Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров вафот этди

Ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров вафот этди
25 Temmuz 2020 - 12:37 'да юкланди ва 583 марта ўқилди.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров Чуй вилоятининг Жанги-Жер қишлоғидаги №19 қамоқда жазосини ўтаётган эди. Уни 24 июлда тез ёрдам машинаси билан №47 колониядаги касалхонага тиббий назорат ўтказиш учун етказишган. Аммо Асқаров эртасига вафот этди.

Ҳозирча қирғиз ҳукумати бу бўйича изоҳ бергани йўқ. Аммо инсон ҳақлари учун курашган Асқаровнинг ўлимини ҳамкасби Тўлойқан Исмаилова ҳамда унинг адвокати Валерян Вахитов тасдиқлади.

Асқаров 69 ёшда эди. Охирги кунлари унинг соғлиги кескин ёмонлашиб кетган эди. Марҳумнинг оқловчиси у касалхонага ётқизилиши кераклигини талаб қилгани билан Жазони ижро қилиш давлат хизматидан қамоқда даволаш учун «барча шароитлар бор» эканини билдиришган.

“Мен ўзимни ёмон ҳис қиляпман. Биз охирги марта учрашганда уни менга суяб олиб келишган. Мен унга «Биз сизни яхши кўрамиз, чидаб туринглар!» десам у йиғлаб юборди — сезди шекилли”, — деб хотирлади Асқаров билан бўлган охирги учрашувни Вахитов.

Вахитов ЖИДХдан ҳуқуқ ҳимоячисининг ўлими бўйича тиббий тасдиқни кутмоқда.

Овқатлана олмай, юролмай ҳам қолганди

Аввалроқ адвокат Валерян Вахитов ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровдан хабар олиб, унинг соғлиги ёмонлашиб кетганини тез-тез хабар қилиб турган эди.

Вахитовнинг айтишича, Асқаров мустақил юра олмайдиган аҳволда эмас эди. Шу билан бирга ҳуқуқ ҳимоячиси ориқлаб кетган, шунингдек у деярлик овқатлана олмагани сабаб глюкоза инъекцияларини сайиб туришган.

Вахитов ҳимоясидаги одами оқариб, йўталаётганини ҳам сезган. Колониянинг фельдшери адвокатга Асқаровнинг оғриётганига 10 кун бўлиб қолганини хабар қилган. ЖИДХдан эса «Клооп»га Асқаровнинг соғлиги яхши, унга тиббий ёрдамнинг кераги йўқлигини, унинг соғлиги ёмонлашиб кетди деган маълумот нотўғри эканини билдиришган.

Азимжон Асқаров — Қирғизистондаги энг таниқли ҳуқуқ ҳимоячиларидан бири. Асқаров ҳаётининг охирги 10 йилини қамоқда ўтказди.

Уни 2010 йилнинг 15 июнида Қирғизистон жанубидаги миллатлараро жанжал вақтида қўлга олишган. Ҳуқуқ ҳимоячисига «Оммавий тартибсизликларни уюштириш», «Миллатлараро низо қўзитиш» ҳамда «Одам ўлдиришга қатнашиш» моддалари бўйича айб қўйилган.

Суд Асқаровни 2010 йилнинг охирида умрбод озодликдан ажратганига қарамай ҳуқуқ ҳимоячиси қўйилган айбни бўйнига олмаган.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг ишида кўплаган тушунарсиз вазиятлар бор. Масалан унга ҳукмни асосан милиционерлар кўрсатмаси бўйича чиқаришган.

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари Асқаровнинг тазйиққа учраши унинг иш фаолияти билан боғлиқ деб ҳисоблайди. У милиция тарафидан қилинган қийноқлар бўйича суриштирувларни олиб бориши орқали халқ орасида танилган.

БМТнинг Инсон ҳақлари бўйича қўмитаси 2016 йили Асқаров қийноққа олиниб, ҳуқуқ ҳимоячисига нисбатан суд терговлари адолатсиз бўлган деб топган. Қўмита Қирғизистон ҳукуматини Асқаровни дарҳол озод қилиб, унинг судланганини бекор қилишни талаб қилган.

Манба: uz.kloop.asia

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube