиб қолди. «Жинними булар?!» – деб ошхонадан чиқди ва толорга кирди.

Кўзига дарҳол ташлангани – стол устидаги чорчўбасига қора тасма тортилган ўзининг расми. Шунда алжироқ тушидан уйғонмоқчи бўлди Зомин. Зўр берди, ич-ичидан кучанди, сесканди, силкинди, қани энди бу тушини эгни-бошидан ташлай олса! Ўнги деса – ҳеч нарсани тушунмайди. Мана, турибди-ку у ўз уйида.

Ёшлигида бир-икки шундай ҳолатга тушган эди Зомин. Қиш куни ўз шаҳрининг бир бекатида келавермаган автобусини ёлғизликда кутиб турса, гўёки ичидаги Зомин ўз-ўзига сиғмагандек, ташқари чиқди-да, совуқда шумшайиб турган йигитчага қаради ва ўзича атрофда бошқа иш топмай, яна бу калта палтою кичик жусса ичига кириб кетди. «Ақлимдан озяпман!» – деб ўйлаган эди ўшанда Зомин, бироқ ўша чоғ автобуси етишиб, яна кундалик одатий ҳаёту ўйларга чалғиб кетган эди ўшанда.

Эндигиси ундан жиддийроғу, бир зум эмас, мана икки кундирки давом этаётган бўлса. Ё яна, аввалгидек, бу жин уришни кундалик ҳаёт ғимир-ғимири билан енгсами? Зомин буларга ҳеч нарса демай пастга тушди-да, бир даста қоғозларини олиб, ишига боришга қарор қилди. Уйидан чиқиши биланоқ ҳар бир майда-чуйда нарсага эътибор бера бошлади. Одатда, кўришмаса-да, бош ирғаб қўядиган ҳинду қўшниси ўз боғчасида орқасини ўгириб, кўчат ўтқазиш билан овора. Ўтган-кетганларнинг юриш-туришидан хабардор бўлиш баҳонасида эшик тагидаги олд боғчасини азбаройи парваришлайдиган бу жанобнинг энди Зомин билан иши бўлмай қолгандек. Ҳап, сеними! – деб Зомин ҳам аламига салом бермай ўтиб кетаверди.

Автобус ҳам кундагидан гавжумроқ туюлди. Баъзи жойлар бўш эса-да, ўрта ер одамга тиқилинч. Бу соатда нуқул қариялар ҳам бир жойда кутилгандек, эшик ёнларига тизилиб олишибди, бироқ паттачи буларнинг биронтасига қарамай, сайланма одамларнинг чипталарини текшириб юрибди. Буларнинг орасида турган анави новча – маҳалладаги сартарош, турк Қисмет эмасми?! Бириси йили бедарак йўқолиб кетган эмасмиди у? Қайта топилибдими ё? Шу пайт паттачи Зомин ёнига келди-да, Зомин шошилинчда кўкс чўнтагидан чиқарган чиптага қарамай, ҳайдовчи томон ўтиб кетди. Нима бало бўлди буларга? – деб ўйларди Зомин.

Ишхонасида у албатта Грейвни топишга қарор қилди. Уни қидириб юрса, кўзига ўнлаб собиқ ҳамкасблари йўлиқди. Кимини – ўлиб кетган, кимини – қариялар уйида чуриб ётибди деб ўйлаб юрар экан Зомин, буларнинг бари эса – ўз иш жойида. Ниҳоят, бир кўримсизроқ ерда Грейв ҳам ўтирганини кўриб қолди у. Грейв олдида ҳам икки ёш-яланг йигит бачкана гапларини қилиб, ҳоҳолашиб туришарди, худди Грейв йўғ-у, панада оғзингга келганини айтавериш мумкин. Қандай қилиб буларнинг бетамизлиги олдида Зомин Грейв ёнига боради-ю, ўз шубҳа-гумонларини у билан бўлишади? Манави дўнонларнинг қаҳқаҳаси тугашини кутсамикан?

Бироқ Зоминни меъдасига теккан вақвақа Грейвнинг ҳам жиғига тегди чамаси, у қошини чимириб турди-да, икки ёшга хунук қараш ташлаб, шошилинчча ташқари чиқиб кетди.

Кетидан югурсами Зомин? Майли, уни қийнай бошлаган жиддий масала эмас, мана шу беҳаё ёшлар ҳақида сирлашсами? Икки кундан бери биронта тирик жон билан гаплашгани йўқ. Билса, сиқилиб кетар экан инсон! Ол¬-а! – дея Зомин ҳали ҳам шарманда гапларидан тоймаган икки йигитга яқинлашди-ю, уларга: «Дўстим гапларингизга чидолмай, сапчиб кетди, бас қилинглар-да энди!» – дея хитоб қилди. Аммо ёшлар уни масхара қилгандек, латифаларининг бадтарини айтишди ва баҳорги бақалардеқ гулдурос қаҳқаҳлашди. У яна бир нарса демоқчи бўлди, лекин кўрдики, булар уни умуман инобатга олишмаяпти… «Уйдагиларнинг эътиборидан қолган бўлсанг, булар сени ким деб биларди?! – деган хаёлга борди Зомин, ва яна бир шубҳасини текширмоқчи бўлди.

Ўз ишларига кўмилиб ўтирган «собиқ»лардан бирининг олдига борди-да, унга салом берди. Қартанг жавоб бермади. Қулоғига оғирроқдир, – дея, ёшроқ «собиқ»лардан бирини топди. Буниси ривоятларга кўра ўзоғ йили денгизда чўкиб кетган эди.

Дастлаб унга шишада сув таклиф қилмоқчи бўлди, кейин эсига ривоят тушиб, яхшиси чекишга таклиф қила қолай деб, унга мурожат қилди: «Кўчага чиқиб ҳавони булғаб келмаймизми?» Аммо чўкиндидан жавоб бўлмади. Кўзларини экранга қадаганича, у компютер тублариги ғарқ бўларди. Зомин бир нарсани англагандек бўлди. Муғрақ ёнидаги пардаланган деразага қараган эди, осмон очилиб, қуёш чиқаётганини кўрди-да, қўлидаги даста қоғозларини шу ерда ташлаганича ташқари шошилди.

Улуғ бир кашфиёт томон интилгандек, энтикиб, саросималаниб ташқари чиқиб борди. Қуёш унинг юзига урди. Кўзлари нурдан қамашди.

Зўр иштиёқда у ортига ўгирилди:
Зоминнинг сояси йўқ эди.

Абдулҳамид Исмоил

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube