Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Яхшилик унутилмас

Яхшилик унутилмас
08 Ağustos 2020 - 13:45 'да юкланди ва 602 марта ўқилди.

Ортда қолган йиллар…

1970 йилларда собиқ Тошкент Давлат Университети (ҳозирги Мирзо Улуғбек номли милллий унитверситетимиз) да ўқиганмиз. Бу йирик илмий даргоҳда минглаб талабалар турли соҳаларда билим олардилар. Техник ва гуманитар йўналишда 16 та факультет бўлиб, уларнинг энг кенжаси романа – гарман ва журналистика факультетлари эди. Илгари филология факультетида бир бўлим сифатида ўқитилган журналистика шахобчаси бир неча йил аввал алоҳида факультет бўлиб ажралиб чиққанди.

Янги ўқишга қабул қилинган 1 – курс талабалари 36 нафар йигит – қиздан иборат эканлигимизни дастлаб ўқув машғулотлари бошланган сентябр кунларида билиб олдик. Турли вилоятлардан келган талабалар бир қанча вақтгача бир-бирларидан тортиниб, хайиқиб, бир қадар бегонасирашиб юришди.

Буни, албатта сабаблари бор эди. Масалан, олтин медал эгаларидан тўрт нафари (!) атига битта имтиҳонни “беш” га топшириб, талабаликни нақд қилиб қўйганди. Энди бошқаларда шундай билимдон болалар билан аравани тенг тортиб кета оламанми, йўқми деган хадик ҳам бор эди. Ёки, бўлмаса, бир олифта аскар абитурент ҳарбий кийимини ҳадеганда ечмасди. Ўзига бино қўйиб, “сенлар ҳали мендек бўлгунларингча қирқ қовун пишиғи бор-а…” дегандек бурни кўтарилиброқ виқор билан қадам ташларди. Дастлабки тортинишлар боиси шундан эди.

Кўп ўтмай, турли фанлардан амалий семинарлар бошлангач, кимнинг қобилияти қандайлиги билинди-қолди. Таниш-билишлик йўли билан кириб қолган айрим болалар қийланиброқ нафас олишарди…

Курсимиз оқсоқоли (старостаси) Тўхтасин ака Азимов бизлардан ўн ёш катта эди. Шунданми кўпроқ юқори курсдаги талабалар билан ўртоқчилик қиларди. Дарсдан бошқа пайтларда улар билан бирга бўлар, бирга юрар, бирга тамадди қиларди. Бизлар эндигина ўнинчи синфни битириб борган қишлоқ болалари Ҳамза Ҳакимзоданинг “Ишчилар уйғонинг” га ўхшаш инқилоб шеър-монологларини, Ҳамид Олимжоннинг “Ўрик гуллаганда” шеърини, ёки бўлмаса “Қутлуғ қон” романидан парчаларни ёд айтиб, ўзимизча “эртага биздан зўр ижодкор чиқади…” деб хом ўйларни хаёлдан ўтказиб юрардик. Бир нарсаларни шариллатиб айтиб бераверсанг, ахир журналистикага бежиз ҳужжат топширмаган эканларда деб алқашларини истардик. Бу бир талтайишлик, мақтончоғлик эди, халос.

  • Яна нималарни биласизлар ўзи,- деди бир куни Тўхтасин ака бир четда бизни кузатиб турар экан. – Ўнинчи синфга қадар ўқиган шоирларингиз, ёзувчиларингиз билан чекланиб қолсаларингиз, тамом, ҳеч қачон сизлардан тузук-қуруқ қаламкаш етишиб чиқмайди…

    Ўшанда у ҳақ эди, лекин биз ҳавойилигимиздан, университетга кириб олиб, осмонда сузиб юрганимиздан бу танбеҳни тўғри қабул қилмаганмиз. Тўхтасин ака рус тилидаги китобларни мутаало қиларди. Бизнинг эса тишимиз ўтмаганидан унга алам ва хасад билан қараган пайтларимиз ҳам бўлган. Уни кўпинча Толстой, Достоевский, Тургенов, Салтиков-Шедрин каби мумтоз адабиёт эгаларининг машхур китобларини қўлтиқлаб олган ҳолда кўрардик. Ўрнимиздан ҳадеб сакрайверганимизни кўриб, Тўхтасин ака вазмингина кулиб қўяди ва орқа партага ўтиб, бояги китоблардан бирини ўқиётган бўлади. Унинг фикр доираси кенг бўлганлиги боис кўп ўқиганлигидан ҳар қандай баҳс-мунозарага тайёр эди. Юқори курсдаги болалар даврасига интилишининг сабаби ҳам шундан эди.

    Орадан кўп ўтмай ярим йиллик семестр имтиҳон ва синовлари (зачётлари) бошланди. Адабиётшуносликдан дарс берган профессор –домлаларимиз олдида мулзам туриб қолдик. Чунки тил билмаганлигимиздан маълум адиблардан, маълум асарлардан нари фикрлай олмасдик. Тўхтасин Азимов бизларни қўлимиздан тутиб, масалан “Анна Каренина” ни аввал рус тилида ўқинг, рус тилини билсангиз, билмасангиз ўқинг-да, сўнгра ўзбекча таржимасини қўлга олинг, -деб маслаҳат берди. Бу шахсан менга бир тарбия мактаби бўлди, аста-аста ундан ўрнак олишга интила бошладим. Бошқа болаларимизда ҳам худди шундай ёқимли ҳолат кузатилди, яхши йўлларга етакловчи муҳитни пайдо қилиб берганлиги учун кейинчалик Азимовга кўп миннатдорчилигимизни билдириб юрдик.
    Пахта йиғим терими Сирдарёда, Собиқ Ворошилов тумани далаларида ўтказиларди. У томонларга талабаларни сентябрнинг иккинчи ёки учинчи ҳафтасиданоқ колонна-колонна автобусларга ўтиргизишиб, олиб боришарди. Саройга ўхшаш уйларда ( Баракларда) 80-100 бола- турли курсдаги йигит-қизлар ётишади, ўрталарга осилган без материаллари девор ўрнини ўтарди. Салярка ҳиди келиб турадиган овқатлардан, чойлардан истеъмол қилинарди. Кунлик терим нормасини бажарилишини пахта Штаби шуғулланади. Тоҳир ака Пидаев Штаб бошлиғи, Мухтор ака Худойқулов, Тилак Жўра ва бошқалар Штаб аъзолари. Ўта жиддий анча обрўли одам бўлган Пидаевнинг ( Илоҳим,охиратлари обод бўлсин) сўроқ-жавобларига қолган боланинг ҳолига вой эди! Хира чироқ ёруғида бўшашган алфозда тик туришлар, баҳона қидиришлар… Булар-ку, ҳеч нима эмас эди. Шундай табаррук домлаларимизни хижолатга солиб қўяётганликларидан кўпларимиз афсусланардик. Бу севимли устозлардан қанчалари ўтиб кетдилар, Аллоҳ раҳматига олган бўлсин…

    Шунга қарамай, пахта йиғим-терими 80 кундан ортиб кетди, болалар бир-бирларини обдан синаб олдилар, феъл-атворига қараб ким ким биландир қалин дўст бўлиб кетди. Беғараз ва самимий муносабатлар тикланишида курсимиз оқсоқоли Азимовнинг ҳам хизматлари катта эди. У бизларга қараганда кўп кўйлак кийгани, ҳаётни кўп кўрганлиги туфайли қийинчиликларга чидаш, меҳнатни севиш, бўш пайтларда эса мутааолодан завқланиш сирлари билан ўртоқлашиб, бутун бир курсимизда аҳиллик, дўстлик уруғини сочиб қўйганди.
    Кунларнинг бирида эрта тонгда университетимизнинг бағри кенг, билимдон, дилкаш устозларидан бири Мухтор ака Худойқулов подьём пайтида барагимизга кириб келди. Ҳали болаларнинг уйқулари тузук-қуруқ очилмаган, эснашиб, керишиб, ўринларидан аранг туришарди. “ 1 курсдан Ибоев борми, қаердасиз?” домланинг мулойим овози барак эшиги олдидан эшитилди. Мен сергак тортдим, ёнимда кийинаётган шеригим, кўпроқ бирга юрадиган қашқадарёлик дўстим Шоди Рашидов “ Шу ерда бу йигит! Суюнчилик борми, домла?” деб қичқирди. Салдан кейин билдимки, “Мухбир” журналида каминанинг “Расулжоним келмадими?” деб номланган ҳикояси босилган бўлиб, домла журналнинг ўша сонини менга совға сифатида олиб келган экан. Бу хабардан юрагим хайқирганидан хайқириб кетди. “Ювамиз бу хабарни. Тушликда ҳаммага эрийсиз-а?..” дейишди болалар.Тонг сахарда хурсандчилик олиб келган хушфеъл, самимият эгаси бўлган домламизнинг бўйнидан қучиб олгандек бўлганман. Шу пайтдаги илк ижод хурсандчилиги туфайли мен яна осмонда парвоз қилаётгандек эдим… Кейинги кунларда ҳам “Кўряпсизларми, мен қандай одамман”, деб мақтанган ҳам бўлсам керакки, Тўхтасин ака мени эгнимдан тортди.
  • Сиз шундай ижодкор бўлингки, ёзганингиз ўзингизга ёқмай турсин. Ҳатто улар “Мухбир” дами, “Гулистон”дами, “Шарқ юлдуз”дами босилган бўлса ҳам… Кўп ижодкорларнинг қамчиси ўзи билан бўлади, шундагина ҳақиқий адиб даражасига ўсиб бориш мумкин…
    У Жек Лондон, Эдгар По, Мопасан, Азиз Несин каби буюк ёзувчилардан сўз очди, уларнинг ижодий лабораторияси, ёзиш услуби, фикрлаш қобилияти ва энг муҳими ижодий инжиқлиги билан боғлиқ хотираларни Тўхтасин акам шундай тарзда айтиб бердики, гуруҳдошларимиз бундан қаттиқ таъсирлангандилар. Мен болалар орасида шунчаки қизиқиш боисидан қўлдан қўлга ўтиб, титилиб, эскираётган бояги журнални қайтариб олдим-да, ёстиғим остига яшириб қўйдим. Ман-манликка берилишимга бир хадя қолган экан-а, росса шарманда бўлар эканман-да, яхшики шу одам мени вақтида огоҳлантирган экан, деб ҳозиргача эслаб юраман бу воқеани…

    Тўхтасин акада ана шундай донолик бор эди. Умуман, университетни битирганимиздан кейин у киши Фарғонага – ўзи ишлаган собиқ “Коммуна” газетасига, мен эса Андижонга, вилоят газетасига ишга жойлашдим. Ўртамиздаги дўстлик алоқалари ҳеч қачон тўхтаб қолмади. Яхши, оқил маслаҳатларини гоҳ телефонда, гоҳ йиғинларда, семинарларда учрашиб қолганимизда айтиб, касбга меҳримни оширарди. Бошқалар каби мен ҳам умримни журналистикага бағишлаб, кам бўлмадим. Андижон вилоят газетасида мухбир, бўлим мудири, туман газеталарида ва “Андижон” нашриётида муҳаррир вазифаларида ишладим, бир неча бадиий публицистик тўпламларимни ўқувчиларга ҳавола этдим. “Журналист” танловларида совриндор бўлдим. Ҳаётда нимагаки эришган бўлсам, Тўхтасин аканинг қалбан ёрдамлари, ўгитлари кўп асқотганлигини юрак-юрагимдан ҳис этиб тураман.
    У каби машхур… инсонлар билан бирга ўқиш насиб этганлиги, пойтахтлик хассос шоира Умидахон Абдуазимова, адиб ва таржимон,олим Тоҳир Қаххор, қаршилик захматкаш шоир, ёзувчи Бахтиёр Ашур, хоразмлик
    жозибадор қалам эгалари Зарип оға Ибрагимов, Отабек Исмоилов, бухоролик моҳир теле – журналист, публицист Қаххор Раҳмон, яккабоғлик дилкаш қаламкашлар Муродилло Эшмуродов, навоийлик ширин сўз қаламкаш Умрзоқ Мустафоев, фарғоналик Хасанбой ака Абдужабборов, андижонлик Асадулло Мирзакбаров, Усмонжон Каримов, Жўрабек Мамажонов, шунингдек Бахридин Жавлиев ва бошқаларни тақдир учраштирганлиги учун мен ўзимни бахтли ҳисоблаб келаман. Курсимиз оқсоқоли бўлган Тўхтасин ака Азимов уларнинг ҳам чуқур қалбларидан жой олганди.
    Минг раҳмат сизга, акажон деб хайқиргим келади бугун. Аммо у энди орамизда йўқ, Оллоҳ раҳматига олган бўлсин. Кўпларимиз учун ҳамон ёнимизда тирик юргандек туюлади, самимийлилиги, бағрикенглиги, тўғрисўзлиги, камтаринлиги билан бизларни ўзига чорлаб турарди. Унинг дилкаш ўтиришлардаги адабий-бадиий кузатувлари, ёрқин оҳангдаги ўртоқлашишларини эшитиш, тинглаш нақадар мароқли эди! Яшасанг шундай умр кўрсангки, кўз юмганигингга бировлар сира ишонмаса ва ҳамиша сени олқишлаб туришса…Бу ҳам бир бахт-да!

    Юртимизнинг таниқли фарзанди Усмон Азим биздан уч курс аввал ўқиган. У ҳам Тўхтасин акам билан қалин эди, кўп суҳбатлашишган, фикрдош бўлишган. Миллионлаб шеърият ихлосмандларининг севимли шоири бўлган Усмон аканинг мана бу сатрлари назаримда гўё азиз инсонлар қаторида Тўхтасин акага ҳам бағишлангандек туюлади:
    Қаро ернинг тагига киришдан мен не учун қўрқай,
    Чунки ернинг тагида сен каби азиз бир дўст бордир!..
    … Кўклам остонасида бир қадрдон инсонни эслаш асносида ана шу воқеаларни эсладим. Баҳор яқин… ўзинг учун чуқур ҳурматга лойиқ инсонларни табиат уйғонишига ўхшаш туйғулар билан хотирлагинг келади

Маҳмуд ИБОЕВ,
Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube