Жорий йилнинг 22-май куни Мурод Жўраевнинг укаси Шавкат Холбоев 55 ёшида юрак ҳуружидан вафот этди.
У ўзининг эркин фикрлари сабабли Каримовнинг репрессиясига учраб 1994-2004 йиллари Қизилтепа қамоқхонасида ўтириб чиққан эди. Бу касалликни қамоқхонада орттирган бўлиб 2 марта жаррохлик амалиёти ҳам ёрдам бермади.
Ортида оиласи Ҳазратова Лобар, фарзандлари Жавохир 13 ёш ва 3 ёшли Абдисанолар қолди.
Биз марҳум дўстимиз Шавкатнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз ҳамда ушбу хабарни пандемия сабабли кечикиб бераётганлигимиз учун дўстларимиздан узр сўраймиз.
ЎХҲ таҳририятига келган мактуб