Шоир Шукрулло вафот этди

Шоир Шукрулло вафот этди
120 views
19 July 2020 - 11:01

Ўзбекистон халқ шоири ва таниқли ёзувчи Шукрулло бугун, 19 июль куни оламдан ўтди. 

Шукрулло Юсупов 1921 йилда Тошкентнинг Олмазор маҳалласида зиёли оилада дунёга келган. Педагогика билим юрти ва Низомий номидаги Тошкент педагогика институтида таҳсил олган.

1951 йилда Ўзбекистон давлат нашриётида ишлаб юрган пайт миллатчилик ва советларга қарши тарғиботда айбланиб, ҳибсга олинади ва 25 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилади. Жазони Сибирдаги лагерлар ўтаган Шукрулло шўролар доҳийсининг ўлимидан сўнг озод этилган ва оқланган.

ЎХҲ сайти редакцияси марҳумнинг оиласига чуқур таъзия изҳор этади. Яқинларига сабр, марҳум руҳига эса, Аллоҳдан раҳмат ва мағфиратлар тилайди.

uzxalqharakati.com редакцияси