Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

МУРОД ЖЎРАЕВ БИЛАН СЎНГГИ УЧРАШУВ

МУРОД ЖЎРАЕВ БИЛАН СЎНГГИ УЧРАШУВ
30 Ağustos 2020 - 16:31 'да юкланди ва 811 марта ўқилди.

(Мурод Жўраев хотирасига)

2000 йил 18 ноябр куни кечқурун Зангиота зонасидаги ҳамма 159 лар қатори мени ҳам Тоштурмага олиб келишди. Маҳбусларни секторларга тарқатиш бошланди, менга тўртинчи овулнинг ертўласи “насиб” этди. Капитан унвонидаги бир киши менинг олдимга келди ва “Бегжонов, юринг мен билан”, деди ва мени 4-чи овулнинг ертўласига олиб келди. Капитан мени ертўладаги бир хонага (камера эмас) киритди ва хонада ёзув-чизув қилиб ўтирган ёш лейтенантга қолдириб, ўзи қаёққадир ғойиб бўлди.
– Қаердан келяпсиз? – сўради лейтенант, ёзув-чизувини давом этиб.
– Зангиота зонасидан, – дедим мен.
Лейтенант менга бир қараб қўйиб, ишини давом эттирар экан, сўради:
– Хм-м, Зангиотадан денг… Хўш, қалай экан у зона? Ёқдими?
– Тушунмадим, нима деганингиз у – “ёқдими?”.
– Шароитлари, ейимлик-ичимликлари яхшими? демоқчиман.
– Ҳа, яхши, ҳақиқий курорт жой экан, – дедим.
Лейтенант бу гапга унчалик эътибор бермади, олдида турган катта журналдан нималарнидир кўчириб олиб, қалин дафтарга ёзиб қўярди.
– Стат’янгиз қайси? – деди у ёзишда давом этиб.
– Бир даста стат’я қўйиб ташлашган менга. Ҳаммасини айтаверайми?
– Албатта-да, ҳамма стат’яни айтасиз, – деди лейтенант, ғўддайиб._
– 158-чи модда 3-қисми, 159-чи модда 3-қисми, 216-модда, 242…
– Стоп, стоп, стоп! Ў-ҳў, даҳшат стат’ялар экан-у! Қайси оқимдансиз?
– Оқим эмас, “Эрк” партиясиданман. Эшитганмисиз шундай партияни?
– Ҳа, эшитганман, президентимизга қарши курашган партиями?
– Аксинча, президентингиз қарши курашган ва ҳозиргача тиш-тирноғи билан қарши курашиб келаётган партия…
Бу пайтда капитан хонага кирди ва ертўла даҳлизига чиқишимни айтди. Даҳлизда Мурод Жўраев, Зайниддин Асқаров ва Фозил Асқаровлар туришарди.
Мен, Фозил ва Зайниддинга қарата капитан:
– Шу ерда гурунглашиб туринглар, – деди ва Мурод Жўраевни олдига солиб, даҳлиз охирига қараб кетди.
Биз учовимиз бир-биримиз билан қўл олиб кўришдик. Мен Зайниддинга: “Буларнинг ноғорасига ўйнаб, яхши иш қилмадингиз”, дедим. Зайниддин: “Ҳа, ака, ёмон сиёсий ўйин қилишди булар…”, деди.
Капитан қайтиб келди-да, Зайниддин ва Фозилни қаршимиздаги камерага киритди ва камера эшигини қулфлаб бўлиб, мендан:
– Поделнигингиз билан гаплашасизми? – деб сўради.
– Қайси поделнигим билан? – сўрадим капитандан.
– Мурод Жўраев билан…
– Албатта, мен сиздан миннатдор бўлган бўлардим, капитан.
– Ҳозир, бир соат, ярим соатдан кейин Мурод Жўраевни Қизилтепага этап қилишади. Шунгача гаплашиб олинглар, – деди капитан.
– Ўртоқ капитан, сиз қаердан биласиз бизнинг поделник эканли-гимизни? – сўрадим капитандан.
– Мурод Жўраевнинг ўзи айтди, – жавоб берди у.
Капитан билан ертўла даҳлизининг энг охирги камераси эшиги олдига келиб тўхтадик.
– Исмингиз ким, капитан? – сўрадим капитандан.
– Нима эди? – сўради капитан. – Мабодо бундай ёмонотлиқ жойлардан омон-эсон чиқиш насиб қилса, “ментлар ичида ҳам яхши одамлар бор эди” деб айтишга.
– Шарт эмас, тани-жонингиз соғ бўлса бўлди, ака.
– Рахмат сизга, капитан, Оллоҳ ажрингизни берсин яхшилигингиз учун, – дедим мен. Капитан “рахмат” дегандек, бош ирғаб қўйди ва Мурод ака ўтирган камера эшигини очиб, менга “киринг” деди.
Мурод ака мен билан қучоқлашиб кўришаркан, унсиз йиғлади. 1994 йил баҳорида Истанбулда кўрганим Мурод Жўраевдан асар ҳам қолмаган эди.
– Нимага кўзёш қиляпсиз? – сўрадим Мурод акадан.
– Бир СППчи мараз ўрис, “Поделнигингиз Бегжоновни Жаслиқда қийнаб ўлдиришди”, деб қасам ичиб, мени ишонтирган эди. Сизни тирик кўриб, қувончдан йиғладим…
– Мурод ака, қамоқ сизни жуда кўнгилчан, юмшоқтабиат қилиб қўйибди. 1994 йил баҳоридаги Истанбулдаги учрашувимиз эсингиздами? Ўшанда жуда қаттиққўл, гердайган, ҳаддан ташқари ўзига ишонган киши бўлиб туюлгандингиз менга.
– Қамоқ ҳар қандай тошбағир одамни ҳам кўнгилчан одамга айлантирса керак, деб ўйлайман. Масалан, Аҳмаджон (Одилов) ака билан ўзингиз гаплашиб кўрдингиз. Совет иттифоқининг казо-казолари билан қўл бериб кўришиб юрган, Ўзбекистон бош раҳбари эгилиб салом бериб юрган одам қамоққа тушди-ю, олдинги дабдабали ғоз юришидан, аввалги манманликларидан асар ҳам қолмади. Тўғри, мен ҳам чўрткесар, қайсар бўлганман. Лекин, ҳозир ҳам, яъни тўрт девор ортида ўтирган бўлсам-да, ўз позициямдан қайтганим йўқ. Гапириш керак бўлган жойда кўнгилчанлик ёки юмшоқтабиатлик қилиб “сизники маъқул”, ёки “бу ер қамоқхона экан” деб қисиб ўтирганим йўқ, мен гапиряпман.
Кўзлардаги намланишга келсак, ҳаммамиз ҳам озиж бандамиз, қотиб ётган тош эмасмиз. Яқинларимизнинг бошига кулфат ёғилса ёки азоб чекаётганини билсак, кўзимизга ёш келиши табиий нарса, деб ўйлайман…
Бундай кўнгилчанлик акангизда ҳам бор. 1991 йилги президентлик сайловларидан кейин Раисда жуда катта имконият бор эди президент бўлишга, лекин у кўнгилчанлиги сабаб, бу имкониятни қўлдан бой берди.
– Қандай имконият бор эди?
– Ўша сайловларда аслида Солиҳ ака кўп овоз олган эди. Шу пайтда халқ ҳам бизларни қўллаб турган эди. Вузгородокдаги воқелардан сўнг халқни митингга чорлаш керак эди…
– Мурод ака, сиз ҳоким бўлиб ишлаганингиз билан ўзбек халқининг психологиясини билмас экансиз. Эсингизда бўлса, бу тўғрида Қизилтепа зонасида ҳам кўп баҳслашганмиз. Ўшанда ҳам айтгандим, ҳозир яна қайтараман: Ўзбекка митинг керак эмас, ўзбекка кўрпа-тўшак билан ёстиқ керак. “Оч қорним – тинч қулоғим”, деган атамани ўзбек ўйлаб чиқарган.
Мурод ака, яхшиси, бўлиб ўтган суд мажлиси тўғрисида гурунглашайлик. Сизни ҳам гувоҳлик беришга чақиришибдими?
– Ҳа-да. Булар бошқа нимага ҳам чақирарди.
– Сизни Тошкентга қачон олиб келишди?
– Бирярим ойдан бери МВД подвалида эдим. Тепада, олтинчи этажда министр Зокир, биз эса, подвалда…
– Демак, сизни ҳам “яхши” гувоҳлик беришга “тайёрлаш” учун олдиндан чақиришган экан-да. ИИВ ертўласидамидингиз сиз ҳам?
– Муҳаммад, бизларни Тошкентга чақирса, билингки, фақат МВД подвалига олиб келишади. “Эрк”ни батамом йўқ қилишни креслодаги қўтир эшшак укаси Зокир қўтирга (Зокир Алматовга) топширган.
– “Қўтир эшшак” деганингиз ким бўлди? – деб кулиб юбордим.
Мурод ака: “Раиснинг бир қўтир “дўсти” бор, сўрасангиз айтиб беради”, деди жилмайиб.
– Подвалда ўтирганингизда ментлар сизга “яхши гувоҳлик берсанг, уйингга кетасан” деб ваъда беришдими?
– Ҳа, ИИВнинг тергов бўлими бошлиғи Равшан Йўлдошев ва полковник Алишер Шарофиддинов келди. Роса миямни қотиришди, паразитлар…
– Ўша Алишерни кимлигини биласизми? Акамнинг домласи Озод Шарофиддинов деган адабиётшунос олимнинг ўғли бўлади. Менинг ёнимга ҳам келди. Дўқ-пўписа қилиб, мени қўрқитмоқчи бўлди. Ғирт мараз одам экан. Унинг ғўддайишини кўрсангиз эди, ўзини гўё Ўзбекистоннинг яккаю-ягона хўжайинидай тутади-я, ифлос! Бизга нисбатан нафрати ўта кучлилиги башарасидан кўриниб турибди ҳайвоннинг.
– Бошида мен билан жуда мулойим гаплашди. “Анави халқ душманларини бир оғиз ёмонлаб гапирсангиз, чин офитсерлик сўзим, суд тугаганидан кейин шу ернинг ўзидан тўғри уйингизга кетасиз”, деди. Мен ҳазиллашиб, “Уйда нима қиламан, ишлайдиган жойим бўлмаса? Ишим бор эди, президент бува ишимни тортиб олиб, ўзимни қамаб қўйди. Ҳозир, худога шукр, ишим бор, зонадаги ғишт заводида ишлаб, мўмай даромад олиб ётибман бола-чақани боқиб”, дегандим, қорнимга каратэча усул билан тепиб қолса бўладими, ҳайвон. Мен башарасига қараб кулиб туравердим, у эса, яна нима деб гапиришни билмай, “Пошёл на х…!” деб кетворди.
– Суд мажлисида-чи, сиздан нима ҳақда сўрашди?
– 1994 йилда раис (Муҳаммад Солиҳ) билан мен анави эшшакни (И.Каримовни) ағдариш мақсадида Туркияда жангарилар тайёрлаган эмишмиз. Қораловчиларга жавобан қоғозга ўраб, “Бўқни ебсанлар”, дегандай жавоб бердим. Суд’я дарров бошқа гувоҳни чақиртирди, мени эса, суд залидан обчиқиб кетишди. Бор-йўқ гап шу, лекин, бирярим ой мазза қилиб дам олганим қолди. Сизни қачон обкелишди Жаслиқдан?
– 13 июн куни кечаси Тошкентга этап қилишди, 15 июн куни эрталаб Зангиотадаги 65-чи зона изоляторига олиб келишди. Июн ойи охирларида исроиллик Олег Якубов деган журналист келиб, ИИВ ертўласида мендан суҳбат (интерв’ю) олди. Ертўлада бир ҳафтача ушлаб, яна Зангиотадаги зона изоляторига олиб боришди. Октябр ойи охирларида яна ИИВ ертўласига олиб келишди. Шу сафар келганимда ҳалиги Шарофиддинов дегани ўзини кимлигини намойиш қилган эди. У билан гапимиз бошиданоқ қовушмагани учун, унинг шогирдлари мени уларга ёқадиган гувоҳлик беришим учун уриниб кўрдилар. 16 ноябр куни Олий судга олиб боришди ва шу куни соат 3 ларда гувоҳлик бериш учун суд залига киритишди. Шу куни кечқурун Зангиотага олиб боришди.
Бугун тушликдан сўнг 65-чи зона изоляторидаги ҳамма биродарларни ташқарига чиқариб, қишки кийим-кечак, бир кунлик қуруқ емак (бир бўлак гўшт ва бир буханка нон) тарқатишди Мана, ҳозир сиз билан гаплашиб ўтирибмиз. Сиз Қизилтепага кетсангиз, этап қачон экан?
– Эртага эрталаб этап экан. Отбойдан олдин вокзалга олиб кетишса керак.
Мурод Жўраев билан 2000 йил 18 ноябрдаги бўлган бу учрашувимиз сўнггиси эканини мен ҳам, Мурод ака ҳам билмаганмиз.
У кишини Оллоҳ раҳматига олган бўлсин…

Муҳаммад Бегжон
“Қўрқувнинг нариёғида” иккинчи китобидан

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube