Тошкент шаҳридаги Ғофур Ғулом хиёбони хорижлик инвесторга 49 йилга берилибди (сотилибди эмас)

Тошкент шаҳридаги Ғофур Ғулом хиёбони хорижлик инвесторга 49 йилга берилибди (сотилибди эмас)
48 views
18 July 2020 - 6:38

Инвестор Сингапурнинг BMP Smart Decision Private Limited компанияси хиёбон реконструкциясига 10 миллион АҚШ доллари тикармиш. Лекин хиёбон омма учун бепул бўлармиш.

Бундай сахий инвестор ҳақида кўпроқ маълумот йиғиш илинжида Сингапурда рўйхатдан ўтган ширкатлар реестирига мурожат қилдим.

BMP Smart Decision Private Limited ширкати бир йилча олдин нақд 700 АҚШ долларлик бошланғич капитал билан очилган экан. Хозирги кунгача фирмада 2 киши ишлар экан. Фирма раҳбари эса… Ҳалимов Шерзод. Ие Сингапурликка ўхшамайдику, ўзимизни Яккасаройлик йигит эканку.

Хуллас хайрон бўлмадим. Энди топингчи, бисотида 700$ пули бор, икки киши ишлайдиган фирма қандай қилиб Тошкентни марказидаги энг сўлим ерни олди ва муҳими қайси пулига 10 миллион инвестиция қилади?

Майли, бағримиз кенг. Юртимиз бой. Ерни бердик, пулни ҳам ўзимиз берамиз. Фоизсиз, муддатсиз кредит қилиб. 10 миллион кредит олиб, 5 миллионга паркни уёқ-буёғини таъмирлаб қўйса, қолгани соф фойда.

50 йил узоқ муддат. Унгача худо пошшо, балки секин “чириган” дарахтларни кесиб, хиёбонни ўрнига кўп қаватли иморатлар ҳам қурворадими.

Хуллас ҳамма коронавирус билан чалғиганда, буёқда ими-жимида анча ишлар бўлиб кетаяпти.

Анвар Назруллоҳ

Манба: facebook.com