Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

ИЧКИ ТАСКИНЛИК

ИЧКИ ТАСКИНЛИК
09 Ağustos 2020 - 2:16 'да юкланди ва 527 марта ўқилди.

Қаршидан Андижонга қўнғироқ бўлди. Майин, юмшоқ овозни эшитибоқ, юрагим хапқираб кетди. 73 ёшли устоз қаламкаш, публицист – адиб, шоир Бахтиёр ака Ашуров курсдош дўстларни соғинганлигини, кўп эслаб турганлигини, жумладан каминани ҳам кўргиси келаётганлигини айтди. Агар олисдан кимдир сени эсласа, соғинса, диллашмоқчи бўлаётган бўлса, бундан ортиқ хурсандчилик борми?!

“Покиза излар”, “Ҳаёт қўшиғи”, “Оила”, “Фидоийлик мазмуни” каби қисса ва шеърий тўпламлари унинг узоқ ижод ва изланиш йилларининг маҳсулидир. У ҳозир телефонда янги бир асари ҳақида сўз очди, ниҳоясига етказганидан кўнгли тўлиб турганлигини айтди.

  • Агар тинчлигини бериб турса, соғлигим панд бермаса, албатта нашриётга топшираман, укажон!- деди у қувонганидан.
  • Қойил сизга, Бахтиёр ака,-дедим мен. – Ёшингиз 75 га қараб боряпти-ю, истеъдодингизнинг очилмаган қирралари одамни тамом лол қолдиради. Рост гапиряпман, ака…
  • Эрнест Хемингуэйни эслайсиз-а?- деди у киши мулойим овозда. – Мақтов ижодкорнинг душманидир… Хўп… Айтгандай, қани менга ваъда қилган ҳикоянгиз? Улгурмадим дейсизми?! Йўқ, бунақаси кетмайди, укажон! Пенсияга чиқдим деб, ижодни йиғиштириб қўйиш ярашмайди. Умр ўтяпти, шошилинг… Рўзғор ташвишлари ҳаммамизда бор, лекин улардан баландроқда туришимиз керак… Эшитяпсизми, баландроқда!..
    Қулоғимга “Баландроқда” сўзи яхши бир хабарни эшитгандек маҳ-кам ўрнашиб қолди. Шу қисқа суҳбатдан таъсирландим, вужудимни аллақандай ёқимли ҳислар чулғади. Қаранг-а, одамлар бир-бирларига бунчалар меҳрибонлар! Бунчалар эътибор бериб, ёзинг…, ёзинг… деб кишига руҳий қанот бағишлайдилар-а!
    Назаримда, менда пайдо бўлган кўтаринки кайфият боядан бери рўпарамда ўтириб, телефондаги самимий суҳбатимизга гувоҳ бўлиб турган қўшни йигитга ҳам кўчгандай эди.
  • Университетни тамомлаганларингизга 45 йилдан ошибди-ю, бир-бирларингизни ташламаганларингизга қойил! У киши Қашқадарёда бўлса, сиз Андижонда бўлсангиз, худди туғишган оға-инидек иноқ бўлиб кетибсизлар-а!.. Ҳавас қиласан, киши!
  • Ҳа, дўстликнинг илдизи мустаҳкам бўлса, минглаб километр-даги олислик ҳам чўт эмас,-дедим мен таскинликдан маст бўлиб. – Қалам аҳлининг феъли кенг, кўнгил тоза! Улар бир-бирларининг муваффақиятидан қувониб, руҳий куч топиб, эргашиб, илҳомланиб яшашдан лаззатланишади… Ҳамма гап шунда!
    Ён – атрофингдаги одамлар маънавий жиҳатдан қанчалик юксак бўлсалар, ўқиб-ўрганишликни канда қилмасалар, зеҳн-қобилияти, билими билан сени қанчалик ҳайратга солиб турсалар, ҳавас уйғотсалар, демак сен бахтли инсонсан. Дўстликка эҳтиёж, назаримда ана шулар орқали пайдо бўлади. Албатта, дўстликда ҳам дўстлик бор. Бировнинг бойлигидан, мансабидан фойдаланиб қолиш илинжидаги қабиҳ дўстлашишлар ҳам бор. Манфаатпарастликлар ҳам бор. Ҳақиқий дўстлик эса бутунлай бошқача бўлиши керак-да…

    Дўстликнинг софлигини сақлай олиш ҳақида назаримда Бахтиёр ака жуда қойиллатиб ёзган:

    Бир дўстинг бўлса, юракка яқин…
    Дардларингни тўксанг бахузур
    Юз-кўзида порлаб нур чақин
    Бахш айласа қалбингга хузур
    Шундай дамда буткул оламни
    Унутсанг-у, жон олса ором,
    Кўнгилдан фориғ этиб нолангни,
    Ширин сўзи дилни қилса ром
    Кўзларингни юмсанг-у, бир зум
    Орзуларинг топса ижобат,
    Қувончингдан йиғласанг юм-юм,
    Шундан ўзга бахт йўқ асло хожат!

    Қашқадарё чўлларини кўп кезган, унинг жазирама офтоби юзларини қорайтирган, ўйчан нигоҳли шоирнинг дил хапқириғи ана шундай. Чўлнинг сукутга чўмган, сирли, бепоён, сокин қумликлари эрта баҳорда кўм-кўк бўлиб бир яшнаб олади, сўнгра эса… ўтлар сувсизликдан қуриб-қовжирайди, гиёҳлар, дарахтлар ўз кўркидан маҳрум бўлади. Табиатнинг кечаги ям-яшиллигидан асар ҳам қолмайди. Буларнинг ҳаммасидан маъно қидирган шоирда ҳаёт ва инсон фалсафаси ўйлари чуқур илдиз отиб кетгандек… “Покиза излар” қиссаси билан танишган ўқувчи фикримни тасдиқлай оладилар деб ўйлайман.

Бахтиёр Ашуровнинг “Ҳаёт қўшиғи” шеърий тўпламини қўлга олиб варақлаган киши ҳам ҳаёт завқидан куч топгандек бўлади. Ундаги аксарият шеърларда ҳаётнинг ҳар қиррасидан фақат, фақат гўзалликни топиш, илғаш, кашф этиш истаги жўш уриб тургандек.
Бу табаррук ижодкор бир умр адабиётга, публицистикага хизмат қилишдан бошқа нарсани ўйламади. Эзгулик йўлида бор куч-қувватини сарфлаб келди ва бундан буён ҳам бу шижоат сусаймай изчил давом этаётганлигига тан берасан, киши. Сўз сеҳри унга қувонч бағишлайди, таскинлик лаззатини беради. Умри узоқ бўлсин!
Ўзбекистонимиз бўйлаб, минглаб километр олисда яшаб, кўнгил сувини бир-бирларига илиниб хадя этишлик билан яшаш ҳам бир саодатли мукофотдир. Барчага мана шундай ички таскинлик насиб этсин!

Маҳмуд Ибоев
Журналист- адиб

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube