Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

АРАВА СУДРОВЧИ

АРАВА СУДРОВЧИ
09 Ağustos 2020 - 16:04 'да юкланди ва 655 марта ўқилди.

(Ҳикоя)

Қишлоқ четида “қўлбола” дўкон бор. Йўлдан ўтиб кетаётганлар бу ердан сигарет, сақич, писта ва шу кабиларни олиб, равона бўлишади. Туйнук жуда ҳам тор, кичкина. Майда-чуйда сотувчи бу одамнинг оти Ализўр, ёши элликлардан ошган. Ўзи эринчоқ жон, кам гап, кам ҳаракат. Туйнук ортидан унинг эрта-ю-кеч кароватда ёнбошлаб ётгани, телевизордан кўзини узмай ўтиргани кўринади. Қимирламас гавда гўё ҳайкалдек қотиб турганга ўхшайди. Нафас олиши ҳам сезилмайди, на садо чиқаради, на йўталади. Теливизор кўряптими ёки қаттиқ ўйга чўмганми, билиб бўлмайди.

Эски катта стаканларга ҳар хил турдаги сигаретлар доналаб тўлдириб қўйилган. Пачкаси очилмаганлари ҳам бор. Келганлар пулига яраша сигаретни ўзи санаб олади-да, картон қутига пулини ташлаб кетаверишади. Шунга одатланишган. Минг сўмга нечта сигарет келади, икки минг сўмга нечта келади, ажи-бужи ҳарфларда катта – катта қилиб ёзиб қўйилган. Ализўр одамга ишонади, ёзувни ўқиб, унга қараб харид қилиб кетаверсин, алдаса, виждони ҳавола, дейди.
Бозор кунлари кўпинча уни уйқусидан узоқдан келаётган арава овози уйғотади. Араванинг тарақ-туруқ овози тун сукунатида баланд эшитилгандек бўлади. “Подшивниги аллақачон тўкилиб кетган, алмаштирса бўларди,-деб ўйлайди у.- Шу алмисоқ билан неча ўн километр йўл босади-я…” Ализўр арава судровчининг тирикчилиги ўтадиган учта бозор борлигини яхши билади. Улар бир-бирларидан унчалик олис бўлмаган қишлоқларда жойлашган. Қумгузарда пайшанба куни, Чўнгқишлоқда шанба куни, Улуғсойда эса якшанба куни бозор бўлади. Уччаласига ҳам улгуради, уддалайди, қийландим демайди, отангга балли, деб олқишлайди ичида Ализўр.

Арава овози кучая-кучая, ниҳоят дўкон олдига келганда тинди. Арава судровчи тамоқ қирди, ичкаридан овоз келмаслигини билса ҳам шарпа қилиб қўйганди. У худди ўз уйининг деразасини ташқаридан очгандек, туйнук оғзини итариб, бир пачка сигарет олди. Текинга. “Космос”. Саҳардан бир хузур қилиб чекди. Кетма-кет йўталди. Оғир-оғир йўтал давом этди. Ализўр “ Айтувдим-а сенгга, чекишни ташла, деб. Арава судраш оғир иш, хансирашинг билан кунинг битиб боряпти-ку, овсар… Яна шу алфозда тун совуғида икки-уч соат пиёда юрасан-а… Ўпкангни асра, ахир…”, дейди ўзича.

Қоронғуликда йилтиллаб кўринган сигарет чўғи ўчгандек бўлди. Арава жойидан қўзғолгани эшитилди. Аста-аста эшитилмай ҳам қолди. Шу кетишда у тўрт километр масофани яёв босиб ўтади. Толиққан ерида тўхтаб, дам олади. Чекади. Чумчуқ уйқусида мизғиган бўлади ва яна йўлда давом этади.

Чўнгқишлоқ бозоридан тушдан кейин қайтади. Худо бенасиб қилмас экан, бозор-учарга келганларнинг юкини ташқарига олиб чиқиб беради, ташқаридан эса ичкарига олиб киради. “Ҳей, арава… бу ёққа…” деб чақиришади уни. Отини айтишмайди, билишмайди. Кўнгил учун “Ҳой, амакаи, … мана буни кўчага, такси стоянкага олиб чиқиб берсангиз” деб айтишса ҳам бўлади-ю, лекин оғзиларидан ширин муомила чиқиб кетса, ютқазиб қўйишадигандек бўлишади… Ширин муомилани эсдан чиқаришганми-ей… “Ҳей, арава…” “Бу ёққа…” Арава судровчига паст-назар билан қарашади.

Лекин у хафа бўлмайди. Майли-да, ташиганимга пул беришяпти, деб оғир олмайди. Бу ҳолва. Тиқинда катта аравангга бало борми, деб юмшоқ ерига тепканлар ҳам бўлади.

Бир гал у томон, бу томон эҳтиётлаб ўтаман деб, бировнинг янги харид қилинган бир халта помидорисини чунонам эзиб юборди. Бесўнақай гавдали, тепакал бир йигит уни “Эшакдан олиб, эшакка солгани”, бўралаб сўккани қолиб, эзилган, мажақланган помидорини халта-палтаси билан унинг бошига кийдириб қўйди. Терлаб-пишган юз-кўзларига муздек ёқимли нарса теккандек бўлди ва аравага суянганича кўзларини бир муддат юмиб олди. Бор экан-ку, ҳақиқат деб ўйлади у. Помидорининг қизил ранги уни цирк масхарабозларига ўхшатиб қўйганди. Бошларидан палағда тухум сариғи оққандек, уруғлари юз-кўзларини тўсиб қўйганди.

Бўлди кулгу, бўлди кулгу. Аянч аҳволга тушиб қолган , ҳақоратланган арава судровчи бунақаларга ўрганиб кетган. Унинг ёнини бир нўхатфуруш кампир олиб, бояги серзарда зўравонни койий кетди:

  • Лапашанг сен ўзинг! Шу тиқинда қўлингдаги халтани ерга қўймай, танишинг билан қучоқлашиб кўришинг шартмиди?! Шунчалик соғиниб кетганмидинг! Бир бечорани тепиб, уриб, азоблаб, гуноҳга ботишдан қўрқмайсанми? Худо бор, ахир!..
    Бу орада арава судровчи анча нари силжиб қолганди. Юзларидаги, кийим-бошларидаги эзғиланган помидор уруғлари, сувларига биров эътибор бермас, ҳамманинг хаёли бозор-учар билан банд эди. Арава судровчига бу азалдан маълум, атрофдан раҳм-шафқат кутиб ўтириш керак эмас. Хўрланган, афтода кўйда бўлсанг ҳам одамларга барибир, ишлари йўқ. Оларман арзонроқ олсам, сотарман қимматроқ сотсам деб ўйлагани ўйлаган. Ҳей, бу одамзот қизиқ, энг арзон баҳони айтишса, шубҳаланади, айримлари шуни ҳам ярмини берсам дейди. Баҳо талашиш, тортишиш бор экан – да бу дунёда! Сотувчи-чи, бир хиллари бор, хай-хай… отасининг баҳосини қўшиб айтишдан уялмайди. Беш панжани оғзига баравар солса ҳам камдек кўринади. Бозор дарвозаси ташқарисида содда деҳқонни авраб, арзонга сотиб олган-у, арава судровчига “опкир!” деб ичкарига ўқдек учиб кириб кетаверади. Унинг яна тиқин ичига киришга хоҳиши борми, йўқми, сўраб кўрмайди. Яна бояги гап.

    Арава судровчи ҳозиргина шафтоли баҳосида сотиб олинган юкни аравага жойлашга тушади. Шунда иттифоқо сал нарида деҳқоннинг дам қўлидаги бир пачка пулга, дам бор-барака қилинган юкига қараб ичидан бир нима ўтаётганини ўйчан кўзларидан пайқаб қолади. Афсусланяпти. Лафз кетиб қолди энди, қайтариб ололмайди. Арава судровчи юк устига чўнқайиб ўтиради-да, хаёлидан шуларни ўтказади: “Эй, инсон, бўлар иш бўлди. Ё сотувчи мард бўлади ёки олувчи. Сен мард одамсан, ахир,сира ғам чекма. Ўзингни булардан баландроқ тут! Шу пулингни ҳам олдириб қўймай, тезроқ бозордан жўнаб қолсанг-чи… Сен минг сўмдан бердинг, у эса ичкарида беш-олти минг сўмдан сотмаса, кўнгли ўрнига тушмайди. Яхшиси, буни кўрмай қўя қол. Акс ҳолда, эзилганинг қолади…”

    Арава судровчи ичкари томон интилади. “Йўл беринглар, эҳтиёт бўлинг, арава келяпти…” деб овози борича қичқиради у. Ёпиқ тимга етиб борса, бояги олғир олиб-сотар уч-тўрт бозорчи аёлларни тўплаб кутиб турган экан. Ҳаммалари баравар юкка ёпишишди.
  • Фотима опа, озгина тушириб беринг, ахир,-дейишди улар яшикларни эгаллаб олишгач. У “Йўқ. Бўлмайди, менга озгина қоляпти, холос. Мана бу тоғангиз гувоҳ, шундай мўмин-мусулмон шоҳидлик бериб турса-ю, ишонмайсизларми, менга!..”, деб у арава судровчига кўз қисди. Ана, холос! Арава судровчининг кўз олди қоронғулашди, бир пақир мағзава устига тўкиб юборилгандек ҳис қилди ўзини. Нари кетди ва тўланган хизмат ҳаққини ғижимлаб киссасига солди. Бу пул унга харомдек кўринарди, ёлғонликка гувоҳлиги учундек эди…
    У бозор ўртасидаги ялангликка келиб тин олди. Аламданми, кетма – кет иккита сигарет чекиб юборди. Ҳамма ёққа ўт кетгандек бўлди. Яна атрофга разм солди. Униси у ёққа ўтган, буниси бу ёққа ўтган, биров бировни чақирган. Сотувчилар чорлагани чорлаган. Шовқин- суронсиз бозор бозорми! У ўйланиб, ўйининг охирига ета олмасди. Бозорга иши тушмайдиган ким бор экан бу дунёда! Фаришталарми? Агар одамзотга ейиш-ичиш берилмаганида бозор бўлмасмиди?.. Фаришталарнинг ўзи бўлиб қолармидикин?.. Емасанг, ичмасанг, киймасанг, онадан қандай туғилган бўлсанг, шундай беғуборлик билан улғаяверсанг-а! Одамларнинг бир-бирларини алдаётганликларини кўрмасанг. Макр – ҳийла, жаҳолат, зулм бўлмасмиди. Кичкина қорин ғами ортида шунча гап-а… Иблиснинг зўриёди бозорларда туғилаётгандек эди унинг назарида.

    Кечки пайтда, кун асрдан ўтганда у Ализўрнинг дўкони олдига келиб тўхтади. Арава қуруқ эмасди, кимдир сота олмай қолган ярим қоп сабзисини унинг ҳаққи эвазига берган. Аравада у ер – бу ерда қолиб кетган нон қолдиқлари, тарвуз пўчоқлари, йиртилган, кирланган картон қоғозлари, хас-хашак, ўтин-чўп, ҳаммасидан бор эди. Юрганга Худо беради дегани шу-да!

У эрталаб саҳарда олган бир пачка сигарет пулини қутига ташлади, на салом, на аликни билмайдиган Ализўр билан кўз уриштирди, холос. Сўнгра бир шиша ароқнинг тенг ярмини эски замонлардан қолган кружкага қуйиб, устини ликопча билан ёпиб қўйди. Бу Ализўрга “эригани”. Ёнига иккита бозор нони, тўрт дона бой ёнғоқ, икки дона кўм-кўк олмани ҳам қўйди. Бу унинг бозорга арава судраб борганига қодир қилгани учун эҳсони эди. Эҳсоннинг катта-кичиги бўлмайди. Кўнгилдан чиққани наф келтиради. У елкасидан тоғ ағдарилганини сезди ва кундузги нохуш хангомаларни ҳам унутди… Яна арава овози эшитилди.

Маҳмуд ИБО
Андижон

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube