Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўз ватандошини сотган хоинларни ўрганиш икки баравар муҳимроқ – Қатағон қурбонларини хотирлаш куни

Ўз ватандошини сотган хоинларни ўрганиш икки баравар муҳимроқ – Қатағон қурбонларини хотирлаш куни
02 Eylül 2020 - 12:59 'да юкланди ва 868 марта ўқилди.

31 август Ўзбекистонда қатағон қурбонлари хотирланадиган кун. Бу сана арафасида Би-би-си ўзбек хизмати Тошкентдаги Қатағон қурбонлари музейининг катта илмий ходими, доктор Баҳром Ирзаев билан ҳамкорликда бир туркум лавҳаларни чоп қилди. Мазкур лавҳаларда 1920 йилларда Германияда ўқиган Туркистон, Хоразм ва Бухоро ёшларининг ватанга қайтгач Сталин репрессиясига учрагани ҳикоя қилинади.

«Биз «Тарихнинг номаълум саҳифалари» номли китобимизнинг тўққизинчисини яқинда нашр қилдик. Бизнинг илмий ишларимиз олдига қўйилган бир шарт шуки, бу маълумотлар аввал ҳеч қаерда чоп қилинмаган маълумотлар бўлиши керак. Уларни архивлардан олганмиз ва қатағонга учраган ватандошларимизнинг оила аъзолари билан суҳбатларимиз асосида шакллантирганмиз,» – дейди Доктор Ирзаев.

Тарихда «Катта террор» дея ном олган 1937-38 йилги қатағонларда Совет Иттифоқи бўйлаб, баъзи рақамларга кўра, 1 миллион 3 юз мингдан ошиқ инсон ҳибсга олинган, улардан 700 мингга яқини отувга ҳукм қилинган. Улар ичида Ўзбекистоннинг зиёлилари: академиклар, иқтисодчилар, ўқитувчилар, шифокорлар, шоир ва ёзувчилар, ҳамда яна кўплаб ўз мутахассислигининг ёрқин намояндалари билан бир қаторда оддий харф таниган, ёки аввалроқ қулоқ қилинган инсонларнинг фарзандлари ҳам бор эди.

Сталиннинг шу кунгача мавҳум қолаётган мафкурасига кўра, суддан ташқари ўтказилган терговларда даҳшатли жисмоний ва руҳий қийноқлар қўлланилган, кўрсатмалар эса сохталаштирилган. Маҳаллий ҳукуматларга эса муайян сондаги кишиларни ҳибсга олиш режаси ҳам берилган эди.

Россиялик тарихчи Олег Хлевнюкка кўра, уруш таҳдидини сезган Сталин бу сиёсати билан ўз тасаввуридаги «бешинчи колонна»ни йўқ қилмоқчи эди. КГБга асос бўлган НКВД (Народный комиссарият внутренних дел СССР – СССР Ички ишлар халқ комиссарлиги) бу тозалашларни айнан урушга тайёргарлик билан изоҳлаган. Хлевнюк ёзишича, НКВДнинг маҳаллий бошқармаларидан бирининг бошлиғи ўз қўли остидагиларга «СССР Япония билан жанг қилмоқда, яқин орада Германия билан ҳам уруш бошланади» дея изоҳ берганди.

Россиялик тарихчи Олег Хлевнюкка кўра, уруш таҳдидини сезган Иосиф Сталин қатағон сиёсати билан ўз тасаввуридаги «бешинчи колонна»ни йўқ қилмоқчи эди

Шу йўсин НКВД Иттифоқ бўйлаб бу урушда Совет ҳукуматига қарши чиқиши мумкин бўлган ўз тасаввуридаги хавфни йўқ қилиш учун 5 миллион одамни отиб ўлдириш дастурини ишлаб чиққанди. Аслида эса, тарихий манбаларга кўра, фитна фақат Сталин ва НКВД тасаввурида мавжуд эди.

Хусусан, Германия манфаатларига жосуслик қилишда айбланган ва отилган ўзбекистонликларнинг ҳеч бирида бу айб ўз исботини топмаган ва улар кейинчалик Совет Иттифоқи ҳукумати томонидан оқланган.

Ибрат Сафо Доктор Ирзаев билан олиб борган суҳбатда қатағон қурбонлари ҳақида кўпроқ тадқиқот олиб бориш аҳамияти, бу йўлдаги қийинчиликлар, ўз ватандошларини сотган хоинлар ва қатағон сабаблари ҳақида гап кетади.

Туркум лавҳаларимизни эса қуйидаги ҳаволаларга кириб ўқишингиз мумкин.

Биринчи туркум:

Туркистон жадидлари: Германиядан қайтиб қатағонга учраган Олимжон Қодирий

Туркистон жадидлари: Германиядан қайтгач отилган ёш шифокор Хайриниса Мажидова

Туркистон жадидлари: Германиядан қайтгач отилган ака-ука Авазжоновлар

Туркистон жадидлари: Германиядан қайтиб отилган шифокор Баҳовуддин Аминжонов

Германиядан қайтиб икки марта сургун қилинган Марям Султонмуродова

Иккинчи туркум:

Германия таълимини олиб қатағонга учраган жадидлар – Биринчи ўзбек агрономи Абдуваҳҳоб Муродий

Германия таълимини олгач отилган ёш жадид – энергетика мутахассиси ва дипломат Султон Матқул

Болалигида Германия таълимини олгани учун жосус деб топилган ёш жадид Бадеъ Абдулла

Германияда ўқиб халқ душманига айланган Усмон Омон ва Бухорода колбаса ясовчи “Курт Вилли” ҳикояси

Германия таълимини олиб Гестапо жосуси бўлишда айбланган жадид Ҳамро Абдуллаев

Манба: bbc.com/uzbek

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube