Бобомурод Абдулла озодликда

Бобомурод Абдулла озодликда
40 views
22 August 2020 - 22:06

Ҳозир яхши хабар келди, Бишкекда ҳибсга олинган Бобомурод Абдулла (Усмон Ҳақназар) Тошкентга олиб келиниб қўйиб юборилди. Шу соатларда журналист ўз яқинларининг бағрида экан.

Бу бизни қувонтирди.

Адолат тантанасини кўрганда инсон қувонади, биз ҳам бугун қувондик.

Албатта, журналистни озод қилиш қарори Ўзбекистон давлатининг энг юқори мақомида олинганидан шубҳамиз йўқ.

Бу адолатга ташна халқимизга кичик бир тасалли бўлди.

Адолат сари юришимиз бошланган бўлсин.

Ҳали ҳам қамоқда ўтирган зиёлилар Акром Малик, Рустам Абдумавлонов, яқинда Козоғистондан Ўзбекистонга экстрадиция қилинган Сурхондарёлик муаллим, ЭРК партияси аъзоси Ҳуррам Бердиевлар ҳам тез кунларда адолатдан ўз насибини оладилар, деб умид этмакдамиз.

Бобомурод Абдулланинг озод қилинишида ҳиссаси бўлган барчага ташаккурлар.

Муҳаммад Солиҳ