Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

НЕЧУН КАБУТАРЛАРНИ ЯХШИ КЎРАМАН?

НЕЧУН КАБУТАРЛАРНИ ЯХШИ КЎРАМАН?
03 Ağustos 2020 - 20:51 'да юкланди ва 582 марта ўқилди.

Ўйлаб қарасам, шу кунларда Русиянинг Масков, Питер, Хабаровск ва бошқа шаҳарларида анана тусини олган “Каптарларга дон бериш” Ҳаракатини биз чорак аср илгари Истанбулнинг Боязид майдонида бошлаб юборган эканмиз.

Ўтган куни менда яна ўша эски иштиёқ уйғониб, “Каптарларни дон билан сийлаш” ниятида шаҳарга чиқмоқчи бўлдим…
Уйдан чиқдиму қаерга боришни билмай остонада қотиб қолдим…

Ахир, Тошкентдай шаҳри азимда каптарларга дон бериш мумкин бўлган биронта майдон йўқ экан. Умуман, бизда Майдон дейишга арзигулик ернинг ўзи мавжуд эмаскан. Жуда аламим келди.

Нега Истанбул, Масков, Пориж, Лондун, ҳатто ёнимиздаги қадимий Хужанд шаҳарларидаги майдонларда Аллоҳнинг бу гўзал мавжудотлари инсонларнинг оёқлари остида ўралашиб, бошлари устида бемалол парвоз қилишади-ю биз фақирлар бундай ажиб манзарадан мосувомиз?!

Бизнинг на майдонларимиз бор, на кабутарларимиз!

Кабутарлар бор шаҳарларда барака бўлади, дейишади. Наҳотки, бизни буткул Барака тарк этди?!

Эҳҳ, Темур Кўрагон ҳазратлари, мени афу этингу аммо сиз катта хато қилдингиз!

Ўшанда Анқарага, қондош биродарингиз Боязид изига қараб от чоптирмай, Московияга қараб юриш қилиб, ўша ерни босиб олганингизда ҳозир ворисингиз Шавкат Миромон ўғли Кремл саройида қўр тўкиб, тахтингизда ўтирган, каминаи камтарин эса Саройингиз остонасидаги Қизил майдонда жонажон кабутарларга дон сепиб, савобини сизга бағишлаб, ҳаққингизга хайрли дуолар қилиб юрган бўлармидик?!

Ээҳҳҳ, Кўрагон ҳазратлари, нега Масковияни ботқоқлик, деб пастга уриб, назарга илмадингиз? Шундай қилмаганингизда бугун миллионлаб Туркистон аҳли бир бурда нон илинжида тўда-тўда, оқим-оқим бўлиб Русияга қараб “мардикорлик юриши”га чиқишмас эди. Амалдорларимиз Масковга қарам бўлишмасди. Кўзлар Кремлга қараб жавдирамас эди…

Миллатимиз Майдонсиз ва Кабутарсиз қолиб, Баракадан мосуво бўлмас эди!

Мен эсам шу онда Кабутарларга дон бериш бахтини туйиш учун Истанбулдаги Боязид майдонида пайдо бўлишни орзу қилмаган бўлардим…

ОҲ, МЕНИМ МУЛКИ ТАЛАНГАН, МАРДЛАРИ МАЙДОНСИЗ, МАЙДОНЛАРИ МАРДОНСИЗ ҚОЛГАН ОНА ТУРОНИМ!

(Дипнот: Сурат 1993 йил баҳорида Истанбулнинг Боязид майдонида олинган)

Зариф Султани

Манба: facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube