Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Конституциявий тузумга тажовуз қилганликда айбланган судтибэксперт Рустам Абдуманнопов озод қилинди

Конституциявий тузумга тажовуз қилганликда айбланган судтибэксперт Рустам Абдуманнопов озод қилинди
27 Ağustos 2020 - 18:25 'да юкланди ва 942 марта ўқилди.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-тиббий экспертиза маркази собиқ ходими Рустам Абдуманнопов 27 август куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимидаги 64/50-сонли манзил колониядан президентнинг авф қарорига мувофиқ озодликка чиқарилди.

Бу ҳақда Озодликка жараёнда иштирок этган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов хабар қилди.

“Рустам Абдуманнопов Ўзбекистон Республикаси президентининг авфи билан озод этилди. Унга 20 фоизлик иш ҳақидан ушлаб қолиш шарти билан озодлик белгиланди. Маҳкумнинг аҳволи яхши, саломатлиги билан боғлиқ муаммо йўқ. Унинг озод қилиниши жараёнида оила аъзолари, яқинлари ҳам иштирок этди”, – дейди Ташанов.

Рустам Абдуманнопов конституциявий тузумга тажовуз ва жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материаллар тарқатишда айбланиб, 2017 йилнинг январида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди ҳукми билан 9 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Жиноят иши материалларига кўра, Рустам Абдуманнопов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги суд экспертиза маркази ходими сифатида Ўзбекистон Халқ ҳаракати интернет нашрида жамиятга таҳдид солувчи, конституциявий тузумни ағдаришга қаратилган мақолалар ёзиб келган.

Шунингдек, 2016 йил августида Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ўзбекистон Халқ Ҳракати раҳбари Муҳаммад Солиҳ билан учрашиб, ундан 150 АҚШ доллари миқдорида қалам ҳақи олган.

Манба: ozodlik.org

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube