Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Маданият вазирлиги тизимидаги коррупцион схемалар! (2)

Маданият вазирлиги тизимидаги коррупцион схемалар! (2)
21 Temmuz 2020 - 5:15 'да юкланди ва 1155 марта ўқилди.

Ўтган галги мақолада Маданият вазирлиги Тошкент вилояти Маданият бошқармаси бошлиғи Аҳрор Мирзаевнинг вилоят маданият ва санъат соҳасини порахўрлик ва коррупция ботқоғига ботираётганига оид айрим ҳолатларни фош қилгандик бугун шу мавзуга оид янги факторларни кенг жамоатчиликка маълум қиламиз. Шундай қилиб,

Ётиб қолгунча отиб қол!

Бутун дунёда эпидимиологик вазият таранг бир вақтда,  одамлар бошига тушган ташвишдан фойда орттиришни кўзлаб ҳаракат қилаётганлар ҳам топилмоқда. Аҳрор Мирзаев ҳам пандемия даврида “мўмай” даромад орттириш йўлини топди. Бунда у вилоят Маданият бошқармаси тасарруфидаги мусиқа ва санъат мактабларидан карантин даврида кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиш баҳонасида ҳар мусиқа ва санъат мактаби директорларига 1 млн сўмдан “солиқ” солган. Бунга директорлар карантин даврида бу миқдодаги пулни етказа олмасликларини айтганда, у айрим мусиқа мактаби директорларига “мёртвые”ларни ишга олиш бўйича кўрсатма беради. Аҳрор Мирзаевнинг кўрсатмасига кўра, карантин даврида, биздаги маълумотларга кўра 10-12 нафар “мёртвые”лар ишга олинган ва икки ойдан буён уларнинг ойлик маошлари Аҳрор Мирзаевга етказилмоқда.

“Дипломлар савдоси”

Аҳрор Мирзаев Тошкент вилояти Педагогика институти (Ангрен шаҳрида ҳозир фаолияти тугатилган)дан сохта диплом сотиб олади. “Дипломлар савдоси”дан яхшигина даромад қолишини амалий тажрибадан билади. Шу боис у Янгийўл шаҳридаги Янгийўл Маданият ва санъат коллежи директори Фотима билан жиноий тил бириктириб “дипломлар савдоси”ни йўлга қўйди. Биздаги маълумотларга кўра Оққўрғон, Қуйи Чирчиқ, Янгийўл туманларида яшовчи 16 нафар фуқаролардан 200-500 $гача сохта диплом олиб бериш ваъдаси билан пора олади. Бироқ, Янгийўл шаҳар прокуратурасига фуқаролардан мазкур ҳолат бўйича шикоят келиб тушади. Натижада, айни кунларда Янгийўл шаҳар Маданият ва санъат коллежида текширув бошланади ва директор Фотимадан мажбурий ариза олиниб, ишдан бўшатилади ва ҳар доимгидек Аҳрор Мирзаев ҳам бу вазиятдан сувдан қуруқ чиқади. Агар келтирган фактларимизга шубҳа қилгувчилар бўлса, қуйидаги тавсиялар орқали фактларни тасдиқлаши мумкин. Биринчидан, Аҳрор Мирзаевни сохта диплом олганини таслиқлаш учун Аҳрор Мирзаевдан курсдошлари, ўқитган устозлари ҳақида сўрашни ўзи кифоя. Иккинчидан, Янгйиўл маданият ва санъат коллежи раҳбари Фотима ва Аҳрор Мирзаевнинг телефон қўнғироқларини текшириб кўриш кифоя.

Бундан ташқари, кадрларни танлашда Аҳрор Мирзаев ўзи туғилган Қуйи Чирчиқ туманидан бўлганларни лавозимларга тайинлашни афзал билади. Боиси, коррупцияни систематик қарор топтириш учун, унинг ҳар бир бўғинига “ўзиники”ларни қўйиш синалган усул, гарчи кадрга қўйиладиган талабларни бирор биттасига ҳам жавоб бера олиши, топширилган вазифасини қай даражада уддалай олиши, бу Аҳрор Мирзаевнинг кадрлар тайинловидаги бирламчи, устувор аҳамият касб этмайди. Ягона талаб, итоаткор, ҳар қандай жиноий шерикликка тайёр мутаххам бўлсагина бас. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Аҳмадович Назарбековдан вилоятдаги маданият бошқармаси бошлиғининг ҳатти-ҳаракатларини ўрганиб чиқиб, агар фактлар ўз тасдиғини топса барчага ибратли бўлган жазога тортилишини вилоят маданият ва санъат соҳаси ходимлари илтимос қилиб қолади.

Маданият ва санъат соҳаси ходимлари қалбидаги ҳақиқатларни чоп этиб, кенг жамоатчиликка Аҳрор Мирзаев кабиларни фош қилишда жонбозлик кўрсатгани учун uzxalqharakati.com сайти таҳририятига вилоят маданият ва санъат ходимлари номидан чуқур миннатдорчилик билдирамиз.

ЎХҲ таҳририятига келган мактуб

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube