АҚШ Хитойдан мусулмонлар мажбурий меҳнати асосида етиштирилган маҳсулотларни сотиб олишни тақиқлади

АҚШ Хитойдан мусулмонлар мажбурий меҳнати асосида етиштирилган маҳсулотларни сотиб олишни тақиқлади
76 views
15 September 2020 - 19:29

Қўшма Штатлар ҳукумати 14 сентябрда Хитойдан пахта, кийим-кечак, компьютерлар учун эҳтиёт қисмлар, жун сотиб оллишни тақиқловчи қарорни қабул қилди.

АҚШ ҳукуматининг билдиришича, бу маҳсулотлар Шинжон-Уйғур мухториятидаги мусулмонлар ва этник озчиликлар мажбурий меҳнати оқибатида ишлаб чиқарилган.

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео мазкур қарор Божхона ва чегара хизматига мажбурий меҳнат ёки қамоқдагиларни меҳнатга мажбурлаш натижасида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни мусодара қилиш ҳуқуқини беришини таъкидлади.

Помпео мазкур қарор қабул қилинишига туртки бўлган омиллар ҳақида гапирар экан: “Жаҳон Хитой ҳукумати Шинжонда уйғурлар ва бошқа мусулмон озчиликлар ҳуқуқи бузилаётганига, улар мажбурий меҳнатга жалб қилинаётганига, қамоқларга солинаётганига, эркинлик ва танлов ҳуқуқидан маҳрум қилинаётганига панжа остидан қараб тура олмайди”,-деб билдирди.

АҚШ ва қатор ғарб давлатлари Хитойда 1 миллиондан ортиқ мусулмон 2017 йилдан бери экстремизмга қарши кураш баҳонасида “сиёсий қайта тарбиялаш лагерлари”да сақланаётганини танқид қилиб келади.

Аммо Хитой бу лагерлар “экстремист ва террорчиларни қайта тарбиялаш” мақсадида ташкил этилганини билдирган.

Манба: ozodlik.org