Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Лукашенко Путин остонасига бош уриб борди, лекин Путин нима сўраркан?

Лукашенко Путин остонасига бош уриб борди, лекин Путин нима сўраркан?
14 Eylül 2020 - 22:39 'да юкланди ва 633 марта ўқилди.

Беларус Президенти Александр Лукашенко Россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашиш учун Сочига етиб борди.

Бу Беларусдан ўтган ой сайловлар бўлиб ўтиши ва норозилик намойишлари авж олганидан бери икки раҳбарнинг илк учрашуви бўлади.

Беларусь мухолифати раҳбари Светлана Тихановская Путиннинг «диктатор билан мулоқот» қилаётганидан таассуфда эканини айтди.

Путин Лукашенкони Беларуснинг қонуний президенти деб билади ва, агар вазият назорат остида чиқса, ўз кучларини Беларусга киритиши мумкинлигини билдирган.

Кремль сўзчиси Дмитрий Песковнинг айтишича, икки давлат раҳбарининг музокараларида нефть ва газ соҳасидаги ҳамкорлик, давлат қарзлари ва Беларусь-Россия «иттифоқ давлати»нинг бошқа иқтисодий масалалари муҳокама этилади.

Унинг айтишича, ҳеч қандай қўшма ҳужжатлар имзоланмайди ва матбуот анжумани ўтказилмайди.

Икки мамлакат анъанага биноан бир-бирига яқин бўлиб келган, аммо Лукашенко Россиянинг ўзаро иттифоқнинг мустаҳкамлаш босимига қаршилик кўрсатаётганди.

Айни дамда Беларусь ғарбидаги Брест шаҳри яқинида икки томоннинг қўшма ҳарбий машқлари бошланди.

Тинмаётган намойишлар ва ошаётган зўравонлик

Беларусдаги норозиликлар бир ойдан ошиқ давом этар экан, намойишчиларнинг талаблари ҳам ошиб бормоқда.

Якшанба куни камида 100 минг одам Лукашенконинг истеъфосини талаб қилиб пойтахт Минск узра юрдилар.

Сайловлар натижаларидан норозилик ортидан келиб чиққан намойишлар қатнашчилари энди полициянинг ҳаддан ошиқ кучни қўллаши ва мухолифат сиёсатчиларининг ҳибсга олинишини ҳам қоралашмоқда.

Мухолифат фаоли Мария Колескникова ўз ватанидан бадарға қилинишига қарши чора сифатида чегарада ўз паспортини йиртиб ташлаши ортидан у бу ҳафта қаҳрамонига айланди.

«Президент Лукашенко мухолифат лидерларини ҳибсга олиш билан мана бу намойишчиларнинг важоҳати сўнади деб ўйлаган чоғи. Агар шундай ўйлаган бўлса, у адашган. Бугун бешинчи якшанбаки, Минскнинг марказида халқ қудрати мана шундай намоён бўляпти», – дейди намойишни кузатган Би-би-си мухбири Жона Фишер.

Марказдан четроқдаги намойишларда зўравонлик давом этди. 13 сентябрь куни Президент Лукашенконинг хавфсизлик хизматлари кичикроқ гуруҳда бўлганларни нишонга тутиб, камида 400 одамни ҳибсга олди.

Би-би-си мухбирига кўра, намойишлар бошланганда қўл теккизилмаган аёллар ҳам энди топталиб, судраб олиб кетилмоқда.

Манба: bbc.com/uzbek

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube