ЧИРКИН СИЁСАТ

ЧИРКИН СИЁСАТ
104 views
09 August 2020 - 2:16

-Арз қилибди бир нодон:
Чуқур йўллар ямалсин!
-Хўп ямалсин, лек шу он,
Арз қилган зот қамалсин!

-Шикоят қилмиш баққол,
-Аризасин қондиринг!
Лек шу тундаёқ дарҳол,
Дўконини ёндиринг!

-Шоир ёзмиш маош оз,
Бир чорасин топинглар.
-Шоир оғзин жуда соз,
Умрбодга ёпинглар!

-Озод айланг оғамни,
Гуноҳингиз ювилсин!
-Буни ёзган беғамни,
Мамлакатдан қувилсин!

-Жазоловчи сиз тулкин,
Аллоҳ бордир билинглар!
-Буни ёзганнинг мулкин,
Мусодара қилинглар!

-Бири қарғабди сизни,
Фойдаланиб фурсатдан.
-Трактор босиб кетсин,
Шу фермерни тўсатдан!

-Боғ сўрмай ер узумни,
Унда йўқдир андиша.
-Мақтаб куйлар тузумни,
Унвон олсин фоҳиша!

-Бир маддоҳ битмиш шиғир:
-Қувнаб пахта теринглар!
-Майли бўлса хам олғир,
Унга маркаб беринглар!

-Маҳалла оқсоқоли,
Хаддан ошди.
-Биламан!
-Рози бўлсин аҳоли,
Уни хоким қиламан!

Абдураҳмон Мешаян

Манба: facebook.com