Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

БУЮРТМА МАҚОЛАНИ ЭСЛАБ…

БУЮРТМА МАҚОЛАНИ ЭСЛАБ…
08 Ağustos 2020 - 13:10 'да юкланди ва 616 марта ўқилди.

Бундан 50 йиллар аввал, 1970 йиллар бошларида собиқ “Совет Ўзбекистони” газетасида “Ватан хоинлари” сарлавҳали мақола чоп этилганди. Ўшанда биз журналистика факультетининг талабаларида мазкур мақолага нисбатан тортишувлар, бахслар бўлиб ўтганди. Гап Туркия, Олмония, Америкада яшаган ҳуқуқшунос олим,тилчи, файласуф ва шоир Эргаш Булоқбошийнинг аянчли тақдири ҳақида борарди. Суҳбатлари “Озодлик” радио станциясида бот-бот бериб туриларди.

Курсдошларимдан бири ўзаро тортишувда мантиқсиз фикрлари билан ютқаза бошлаган эди, чидай олмади-да, “сизнинг қишлоғингиздан сотқин чиққан экан-у, бизлар билан ўқиётган экансан-да…” деган айбни юзимга отди. Алини қасдини Валидан олишга ўхшаш бу айб нафақат менга, балки баҳсда иштирок этаётган бошқа курсдошларимга ҳам оғир ботди. Ботқоқоққа яқинлашсанг, бадбўй ҳиди чиқади, деган маънода мени вазминликкаа чақиришди. Мақола эса – бизлар лекцияларини жон-қулоғимиз билан тинглайдиган, Ўзбекистонга танилган машхур филолог-олим ( Илоҳим, охиратлари обод бўлсин) қаламига мансуб эди.
1975 йил кузи. Университетнинг олтин талабалик йиллари ортда қолди. Ҳаммаларимиз ҳар томон учдик. Кимдир республика матбуотида, кимдир вилоятда, кимдир телевидениеда, радиода, нашриётда, жуда бўлмаса педагогикада қўним топди. Камина ўз вилоятимдан – собиқ “Коммунист” (ҳозирги “Андижонома” ) газетаси бағридан жой топдим.

90 йилларга келиб, Собиқ совет Иттифоқи парчаланиб кетди. Юртимиз мустақиллигини табриклаб, кўпгина хорижий ватандошларимиз хайрихохлик билан дил сўзларини йўллай бошладилар. Ёшлари 80 га бориб қолган Эргаш ота Булоқбоший 52 йил деганда она диёри- киндик қони томган Булоқбоши қишлоғини зиёрат қила олди.

Туманимиз марказида меҳмонни кутиб олишга мингларча одам чиққанди. Унинг узоқ айрилиқдан қейин синглиси – Тошхон буви, жияни Хўжамберди ота ва бошқа яқинлари билан унсиз, бўзлаб, алам билан йиғлаб кўришишларини кузатиб туриш оғир эди…

Эргаш отани карнай сурнай садолари остида нон-туз билан кутиб олишгач, у шу ернинг ўзида бошидан ўтган аламли воқеаларни сўзлаб берди, “ Николай подшолигида ҳам, Ленин большевиклари даврида ҳам, Сталин даврида ҳам Туркистон халқлари қарамликка солинди, эркидан жудо қилинди, дини, тарихи оёқ ости қилинди. Миллатнинг асл фарзандларини бир-бирларига гиж-гижлатди, дорга, авахтага ташлади. Отахон Совет салтанатининг айёрона.ёвуз сиёсати акани укадан жудо қилганлигини, отани болага, болани отага душман қилиб қўйганлигини, ўзбек тарихи сохталаштирилганлигини айтди. Ленинградлик пионер Павлик Морозовга отасини сотганлиги учун Совет Иттифоқи Қаҳрамон унвони берилганлиги ва бундай ярамас услуб Марказий Осиё республикаларида қўлланилганлиги , оқибатда одамлар кўксида қўрқув пайдо бўлганлиги, бу эса хўрликка олиб келганлиги кейинги суҳбатларда ҳам айтиб ўтилди.

  • Азиз юртдошларим, ҳамқишлоқларим, жигарларим,- деди у баланд овозда.- Катта иззат-икром билан кутиб олганларинг учун қуллуқ! Агар мустақиллик бўлмаганда, бундай кўришиш насиб этмасди.Энди бошимиз ерга қаралмасин, осмонга қаралсин! Бир-биримизнинг оёғимизга болта урмайлик! Ўзбекистон Мустақиллигини ҳимоя қилиш учун бу жуда-жуда зарур омилдир. Бизларни – Туркистон халқларни майда-майда қилиб, бўлиб ташлашларига йўл қўймаслик учун бутун миллат – у шу ерда яшайдими, хорижда яшайдими, иттифоқ бўлиб курашишни ўрганишимиз керак ва шарт! Аммо ўзимизда ҳам ғайрат бўлсин! Яхши меҳнат қилиб, Ўзбекистон хазинасини бойитиш мумкин ва шартдир…

    Эргаш ота ўзининг болалик маҳалладош тенгқурлари билан ҳам учрашиб, дилдан суҳбатлашди. Бир уй ёши улуғ кексалар билан тўла эди. Ҳамманинг диққати уй тўридаги азиз меҳмонинг суҳбатига қаратилганди.
  • Эргашвой,- деди оқсоқоллардан бири унга юзланиб – 52 йил Амери када яшабсиз-у, тилимизни савсем унутмабсиз-а… Маладец… Қойил!
    Меҳмон пиёласидаги совиб қолган чойни хўплади-ю, бир оз ўй суриб қолди ва уй ичига разм солди.
  • Биласизми, сизлар она тилингизни унутиб қўйгансизлар… Шу ерда ҳам “савсем”, “маладец” каби ўрис сўзларини қўшиб айтяпсиз… Қўшмай гапирса бўлмайдими?
    Бутун уйда енгил кулги кўтарилди.
  • Бу сизларнинг айбингиз эмас, албатта.-деб сўзини давом эттирди меҳмон. – Бизлар Америкада узоқ яшаган бўлсак ҳам, ўзбек тилига гард юқтимасликкаа ҳаракат қилдик. Ҳолбуки, мен она тилимдан ташқари яна 5 та тилни биламан, инглиз тили, олмон тили, француз тили, рус тили, япон тили… Уч кундан бери сизлар билан биргаман, бирорта чет сўзни суҳбатимда қўшиб айтдимми?! Йўқ. Хорижий ватандошларингиз ўзбек тилини унутиб қўймаслик ва унга гард юқтирмасликка уриниб яшаб келяптилар. Ўз тилимизнинг ширадорлиги, оҳанги ва гўзаллигига бир эътибор қилинглар, ахир…

    Эртасига меҳмонни Ширмонбулоқ қишлоғига, сўлим масканга олиб боришди. У Чилустун тоғларига қараб, шу яқин атрофда тоғ тошларидан мармар ишлаб чиқариш мумкин ва керак бўлса молиявий ёрдамимни берар эдим деди. Унинг сўзларида манфаатпапарстлик йўқ эди. Чунки кекса инсон ўз юрти учун нимадир қилиб, халқини рози қилиш истагида эканлиги вужуд-вужудидан чиқиб келаётган вазмин сўзларидан сезилиб турарди.
  • Балки шу тоғлик бағрида 5 юлдузли меҳмонхона ҳам қуриш мумкиндир,- деди у. – Ўш билан Андижон яқин, ҳар икки вилоят аэропортлари йўловчиларига баравар хизмат қила олиши мумкин. Ўзбекистон учун ҳам, Қирғизистон учун бу қулай бўлади. Хоҳласа, Фарғона водийсини кезсин, хоҳласа Ўшнинг Сулаймон тоғларини… Туркияда яшаб, ишлаётган кенжа ўғлим билан бу ҳақда кенгашиб кўрармиз. Иншаоллоҳ…
    Бошқа бир куни у Булоқбоши тумани мактабларида чет тиллари қандай ўқитилаётганлиги билан қизиқди. Бир француз тили ўқитувчиси билан суҳбатлаша туриб, “ Француз халқининг қаттиқ риоя қиладиган муҳим жиҳатларини айтиб берсангиз…” деб сўради. Муаллим йигитнинг жавоби унчалик ўхшамади.
  • Фаранг халқи қоматига эътибор қилади.Танасини енгил олиб юришади. Қорин қўйиш, семизлик кам учрайди… Кузатишимча, сизларда ортиқча паловхўрлик, зиёфатхўрлик ва кам ҳаракатлик аломати бор…
    Қорин қўйиб юборган ёш муаллим андак хижолат бўлгандек бўлди. Ўқитувчи қолиб, ҳатто вилоятдан юборилган узун галстукли бир амалдор, шунингдек, меҳмон билан бирга юрган вакиллар ҳам қоринларини ичга тортишга уриниб қолишди. Кулишди…
    Ўша пайтда вилоятда Холмирзаев биринчи рахбар эди. Унинг қабулида мехмон билан бирга камина ҳам иштирок этганди. Анча суҳбатлашганлардан кейин, Эргаш ота андижонлик юзта болани чет элда ўқитиш харажатини зиммамга оламан, зеҳнли болаларни тўплаб, 3-4 ой ўқитинглар ва кейин менга хабар беринглар, деб илтимос қилди. Холмирозаев “Яхши бўлади, олижаноб таклиф бу, рахмат сизга” деди. Бироқ меҳмон Америкага қайтганлан кейин, нима сабабдан бу таклиф амалга ошмади, ҳозиргача тушунмайман. Ё бизникилар бир қарорга келишмади, иккиланишди, ё ташаббуссизлик панд берди. Ёки, ўша пайтдаги раҳбарлар буни хоҳлашмади…Тўрачилик сабабидандир балки бу… Хориждан маблағ жалб этишнинг кичик бир имконияти бой берилди… Афсус… Эргаш Шерматов орадан кўп ўтмай, 82 ёшда вафот этди. Оллоҳ, рахматига олган бўлсин!
    Ҳар қалай юқоридаги кузатувларнинг ўзи “Совет Ўзбекистони” газетасида чоп этилган “Ватан хоинлари” деб номланган мақолани сафсата эканлигини тасдиқлаб қўйганди. Совет замонида кўнглига қарши мақола ёзишга мажбур бўлган чорасиз олим… Зулм кўриниши эди бу… Бир куни ўша курсдош дўстимга қўнғироқ қилиб, 50 йил олдинги баҳсни эслатдим.”Озодлик” радиосида тез-тез чиқиб турган тарихчи олим, файдасуф, шоир Булоқбоший сира хоин эмас экан, у ҳам юртимиз истиқболини ўйлаб, юраги ачишиб, истиқлолимизни табриклаб, бир қанча ажойиб таклифларни ўртага ташлаб, яна Америкага, оиласи бағрига қайтиб кетди… Энди “Сизга “Ассалому алайкум” десам бўладими?! “ дедим.
    Дўстим киноямни тушуниб, яйраб кулди. Сўнг эски азобли оғриқдан дарди қайталангандек бўлиб, хомуш тортди. “Ҳа, ўша совет замони… сохта ватанпарварлик давлати эди-да… Айёр, ҳийлакор совет мафкураси обрўйли, илмли домлаларимизни ҳам ўз домига тортганлигини кейинроқ тушуниб етдик. Ўт тушсин, ўшандай буюртма мақолаларга… деди. У тамоман, ҳақ эди.

    Маҳмуд ИБО,
    Ўзбекистон Журналистлар Ижодий Уюшмаси аъзоси. Пенсионер. Булоқбоши тумани
Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube