Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Журналист Бобомурод Абдуллаев Бишкекда қўлга олинди

Журналист Бобомурод Абдуллаев Бишкекда қўлга олинди
09 Ağustos 2020 - 22:06 'да юкланди ва 752 марта ўқилди.

Ўзбекистонлик журналист Бобомурод Абдуллаев 9 август оқшомида Қирғизистон пойтахти Бишкекдаги кафелардан бирида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари томонидан қўлга олинган. Журналистнинг адвокати Тимур Карабаев ўз мижозининг қўшни Ўзбекистондан келган сўров асосида ушланганини билдирди.

Маълумотларга кўра, Бобомурод Абдуллаев Қирғизистонга Марказий Осиёдаги Америка университети таклифи билан 4 ойлик ўқишга келган. Аммо коронавирус пандемияси туфайли чегаралар ёпилиб қолгани учун у ўқишини давом эттириш учун Европага учиб кетолмай қолган. Абдуллаевнинг адвокатларига кўра, 10 август куни Бишкекда Б. Абдуллаевга эҳтиёт чорасини белгилаш бўйича суд бўлиб ўтиши кутилмоқда. Қайд этилишича, Бобомурод Абдуллаев Бишкекда ўқишда юрган пайтда унинг Тошкентдаги адвокати Сергей Майоров Яккасарой туман ИИБга ҳамда ДХХга ўз мижози устидан жиноят иши очилган-очилмагани хусусида адвокатлик сўрови йўллаган.

Яккасарой туман ИИБ сўровга жавобан Абдуллаев Б.К.га нисбатан ҳеч қанақа жиноят иши очилмаганини билдирган. ДХХ эса С. Майоровга Абдуллаев Б.К. устидан махсус хизматга ариза ёки шикоятлар тушмаганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, журналист Бобомурод Абдуллаев 2017 йилнинг 27 сентябрида МХХ томонидан ҳибсга олинган. Шундан сўнг у 2011 йилдан “Усмон Ҳақназаров” имзоси остида “амалдаги тузумни ўзгартиришга чақирувчи” мақолалар чоп этиш ва Ўзбекистонда “инқилоб қилиш”га уринишда гумон қилиниб, судланган. Маҳкама давомида Бобомурод Абдуллаев ўзининг Усмон Ҳақназаров тахаллуси остидаги мақолаларнинг аксарияти муаллифи эканини тан олган, бироқ ўзи ёзган мақолаларда давлат тўнтаришига чақириқ бўлганини рад этган. Шу билан бирга, у тергов давомида ўзига нисбатан қийноқ қўлланилганини қайд этган.

Прокурор Б.Абдуллаевга 5 йиллик қамоқ жазоси сўраган. Бироқ 2018 йил 7 май куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида бўлиб ўтган маҳкамада журналист Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159- моддаси, 1- қисми, “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор топилиб, унга иш ҳақининг 20 фоизини давлатга ўтказиш ва 3 йилга ахлоқ тузатиш ишларига жалб этиш жазоси тайинланган ҳамда суд залидан озод қилинган.

Бобомурод Абдуллаевнинг суд залидан озод қилинишини қатор нуфузли халқаро ташкилотлар, жумладан, ЕХҲТнинг Матбуот эркинлиги бўйича вакили, Amnesty International, CPJ ва бошқа инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан олқишлаган.

“Бобомурод Абдуллаев мустақил журналист сифатидаги фаолияти учун даҳшатли ҳақ тўлади. У ҳаётининг 7 ойини Ўзбекистоннинг энг ёмон ном чиқарган Тергов изоляторида ўтказдики, бу ерда у афтидан, айбига иқрор қилдириш учун қийноқларга тутилган. Биз унга қийноқ қўлланилганига оид хабарлар юзасидан пухта, холис ва мустақил тергов ўтказилиши лозимлигини қатъий таъкидлаймиз”, дейилган жумладан Amnesty International ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича директори ўринбосари Денис Кривошеевнинг баёнотида. Бунгача мазкур ташкилотлар расмий Тошкентни Б.Абдуллаевни озод қилишга чақириб келган эди.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube