Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Янги ҳотиралар

Янги ҳотиралар
07 Ağustos 2020 - 12:12 'да юкланди ва 528 марта ўқилди.

Карантин туфайли уйда қамалиб қолдим ва ўз ишларим ҳақида фикрлашга уриндим ва ўзим билан суҳбатлашдим.

Болаликда опаларингнинг китобларида қўнғироқ сочлари юқорига таралган шоирлар суратини кўриб ҳавас қилдинг ва ўртоғларинг ва ўқитувчиларингга ўзинг билиб – билмай “Мен шоир бўламан” – деб катта ваъда бериб қўйдинг. Болалик беғубор фасл. Болаларнинг ўзлари самимий ва орзулари пок бўлади. Болаликнинг ўзи самимий шеър кабидир.

Биринчи муаллимнингдан алифбони ўрганар экансан кичкина шеърлар тарзида ёд олдинг.

Онажонингнинг укаларингга айтаётган беғубор алласи ва баъзида, хусусан нон ёпаётганда мумтоз қўшиқларни ижро этишларидан илҳомланганингни эслайсанми?

Ҳар бир гапида мақол билан сўзлашлари сенга баъзан ғалати туюлса, баъзан ҳайратга тушардинг.

Тракторни бошқаришдек оғир меҳнатдан чарчаб келган дадангнинг тиззасини ҳеч кимга бермас эдинг. Бешта қиздан кейин туғилган ўғлим деб сени ота-онанг еру кўкка ишонишмас эди. Нима десанг муҳайё қилишарди. Сенинг бахтингга уйимиз олдида кутубхона бўларди ва шоир бўлишни орзу қилган бола китобларга меҳр қўйдинг. Бу сен учун энг тўғри амал эди.

Мактаб чоғларингда яхши ўқувчи бўлиб танилдинг ва шеърлар машқ қилдинг.

Бунинг эвазига сенинг иззатга сазовор бўлдинг.

Саккизинчи синфни битириб ҳунар – техника билим юртига ўқишга кирдинг. Чунки сенга яқинларинг ўғил бола ҳунар эгаси бўлиш керак деб уқтиришган эди. Шу билим юртида Оллоҳ сени – катта устозинг билим юрти директори ва адабиёт муаллими Алимардон Шоймардоновга рўбарў қилди. Сенинг аъло баҳоларга ўқишинг ва жамоат ишларида фаоллигинг унинг эътиборини тортди. Илк мақола ва шеърларинг туман газетасида чоп этилди.

Сен Тошкентга ўқишга бораман деб орзу қилиб юрдинг. Аммо имтиёзли диплом олиш чоғида устозинг сенинг келажагингни белгилаб берди: “Сенга Политехника институтига йўлланма бераман. Бориб ўқийсан. Келиб заводда раҳбарлик вазифаларида ишлайсан. Мен филологман шунинг учун Билим юртига директорман. Агар техник маълумотим бўлганида заводга директор бўлар эдим. Истеъдоди бор одам йигирма йилдан кейин ҳам ёзаверади. Бориб ота- онанг билан маслаҳат қил ва менга жавобини айт”. Сен устозингни қаттиқ ҳурмат қилар эдинг ва уларнинг гапи сен учун гап эди. Ота- онанг ҳам устозингни қарорини маъқуллашди. Чунки билим юртидан фаол ўқувчилар сафида Самарқанд, Москва шаҳарларида ва Болгария Республикасига борган эдинг ва ҳафтасига билим юрти фаоллари билан ё шаҳар Ҳукумати мажлисига ва ё пойтахт Душанбега мажлисга борар эдинг. Бир марта Республика раҳбари Қаҳҳор Маҳкамов билан учрашувда ҳам бўлганлигин ёдингда бўлса керак.

1986 йилда сен Олма – ота шаҳрига келиб Политехника институтига қабул қилиндинг.

Ўша йили декабр ойидаги воқеалар сенинг онгингда инқилоб ясади ва шундан буён сени ижтимоий ҳаётга реал қарашни ва бўлаётган ҳодисаларни таҳлил қилишни ўргандинг.

Институтда Механика кафедра мудири Наримон Холбекович Давилбеков ва Эркин Айткишевич сингари устозлар сени бегона қилмай ўз фарзандидек таълим, тарбия беришди. Қозоқ халқининг меҳридан, нону тузидан баҳраманд бўлдинг. Ҳозиргача қозоқ эли сени табиатингга яқинлигига сабаб ҳам шу нону туз ҳурмати ва сенинг шаклланишингда ўша муҳитнинг таъсиридан бўлса керак.
Кейин Совет Армиясида хизмат қилдинг, чаққон ва озгина жасурлигинг учун Взвод командири ўринбосари бўлдинг. Батальон командири техник масалалари бўйича ўринбосари Малкин сенга катта ишонч билдирди. Сен устозингни ишончини оқлаш учун астойдил ҳаракат қилдинг.

Аммо мамлакатда бўлаётган ўзгаришлар хизмат пайтида ҳам билина бошлади. Айниқса ўзбекларга муносабат сени миллатпарвар қилиб тарбиялади.

Кейин устозинг башорат қилган каби заводга ишга келдинг. Ўн йиллар ишга шўнғиб кетдинг, чунки ота- онанг қийналиб ўқитгани сени яхши мутахассис бўлишга ва диплопни оқлашга ундарди. Аллоҳ сени Краус, Кунников ва Алимардон Худойназаров каби кўплаб механика соҳасининг пирлари назарига ноил қилди. Улар билдирган ишонч сенга катта куч бағишлади.

Дарҳақиқат ўз соҳанг билимдонига айландинг. Инженер механиклар учун ўқув дастури тузиб ишдан ажралмаган ҳолда дарс бердинг ва ўзинг билмаганингни ўргандинг. Корхона учун иккита Низомнома ёзиб бериб раҳбарият ва аудиторлар эътирофига сазовор бўлдинг. Корхона тажҳизотлари учун “Таъмир ишларида давомийлик, даврийлик ва меҳнатталабликнинг ягона нормалари” ни қайтадан ҳисоблаб чиқиб корхонада “Таъмир ишлари назариётчиси, пири” деган эътирофга сазовор бўлдинг. Аммо юрагингни тубида бир армонинг бор эди ва у сенга тинчлик бермас эди.

Шунда сен ишлаб чиқариш ҳақида мақолалар ёза бошладинг ва корхона газетаси мақолаларингни бажонудил чоп эта бошлади. Шу хизматларинг эвазига Оллоҳ сени рус адабиёти билимдони муҳаррир ўринбосари билан дўст қилиб қўйди ва сенда ижодда “Второе дыхание” очилди. Сен бунинг учун Аллоҳга шукрона қил ва билимдон дўстингнинг сенга қилган ёрдамларини унутма ва доим устоз сифатида эътироф эт. Кимки инсонларга шукр қилмаса Аллоҳга шукр қилмайди, бу хабарни унутма. Сенинг соҳавий газетада илк чоп этилган шеъларинг “Ватан мадҳи” танловида сенга ғолибликни олиб келди. Энди ўн уч минглик корхона аҳли сени шоир сифатида эътироф эта бошлади. Бу орада дўстларинг ёрдамида илк тўпламинг чоп этилди (2001).

Бир йил ўтгач бир нафсда ёзилган шеърлар тўплами иккинчи китобингга корхона ҳомийлик қилди. “Икки чаман булбули”деб эътироф этилган улкан шоир Ўлмас Жамол шахсан таниш бўлмаса – да сенг ишонч билдириб “Руҳим ранглари” тўпламингга сўзбоши ёзиб берди. Ушбу китоб сен Республикага танитди ва раҳматли Асқар Маҳкам сабаб Тошкентгача етиб борди.

Сен ориятли эдинг ва орадан икки йил ўтгач ўз ҳисобингдан “Уйғониш фасли” номли тўпламингни чоп этишни режалаштириб қўйдинг ва китоб чиқиш арафасида Тожикистон журналистларининг устози, сиёсий арбоб Иброҳим Усмонов назарига тушиб қолдинг ва улуғ инсон ушбу китобингга “Камолот фасли” деб номланган сўзбоши ёзиб берди.(2004). Сен икки улуғ устозингни Аллоҳ учун яхши кўр ва ҳақларига дуода бўл.

Ушбу икки китобингни ҳам тақводор ва имонли дўстинг тайёрлаб чоп этиб берди. Унинг имони бутлиги, нияти софлиги учун Аллоҳ у зотга муборак Ҳаж зиёратига боришни насиб этди. Ва ўзбек журналисти учун юртдаги энг катта вазифада ишлашни насиб айлади. Аллоҳ дўстингдан ва сендан рози бўлсин!!! Бундай дўстлар ноёбдир ва сен уларнинг қадрига етгин. Ўзинг ҳам тақвода ва хоксорликда улардек бўлишга интилгин. Қалбингни имонли зотларга нисбатан ғашликдан сақла, ҳақларида дуода бўл, шоядки сени ҳам Аллоҳ улардек азиз этса.

Билдирилган юксак ишончлар сенга қанот бахш этди ва сен тожик шеъриятидан таржима этишга киришдинг ва тожик адабий муҳитининг тўлақонли иштирокчиси га айландинг.

Кетма кет янги китобларинг чоп этилди.

Сен ва ижоднинг ҳақида ўндан ортиқ мақола тақризлар ёзилди ва телевиденияда бир неча бор кўрсатувлар тайёрланди. Бу ишлар шу қадар кутилмаганда рўй берар, ғоибдан бир ёрдам келиб тургандек эди.

Мумтоз адабиёт билимдонлари бағрикенг устозларинг Ўлмас Жамол, Абдулла Зуҳур, Абдуҳафиз Мирзааҳмедов ва самимий дўстларинг Абдулла Насриддин ва Музаффар Ҳайдаров сенинг китобларингга муҳаррирлик қилишди. Сенинг хатоларингни ислоҳ қилишгани каби Аллоҳ у зоти бобарокатларнинг ҳам айбларини ислоҳ айласин. Омин.
Кейинги ўн йилда Республикада бўлиб ўтган адабий фестивалларда ягона ўзбек шоири сифатида доимий қатнашдинг ва адабий жараёнлар билан танишишга муяссар бўлдинг. Тожик адабиётининг дарғалари Мўмин Қаноат, Гулрухсор, Гулназар, Меҳмон Бахтий, Саидали Маъмур, Раҳмат Назрий, Зулфия Атойи, Абдураҳмон Абдуманнонов, Низом Қосим, Мирзо Файзали, Шаҳрия, Султонмурод Одина ва раҳматли Муҳаммадали Ажамий каби кўплаб устозлар сени эътироф этишди ва ўзига яқин олишди. Ўзларининг ижодий учрашувларга таклиф этишди. Бундай эътиборга Аллоҳнинг ёрдамисиз эришиш номумкин эди ва буни сен теран англар эдинг.
Сен адабий маҳфил тузиш, ижодкорларни бошини бириктириш, ёш истеъдодларни кашф этишни орзу қилардинг аммо туб миллат вакил эмасоигинг сенга панд берар, мавжуд мураккаб вазият сенга қарши ишлар эди.

Олдинига орзу қилиб юрдинг. Кейин ўзингга ўхшаган тожик миллатига мансуб хаёлпараст дўстинг билан адабий маҳфил туздинглар. Рус халқида бир мақол бор : “Друг это второе я” – деган. Сен унга ўзингга ишонгандек ишондинг.

Дўстинг билан Адиблар Уюшмаси раҳбарияти эътиборига тушиб, сизларни аъзоликка қабул қилишди.

Бу вақтга келиб “Ҳидоят” газетасида ўзбек саҳифаси масъули сифатида иш олиб бординг. Газета партиявий бўлгани учун партия фаоллари билан Халқ билан учрашувларга сафарбар қилиндинг. Халқаро сиёсий вазият, ИШИД каби ташкилотларга ёшларнинг қўшилиб қолиши, ўлганнинг устига чипқондек ўзбек мактаблари ёпилиши ва бунинг оқибатидаги норозилик, сени ҳукумат ва партия фаоллари билан халқ билан учрашувларга боришга ва тушунтириш ишлари олиб боришга мажбур этарди. Чунки сен учун юрт осойишталиги ва халқлар ўртасидаги дўстликни сақлаб қолиш муҳим эди. Тўқсонинчи йиллардаги кўргуликлар бошқа регионлар каби Турсунзодаликлар бошига не балоларни солганини унутиш қийин эди.

Сен газетада сенга ажратилган бир саҳифани сақлаб қолиш сен учун муҳим эди.

Шу даврда иккита журналда ўзбек саҳифасини олиб боришни илтимос қилишди. Бу сен учун айни муддао эди. Сен ўз тилингни сақлаш ва элинг учун материал етказиш учун ҳам жўшиб ғайрат қилар эдинг.

Не бахтким 2917 йили кутилмаганда Евроосиё Ёзувчилари ташкилоти сен билан қизиқиб қолди. Бу хабарни сенга миллатнинг маърифатпарвар зиёлиси, тақводор биродаринг Давронбек хабар қилди.Кейин эса Туркия Ёзарлар Бирлиги сени қадим турклар диёри – Туркистонда бўлиб ўтган Турк шоирлари фестивалига чорлаб қолди. Худди имконинг йўқлигини билгандек сенга учоқ патталарини ҳам юборишди. Сенинг вазифанг фақат бориб қатнашиш. Туркистонда улуғ пиримиз Қул Хўжа Аҳмад Яссавий ҳазратлари мақбарасини зиёрат этиш сенга насиб этди. Улуғ зотнинг ҳаққига дуо қилиш ва Туркия Ёзарлар Бирлиги раиси билан бирга икки ракат намоз ўқиб улуғ пирнинг ва мақбарани қурдирган Амир Темур ҳазратлари ҳақларига бахшида қилиш насиб этди. Тош юрагинг эриб юм- юм йиғладинг. Раҳим ва Раҳмон бўлмиш Аллоҳнинг марҳамати чексизлигини чин юракдан ҳис этдинг.Ўзлигингга қайтаётган эдинг.
Шу сафар сабаб талабалик давринг кечган, чорак асрдан буён кўришни орзу қилганинг қадрдон Олма – ота шаҳрида ҳам бўлдинг. У ерда сени собиқ ҳамкурс ватандошларинг кутиб олишди ва шоҳлардек меҳмон қилишди. Сени соғинтирган, тушларингга кириб чиққан серёмғир шаҳарни томоша қилдиришди ва қадрдон масканинг Политехника ўқув юртига олиб боришди. Соғинчлардан ҳапқириб, оғриган юрагинг таскин топди.

2018 йили май ойида Истанбул ҳокимияти ташкил этган Турк Дунёси шоирлари фестивалига чақиришди ва йўл харажатлари сени ташвишга солмаслигини айтишди. Истамбулда катта Анжуманда қатнашдинг ва Турк элитаси ва дунёнинг турли жойларидан келган турк шоирлари билан танишдинг.

Нуфузли меҳмонхонада жойлашишинг, параходда денгиз сайри ва шоҳона дастурхонлар сенинг кўп йиллик пок ниятларинг эвазига Аллоҳнинг кўрсатган меҳрибонлиги эканини англадинг. Ўзига шукроналар келтирдинг. Шоирлар нимадан жуда хурсанд бўлади? Шеърлари ўзга тилларга таржима этилса. Шеърларинг Турк ва инглиз тилларига таржима этилиб махсус алманахларда чоп этилди.
Бир ҳафта ичида сени дунё турклари таниди ва Туркия адабиёт Вақфи сени қабул қилди. Истамбулда юрар экансан сенинг бир оёғинг Султон Аҳмад ва Сулаймония масжидларида ва улуғлар зиёратида бўлди. Аммо Топқапи саройини кўра олмадинг. Демак Оллоҳ сени яна келишингни истаяпти. Сен буни шундай тушундинг.

Бу улкан шаҳарда болаликдан ёзганлари сенга йўлчи юлдуз бўлган, миллат эрки учун курашиб қувғинга учраган Устоз – дарвиш шоир билан ҳам дийдор кўришдинг. Энди сени иккинчи ватаннинг Туркия қизиқтириб қолди. Истамбулда жадид бобонг Фитрат яшаган уйни қидириб топганинг, шу ерда Аданада Чиғатой Кўчар домла истиқомат қилишини билиб олганинг сени яна қайтиб келишга чорлади. Қуниёда ором топган Шамс Табрезий ҳазратлари ва Мавлоно Румийнинг зиёратини ният қилдинг. Аданада яшаб вафот этган Шермуҳаммадбек каби миллат муҳожирлари қабрини зиёрат қилишни юрагингга тугиб қўйдинг . Шунда ўша йили ноябр ойида кутилмаганда Адана шаҳридаги Чукурова Адабиётчилар Жамиятидан таклиф келди. Ва сен йўлга отландинг. Асл ният Аллоҳнинг дўстлари – улуғлар зиёрати бўлгани учун ишинг осон кечди. Кутилмаганда фарзандларингни иши юришиб илк бор сенга ўзлари топган пулини беришади ва йўл учун ишлатдинг. Шогирдларинг сени Истанбулда кутиб олишди ва Адана учоғига ўтқазиб қўйишди. Сен Аданага биринчи марта боряпсан. Қуниёга ҳам олдин бормагансан. Шунда ўзбекнинг миллатпарвар адиби кимсан Набижон Боқий Чиғатой Кўчар домланинг уйида эканлиги маълум бўлади. Сен телефон рақамини терасан ва миллатнинг икки жонкуяр фарзанди сени кутиб олишди. Ва жадид Ёзувчи билан бирга Қўниёга йўл олдинг. Зиёратлардан руҳинг енгил тортади ва сен фестивалда қатнашдинг. Бу ерда жамият масъулларии меҳмонхона харажатларини тўлаб қўйишган экан. Дунёнинг турли мамлакатларидан келган юздан ортиқ адиблар билан танишдинг. Булар ичида Туркистонда ва Истамбулда танишган дўстларнинг ҳам борлиги сени қувонтирди. Чиғатой домлага илтимос қилиб Шермуҳаммадбек ва Бекмуҳаммадбек қабрларини Зиёрат этдинг ва Аданалик туркистонликлар билан танишдинг.

Истамбул орқали она юртингга қайтар экансан, муборак Жуъма айёмида Топқапи саройини зиёрат қилдинг ва Султон Аҳмад жомъе масжидида олдинги сафардагидек Жумъа намозини адо этдинг. Намоздан сўнг Оллоҳ дуч келтирган фаришта сингилларинг сенга совға салом олишда кўмаклашишди ва аэроқўналғага кузатиб қўйишди.

Отамаконда президент алмашиши туфайли тожик- ўзбек муносабатлари яхшиланди.

Шу туфайли юксак минбарларга сени таклиф этишди. Марказий Телевидениеларда суҳбатга чорлашди. Кетма – кет нашр қилинган таржима ва шеърий тўпламларинг сабабли шунга муносиб кўрилдинг. Иттифоқда ўтган Ўзбекистон -Тожикистон дўстлиги учрашувида Ўзбекистондан делегатсия келмагани сабабли сен Ўзбек адиблари номидан сўзладинг. Ўша лаҳзаларда сен ўзингда шунга журъат топа олганинг ҳозиргача мени ҳайратлантиради. Чунки сен билан бирга қатнашган икки ўзбек ижодкори давлат тилида гапиришди. Сенинг жасоратинг сенга катта ютуқ олиб келди. Марказий Телевидениеларда сенинг нутқинг ва ўқиган шеърларинг тўлалигича намойиш этилди.

Кейинги йилларда шаҳар ва республика миқёсида ура патриот ва дўстлик куйчилари кўпайиб кетди. Бир томондан шуниси яхши бўлди, энди сен учун Отамаконингга саёҳат қилиш ва ижодий ишлар билан шуғулланишингга имкон топилди.

Энди сен асл мақсадинг ўз миллатингга хизмат қилишга, отамакон тупроқларида макон топган азизларни зиёрат этишга, миллатдошларинг ҳаёти билан яқин танишишга чоғландинг.
Адабиёт жонкуяри, яхши дўст, тақводор биродаринг Муқимжон Нурбоев таклифи билан Ўш, Туркистон(иккинчи марта), Чимкент, Андижон, Наманган, моҳир ташкилотчи ва таржимон Асрор Аллаёров таклифи билан эса Ўзбекистонда илк бор ўтказилган “Олтин сўз” халқаро адабиёт фестивали доирасида Қарши, Шаҳрисабз ва Самарқанд шаҳарларига бориш насиб этди.

Халқаро Байналмилал Адиблар Уюшмасига, сўнгра Россия Адабиётчилар Академиясига аъзо бўлдинг.

Ўтган йили қадрдон инсонлар билан бирга Самарқандда улуғ бобомиз Амир Темур ҳазратлари мақбарасини ва Олтинсойда Сўфи Оллоҳёр ҳазратлари мақбарасини зиёрат этиш насиб этди. Улуғ зотлар ҳурматидан Оллоҳ сенга поксиришт ва хоксор Устозни ва жасоратли дўстни учраштирди. Улар билан биргаликда Марказий Осиё Ёзувчилари ва тарихчилари Уюшмаси деган ташкилот тузилишида иштирок этдинг ва ташкилотда масъул вазифалардан бирини бажаришга масъул бўлдинг.

Оллоҳга таваккал қилиб, юрагингни шубҳа гумонлардан, бахилликдан, ҳасаддан тозалаб турсанг ва луқмангни ҳалол тутсанг, эзгу ният ва мақсад йўлида жасур ва шижоатли бўлсанг Оллоҳ ўзи сенга мададкор бўлади ва интилган юксак ғоя ва мақсадларга сени етказади. Иншааллоҳ шундай бўлсин. Омин, ё Раббуйл оламийн!

Ҳасан Ғойиб
06.08.20

Манба: facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube