Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

ДЎСТИМДАН ҚУТЛОВ

ДЎСТИМДАН ҚУТЛОВ
01 Eylül 2020 - 10:07 'да юкланди ва 574 марта ўқилди.

ДЎСТИМНИНГ БАХТИ

Қалами ўткир журналист, ёзувчи Маҳмуд ИБО (Ибоев) билан 40 йиллик дўстмиз. Вилоят газетасида деярли бир вақтда журналистлик фаолиятини бошлаганмиз. У ўша пайтлардаёқ ўзининг иқтидори, меҳнатсеварлиги, журъати билан тенгқурларидан ажралиб турарди.Эсимда, БАМга бориб, Байкал-Амур магистрали қурилишида иштирок этаётган ватандошларимиз ҳақида лавҳалар ёзган ва кейинчалик китоб қилиб чоп эттирганди.

Маҳмуд Ибога ўхшаган инсонларни Аллоҳ севган банда дейишади. У, чиндан бахтли инсон. Дўстимнинг бахти аввало шундаки, Булоқбошидек сўлим диёрда, эл-юрт орасида ҳурмат қозонган яхши бир оилада таваллуд топди. Болаликда яйраб ўсди, ёшликда завол кўрмади, яхши ўқиб билим олиш учун имкони бўлди. Аллоҳ унга атрофни синчиковлик билан кузатиш, одамлар ҳаётини ўрганиш ва улар ҳақида очерк ва ҳикоялар ёзишдек иқтидорни берди.

Иқтидор бўлса-ю, одамда ҳаракат, иштиёқ бўлмаса, натижа кутманг. Дўстимдаги маҳоратни ошириб бориш учун ўз устида тинимсиз ишлаш, ўқиб ўрганиш ва изланишга ҳавас қиламан. У минглаб мақола ва лавҳалар ва ўн бешга яқин китобларнинг муаллифи. Маҳмуд Ибонинг ҳар бир китоби ҳақида узоқ фикр-мулоҳазалар билдириш, рисолалар ёзиш мумкин. Улар вилоятимизнинг ўтган асрнинг сўнгги ва ХХ1 асрнинг бошларидаги ҳаётнинг ойнаси десак муболаға бўлмайди. Яқинда мен унинг “Қулоқ” деб номланган ҳикоясини интернет сайтида ўқиб, ижодкорнинг маҳорати ортиб, янги қирралари очилаётганини ҳис этдим.

Қадимий юнонлар, дўсти йўқ одамни ўлдиринг, дейишган. Бу гапда мантиқ бор: яхши инсонга ҳамма талпинади, у билан дўстлашишга интилади, ёмон одамдан ҳамма ўзини олиб қочади. Маҳмуд Ибонинг дўстлари кўп. Бахтли деганимнинг яна бир сабаби ҳам мана шунда. Булоқбошилик мактабдошлари, спорт интернатида бирга тахсил кўрган тенгқурлари, Тошкентда журфакда бирга ўқиган оғайнилари… Улар доим бир-бирини излашади. Дўстим ҳатто вилоятимиздан анча олисда яшаётган дўстларини ҳам унутмайди, Хоразмлик, воҳалик,навоийлик каби курсдошлари тадбирларига вақт топиб боришдан, фаол қатнашишдан сира эринмайди.

Маҳмуд Ибо яна шунинг учун ҳам бахтлики, ота-онасига меҳрибон фарзандлари бор. Улар турли соҳаларда ҳалол меҳнат қилишади. Кўпни кўрган, сермулоҳаза отанинг сўзи улар учун қонун.
Дўстимнинг нега бахтли эканлигини исботлаш учун бошқа далиллар ҳам етарли. Сўзимнинг якунида улардан яна бирини келтирмоқчиман. Маҳмуд Ибога ота-боболаримизнинг орзуси бўлган мустақиллик даврида яшаб, ижод қилиш насиб этди. Дўстим Истиқлол учун курашган,вилоят касаба уюшмалари “Адолат” газетасининг муҳаррири сифатида мустақилликка даъват этувчи ўткир мақолаларни чоп эттиришга журъат этган ватанпарварлардандир. Эрк учун курашиш катта бахт!

Дўстим, туғилган кунингиз билан! Соғ-саломат бўлинг, ижодингиз мусаффо булоқдай тошиб, барқ уриб яшнайверсин!

Булоқнинг бошида туғилган дўстим,
Жўшқин сойда яйраб чўмилган дўстим.
Қаламин қўлтиқлаб ижод қасрига
Бир умрга сургун этилган дўстим.

Туғилган кунингиз муборак бўлсин!
Қалбингизда мудом эзгулик кулсин!
Сиз битган хўп гўзал асарлар билан
Мухлислар жавони китобга тўлсин!

ТЎЛҚИН СИДДИҚ,
Журналистика фахрийси. Андижон.

Манба: facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube