Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Малоҳат Эшонқулова почтасига келган мактубдардан

Малоҳат Эшонқулова почтасига келган мактубдардан
10 Temmuz 2020 - 21:17 'да юкланди ва 1368 марта ўқилди.

Қонунлар амалдор учун хизмат қилади (ми?)

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани “Чимён” қишлоғида жойлашган 24 хонадон “снос” га тушди, хонадон эгаларидан ўз уйларини бўшатиб қўйишлари талаб этиляпти. Аммо, уй эгаларига ҳеч қандай асос кўрсатилмаяпти, ўринма ўринга жой ҳам таклиф этилмаяпти. Фақат бир гап: “уйларингиз қонуний эмас”. Ваҳоланки, ҳар бир хонадон эгасининг ер эгалиги бўйича қонуний хужжатлари бор. Аммо, масъуллар бу хужжатларни “қалбаки” дейишяпти, лекин исбот қилишмаяпти. Аввалги раҳбарлар коррупцияга йўл қўйган, ерлар талон тарож қилинганлигини айтишяпти, гўё ҳозирги амалдорлар коррупцияга йўл қўйишмаётгандек. Хўп, ер эгаларининг қўлидаги хужжат қалбаки ҳам бўлсин, уларга ўша вақтда фаолият олиб борган ҳоким ёки бошқа давлат органлари раҳбарлари имзоси қўйган, улар давлат органларида фаолият юритаётган вақтда қарор чиқаришга ваколати бўлган, лекин бу раҳбарлар ишдан кетгандан сўнг чиқарган қарорлари ноқонуний дейиляпти. ” Бир раҳбар ишдан кетгандан сўнг унинг имзоси билан берилган хужжатлар қалбаки бўлади, у коррупцияга йўл қўйган” дейилган бирор банд Қонунларимизда борми?

Бу ерлар 1998 йил қишлоқ фуқаролар йиғини томонидан одамларга ер эгалик ҳуқуқини берувчи қарор берилган, орадан 22 йил ўтгач “қарор нотўғри бўлган” деб даъво қилиняпти, ҳатто Олий суд раиси ўринбосари Холмўмин Ёдгоров бундай даъво ассосиз эканлигини била туриб халққа қарши, Қонунларга зид иш олиб боряпти. Ахир орадан 22 йил ўтди. Наҳотки, шунча йил ўтса ҳам ер эгалиги ҳақидаги хужжат қўлида бўлган хонадон эгаси ўз уйидан қувилса, шуми Янги Ўзбекистон олиб бораётган одил сиёсат?

Шу йилнинг 2 июль куни Бўстонлиқ туманида уюштирилган пресс-тур доирасидаги брифингда Ўзбекистон бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов гўё бу ерлар ноқонуний эканлиги, бундай жойларни тадбиркорларга аукционга қўйиб сотиш лозимлигини таъкидлади. Бойлар сотиб олсин деди. Тўғри, бундай баҳово, чиройли ерларда қора халқ яшаши керак эмас. Холмўмин Ёдгоров муҳофаза зоналари ҳақида гапирди, бу бузилаётган жойлар бу муҳофаза зоналарининг бирортасига талуққли эмас. Бузилаётган уйлар асосий йўлдан 200 метр, сувдан 300 метр йироқ , электор тармоғи ёнида ҳам эмас. Ёдгоров Чимён болалар сил касаллиги ерлари талон тарож қилинган деди, қандай исботлайди? Ахир Касалхона бош шифокори Норинбой Ниёзметов “бизнинг еримиз эмас” деб қўлидаги асосини кўрсатяпти, булар эса зўрама зўраки ерлар касалхонага тегишли дейишяпти. Улар бу “ўйинлари” билан кимни алдашмоқчи? Ўз халқини ўз уйидан ҳайдаб, чет элдан келаётган сайёҳлар учун қимматбаҳо меҳмонхона қуришга бутун Бўстонлиқ туманида наҳотки бўш жой топилмаса? Шунингдек, Ёдгоров брифингда маҳалла раиси ўлиб кетган хотинига хужжат қилганлигини айтди, аммо бу гапини исбот қилиб бермади. Ўйлаб кўринг қайси боши иккита одам вафот этган инсон номига ер олади, шу Олий судда ишлаб юрган одамнинг гапими, бу гапи билан кимни ишонтирмоқчи, қолаверса 1998 йилда Холмўминов тилга олган маҳалла раиси бу лавозимда ишламаган. Қандай қилиб 1998 йилдаги қалбаки хужжатни 2019 йилда яна қалбакилаштириш мумкин, яна бу қалбаки қарорга туман ҳокими имзо чеккан ва давлат хизматлари марказига бориб мулкка нисбатан эгалик хуқуқини расмийлаштирган. Бу гаплар ёлғонлигини Ёдгоровнинг ўзи ҳам биладику. Дейлик, маҳалла раиси шунча уйларни қалбакилаштириб халққа сотибди, халқ ишонди, одамлар меҳнат қилиб йиғган маблағига бу ерларни сотиб олиб, минг машаққатлар билан уй қурди, улар нега бугун ўзлари сотиб олган уйларидан қувилиши керак, нега бу одамлар жабр кўриши зарур? Ахир уларга бу қалбаки деб айтилаётган жойлар шунчаки совға қилинмаганку, куйса ҳам қора халқ куйсинми? Уларнинг айби давлат ўзи амал бериб қўйган давлат одамларининг гапига ишонганими, ҳозир ҳам шу давлат одамлари манашу оддий халқни алдаб уйидан ҳайдашяптику, чунки алдагани қора халқ яхшида, унинг гапи ҳеч қаерга ўтмайди, Қонун бу қора халқ учун хизмат қилмайди, ҳокимят халқ учун жон куйдирмайди ҳатто биз оғиз тўлдириб ишонаётган Одил суд ҳам халқ томонда эмас.

Ўзбекистон бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube