Насрулло Саййиднинг “Миллат қайғуси” номли китоби нашр қилинди

Насрулло Саййиднинг “Миллат қайғуси” номли китоби нашр қилинди
33 views
04 August 2020 - 15:26

Ўзбек мухолифати вакили Насрулло Саййиднинг “Миллат қайғуси” номли китоби Туркиядаги “Omca yayınları” нашриётида  ўзбекча ва туркчада (“Milletin Izdırabı“) чоп қилинди.

Насрулло Саййид ҳақида:

Насрулло Саййид 1958 йил 20 февралда Бухоро вилоятининг Вобкент туманидаги Буркут қишлоғида туғилган ва вояга этган. 1980 йилда Самарқанд архитектура-қурилиш институтини тамомлаган. Насрулло Саййиднинг илмий мақолалари ва бадиий асарлари 1990 йиллардан бошлаб Ўзбекистоннинг газета ва журналларида чоп этила бошланди.

Насрулло Саййид Ўзбекистон парламентининг собиқ халқ депутатидир.

У 1990 йиллар бошида мухолифатдаги “Эрк” демократик партиясининг Бухоро вилоят бўлими бошлиғи бўлган.

Насрулло Саййид Ўзбекистондан 2005 йилда Андижон фожиалари ортидан бошланган тазйиқлардан сўнг чиқиб кетишга мажбур бўлган эди. Унга нисбатан тақиқланган материалларни сақлаш, тарқатиш айби бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Собиқ депутат 2007 йилдан буён Канадада сиёсий муҳожирликда яшаб келмоқда.

ЎХҲ ахборот бўлими