Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Мени Қора Мерган деб айблашяпти – Бобомурод Абдуллаев

Мени Қора Мерган деб айблашяпти – Бобомурод Абдуллаев
10 Ağustos 2020 - 15:22 'да юкланди ва 826 марта ўқилди.
  • Якшанба куни Бишкекда ушланган Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистон томони уни “Қора мерган” тахаллуси билан ижтимоий тармоқларда чиқиш қилаётан шахс сифатида айблаётганини айтган.
  • Унинг Бишкекдаги суд арафасида журналистларга айтишича, Мирзо Улуғбек туман суди 23 июль куни унга нисбатан “сиртдан айблов эълон қилиб бўлган”.
  • Ўзбек томони Бобомурод Абдуллаевнинг ушланишини шарҳламаяпти.
  • Тошкентлик адвокат Сергей Майоров ДХХга сўров юборган.

Қирғизистон Давлат Миллий Хавфсизлик Қўмитаси хабарида айтилишича, Бобомурод Абдуллаев шу йилнинг 8 август куни Ўзбекистон томонининг расмий сўровига биноан ушланган.

ДМХҚ матбуот хизматининг билдиришича, журналистнинг ҳибсга олинишига МДҲ давлатлари ўртасидаги Фуқаровий, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва хуқуқий муносабатларга доир Минск конвенцияси асос бўлган.

Қирғиз махсус хизматларининг баёнотида “1973 йилда туғилган А.Б. Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қатор жиноятларни содир этганлиги учун қидирувга берилгани” айтилади.

Журналистнинг қирғизистонлик адвокати Тимур Карабаев унинг ўзбек томони сўрови билан ушланганини тасдиқлаган, аммо Қирғизистон ДМХҚ айтганидек, 8 августда эмас, балки 9 август куни Бишкекдаги кафелардан бирида ҳибсга олинганини айтган.

Расмий баёнотда Абдуллаевнинг қандай жиноятларда гумон қилинаётганлиги айтилмаган.

Ўзбек томони сукутда

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати Би-би-сининг “Бобомурод Абдуллаев расмий қидирувга берилганми, агар берилган бўлса, қандай жиноятларда гумонланмоқда?”, деган саволига жавобан ҳозирча ўзларида бу ҳақда ҳеч қандай ахборот йўқлигини айтди.

Аммо Бобомурод Абдуллаевнинг Ўзбекистондаги адвокати Сергей Майоров Бош прокуратуранинг баёнотини савол остига олди.

Унинг Би-би-си билан мулоқотда айтишича, “бу каби ҳибсга олиш фақатгина Бош прокуратуранинг сўрови асосида бўлиши мумкин”.

Сергей Майоров душанба куни Ўзбекистон ДХХ раиси номига йўлланган билдирги нусҳасини Би-би-сига тақдим этди.

Адвокат Сергей Майоров Ўзбекистон ДХХга йўллаган билдирги

Унда адвокат Бобомурод Абдуллаев терговгача ва тергов ҳаракатларини олиб бориш мақсадида Ўзбекистонга олиб келингани тақдирда уни аввалдан хабардор қилиш ва Абдуллаев билан учрашишга рухсат беришни сўраган.

Майоров шунингдек, ДХХ раисидан Бобомурод Абдуллаевга нисбатан ЖКнинг қайси моддаси бўйича ва қачон, қайси мансабдор шахслар томонидан жиноят иши қўзғатилгани бўйича барча маълумотларни тақдим этишни талаб қилган.

Майоровнинг айтишича, у Абдуллаев ушланишидан аввалроқ Тошкент шаҳар Яккасарой туман ИИБ ҳамда Республика ДХХга сўров юборган ва “Абдуллаевга нисбатан ҳеч қандай жиноят иши йўқ” деган расмий жавобни олган.

Душанба куни Бишкекнинг Первомайский туман суди олдида Бобомурод Абдуллаевнинг қирғизистонлик адвокати, журналист ва фаоллар ҳозир бўлишган.

Бишкек суди Қирғизистон ДМХҚ тергов ҳибсхонасида сақланаётган Бобомурод Абдуллаевга нисбатан эҳтиёт чораси белгилаш юзасидан қарор қабул қилиши кутилмоқда.

Маълум бўлишича, Бобомурод Абдуллаев Бишкекка шу йил февралида Марказий Осиё Америка Университети таклифи билан тўрт ойлик журналистика курсида ўқиш учун Германиядан келган.

У Германияга ўтган йил кузида Париждаги “Чегара билмас мухбирлар” ташкилотининг гранти билан борганди.

Ўзбекистон ҳукумати узоқ мурожаатлардан сўнг Абдуллаевнинг мамлакатдан чиқишига рухсат берган.

‘Усмон Ҳақназаров’

Бу Бобомурод Абдуллаевнинг охирги 3 йилдан камроқ вақт мобайнида иккинчи бор ҳибсга олиниши.

У 2017 йил 27 сентябрида бедарак кетган ва 29 сентябр куни унинг Тошкентдаги собиқ МХХ ҳибсхонасида ушлаб турилгани ўртага чиққанди.

МХХ Абдуллаевни “Усмон Ҳақназаров” тахаллуси остида давлат ва унинг раҳбариятига қарши мақолалар ёзиш ва ҳокимиятни босиб олишга қаратилган “Жатва” (“Ўрим”) режасини ишлаб чиқишда айблаган.

Бобомурод Абдуллаев Усмон ҳақназаров тахаллуси остида 2003 йилдан бошлаб мақолалар чоп этиб келганини тан олган, аммо айни ном остида эълон қилинган барча мақолалар ҳам унинг қаламига мансуб эмаслигини айтган.

Март ойида бошланган маҳкама қийноқ иддаолари остида кечган.

2 май куни ўтган суд мажлисида прокурор Абдуллаевга 5 йил қамоқ жазоси тайинлашни сўраганди.

Аммо ҳакам Абдуллаев ва яна уч кишини суд залидан озод этган.

Ўзбекистон маҳкамасининг қарори халқаро матбуот ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан олқишланган.

‘Қора мерган’ иддаолари

Озодликка чиққач Бобомурод Абдуллаев журналистик фаолиятини давом эттириши, аммо “Усмон Ҳақназаров” тахаллуси остида бошқа мақола ёзмаслигини айтган.

Унинг фикрича, Каримов режимини фош этувчи чиқишлари билан танилган “сиёсатшунос Усмон Ҳақназаров” “ўз вазифасини бажариб бўлган”.

Шу йилнинг 26 июль куни Бобомурод Абдуллаев ўзининг YouTube канали ва Фэйсбук саҳифаларида видео баёнот жойлаштириб, унда Фэйсбукдаги “Қора мерган” аккаунтига алоқаси борлиги ҳақидаги иддаоларни қатъиян рад этган.

У “Усмон Ҳақназаров” тахаллуси остида ўзи ёзган мақолалар ва “Қора мерган” эълон қилган материаллар орасида журналистик таҳлил ва услуб нуқтаи назаридан катта фарқ борлигига доир батафсил далилларни келтирган.

Манба: bbc.com/uzbek

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube