Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Чорак аср қийнаб келган ўйларим…

Чорак аср қийнаб келган ўйларим…
06 Temmuz 2020 - 17:14 'да юкланди ва 714 марта ўқилди.

Янги Ўзбекистонда, эски тутумлардан(ИАК даври) зада бўлганимда, эски тузумнинг манфур зуғумлари ёдимга тушди…

БУРГУТНИНГ ВАТАНИ ОСМОНДИР!!!

Ёки чорак аср қийнаблар келган ўйларим…

Чорак аср мобайнида таъқиблар, тазйиқлар, таҳдидлар ёғини остида юпун усти бошим роса ивиди…

Янги Ўзбекистонда, Сўз эркинлиги даврида, Хайрли ислоҳотлар замонида, Ҳануз эски-янги тажовузлардан ғариб бошимни қай тошга уришни билмайман. Ўзимга сиғмай боряпман! Қоним қайнаб кетяпти!

Манинг балоларга дучор бўлишимнинг ягона, асосий сабаби Ўзбекистонни Ватан тутиб, Мустақиллик жарчиси бўлиб, Мустақилликни асраб-авайлаш учун ўзбек тили қайроғига қаламимни қайраб, ўз дардимни, халқим дардини очиқ ёзганим, қаноти қайрилган Бургутлигим (катта боболаримдан бирининг оти Бургут)дир…

Ман бундан ор қилмайман, аксинча фахрланаман, фақат ташимда кулиб юрсам-да, ич-ичимдан хўрланаман…

Бургут эдим қанотимни қайирдилар,
Бубул эдим, гул боғимдан айирдилар…
Қанотимнинг бирини синдирдилар,
Оқибат сувсиз ирмоқдай тиндирдилар…
Лекин, қанот жуфт бўлади, ман эса бир қанот билан бўлса-да учишга шайланган Бургутга менгзайман. Кимлардир оёқ остига олиб, топтамоқчи бўлганлари сари, қадримни баланд тутаман.

Тўқсон иккими, тўқсон олти турк уруғидан, мулки Туркистондан, бепоён Туронзаминданман! Илдизим сувга етган, шунинг учун ҳам қуриб қолмаган қарағайман ман!

Ўзидан келдик, Ўзига қайтурмиз! Омонлик бўлиб турса, Ўз Сўзимизни, Ҳақ сўзимизни, яна айтурмиз! Бу бизнинг қисматимиз!
Фақат, ёруғ юз билан қайта олурмизми?!

Қўлимиз калта бўлса-да, тилимиз узун. Тилимизни тиймаганимиз, тийолмаганимиз учун ҳам шу балоларга дучор бўлганмиз…

Бир тасалли бор: Бош кессалар-да, тилни кесмаслар! Айтсам ўлдирарлар, айтмасам ўлам…

Ман бош олиб қайларга кетай?! Қаёққаям кетардим?!
…Айро тушсам юртимдан агар,
Ҳеч ким билмас, дўстлар бехабар,
Ғам-аламда ўлиб кетаман…

Кетсам, 1991-йили бошимга бу балолар туша бошлаган илк кунлардаёқ, Туркиядан ғойибона, дўстона таклиф бўлганида кетардим.Туркияда ҳам нонимни ҳалоллаб ер эдим, бир кунимни кўрардим.

Ман кетмадим, кетолмадим! Ватан тупроғини кўзим қиймади. Шуеур, тупроқдан ташқаридаман, деган тасалли билан ватанда қолдим. Ватанда эса кўз очиришмади…

Бир ярим йил давомида, уриб бошимни ёришган, аёвсиз калтаклашган миршаблар даъвоси билан маҳкамама маҳкама, судма-суд сарсон бўлдим.

У пайтлар ота-онам омон эдилар. Ҳали дорилбақога рихлат қилишмаган эдилар. Чорлашди, бағирларини очиб, кўзлари тўрт бўлиб кутишди. Жигарпораларини “дўзах”га қиймай, мандан
бадтар куйишди.

Лоақал, қўшни Қозоғистонга, киндик қоним томган Қарноғимга ҳам қочиб еетмадим. Қочиб кетолмасдим, қочиш номардлик бўларди…
Боз устига, мен қочиб кетсам, рақибларимнинг куни туғарди. Уларга Худо бериб, манинг бошимга яна минг бир туҳмат мағзаваларини тўкишарди. Шўримга шўрва тўкиларди. Ман баҳоли қудрат курашиб, дуранг натижага эришдим. Тўрт марта, аввал Чилонзор, кейин Акмал Икромов туман судлари, бадаз Тошкент шаҳар судида айблашиб, жаримага тортишди. Ҳар сафар жарималарни нақд тўладим. Ҳар жойда бир хайрихоҳ, дўстларнинг кўмаги билан тўланди жарималар. Барибир ҳар сафар қораловчи, прокуратура вакили, жазо енгил белгиланди, деб норозилик билдирди, “протест” билдирди. Ҳар сафар бир сақични қайта-қайта чайнашиб, судлар янгиланаверди. Ман жисмонан енгилмаганим билан, маънан, руҳан кучларим соб бўлиб борарди. Ёзувчилар Уюшмаси қошидаги Адабиёт тарғибот марказидаги ишим ҳам сабил қолди. “Туркистон” Халқ Ҳаракатида ҳаракатим ҳам сусайди…

Оилада юзи қора бўлиб, хотиннинг олдида тили қисиқ, қизларим олдида юзим шувут, оиламнинг моддий таъминотини ҳам эплайолмай, хотиннинн қўлига қарам бўлиб, тушкунликда ғариб кунларим ўтиб ётди. Ҳеч жойда ишга олишмади, матбуотга узоқданам яқинлайолмай қолдим. Моддий етишмовчилик, маънавий инқироз, руҳий тушкунлик исканжасида кўксимни захга бериб ётиб олдим…

Узоқ ётдим, ўн йиллар. Куюнчак хотин, меҳрибон ака-укалар саъй ҳаракати билан, шифо тилаб бормаган табиб, ётмаган шифохона, ўқитмаган мулла қолмади. Тузалмадим. Бундай кунни душманингнинг ҳам бошига солмасин! Девонаи Машраб ёдимга тушади, “Бу Машраб бошига, Ёраб… “, деб узоқ унсиз ётдим. Бир сатр ёзмадим, бир варақ ўқимадим, ҳатто бир оғиз ғийбат ҳам тўқимадим…

Бировнинг қайғусидан хафа бўлмадим, қувончига шерик бўлолмадим. Тасаввур қилинг, завқли, шавқли, ҳаётсевгич бечора, одамохун, хонанишин, тарки дунё қилиб, ўн йиллаб яшашини, агар шуни яшаш, деб бўлса…

Машраб хитоб қилганидай, ” Дилда дардинг бўлмаса,
Сардафтаримни ковлама!!!

Давоми бор…

Баҳром Ғойиб

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube