Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистон афғон кўкнорчи фермерларидан нима ўрганиши мумкин?

Ўзбекистон афғон кўкнорчи фермерларидан нима ўрганиши мумкин?
16 Eylül 2020 - 13:17 'да юкланди ва 524 марта ўқилди.

Кўкнори етиштириш дунёдаги энг ноинсоний ва ахлоқсиз машғулотлардан бири саналади.

Бироқ экинни бир четга суриб, деҳқончиликдаги тажрибага назар солмоқчимиз.

Афғонистонлик кўкнорчилар 5 йил ичида қуёш қувватини ишга солиб, тақир чўлни унумдор ерга, кимсасиз минтақани аҳоли зич водийга айлантиришди.

Ҳаёт шунчалик ўзгардики, биргина Ҳелманд водийсига сўнгги йиллари ярим миллион одам кўчиб келди.

Қўшни Ўзбекистон эса Совет давридан қолган ва эскирган қишлоқ хўжалигини ўтган чорак аср давомида тузук ислоҳ эта олмади:

Деҳқонлари камбағал, сув ва энергия тақчил, узоқ йиллар бир миллиондан кўп одамнинг қўл меҳнатидан далаларда мажбуран фойдаланиб ҳам келинганди.

Ўзбекистон бугун Афғонистон кўкнорчи фермерларидан дарс олиши мумкинми?

Ҳелманд: қуёш энергияси

Афғонистон жанубидаги чўл ва ярим саҳродан иборат, нотинч Ҳелманд вилоятида дунёдаги энг илғор технология жорий этилаётганига ишониш қийин.

Аммо бу – ҳақиқат.

Ҳелмандлик кўкнорчи фермерлар 2013 йилдан бошлаб, ўз билганларича қуёш энергиясидан фойдаланишни бошлашган.

Қуёш батареялари ёрдамида электр токи ишлаб чиқаришади ва бу ток қуввати билан ер остидан сув тортиб, экинларни суғорадилар.

Тўғри, бу ўринда асосий етиштирилаётган маҳсулот – опиум.

“2012 йили 3700 тонна опиум ишлаб чиқилган. Аммо беш йил ичида, 2017 йилга келиб, опиум миқдори 9 минг тонна етди” – дейди Ҳелмандда бўлган Би-би-си мухбири Жастин Роулет.

“Бунақаси Афғонистон тарихида бўлмаган”.

Жастин Роулетнинг айтишича, бунинг ортидан чўл-саҳро ям-яшил водийга айланган.

Зотан бизнинг мавзумиз ҳам – опиум етиштириш эмас, балки шу кўкноричи фермерлардан нима ўрганиш мумкинлигига назар солиш.

Қуёш, сув ва ҳаёт

Ҳелманд – яшаш қийин, сув кам ва ҳамон уруш тинмаган чўл минтақаси.

Лекин кўкнорчи фермерлар қуёш батареяларини ишлатишни бошлаган 2013 йилдан бошлаб, беш йил ичидаёқ яшил водийга айланган Ҳелмандга ташқаридан 500 минг одам кўчиб келган.

Бу одамлар 48 мингта янги уй-жой ҳам қуришган.

Сабаби – Ҳелмандда ҳаёт кечириш учун имконият пайдо бўлган.

Вилоят маркази Лашкаргоҳ шаҳри бозорида 2-3 қаватли уйлардан баланд қилиб тахланган қуёш батареяларини, турли хил сув тортувчи насосларни кўрасиз.

Маҳаллий деҳқонлар ёки фермерлар 5 минг АҚШ долларига бир нечта қуёш батареяси ва насос сотиб олишади.

Кейин анча йиллар бир тийин ҳам сарфламай, ток ишлаб чиқаришади ва бу ток ёрдамида ер тагидан ёки узоқ дарёлардан сув чиқаришади.

Улар кўкнори экадилар.

Баъзида илк ҳосилдаёқ 5 минг долларни чиқариб олишлари мумкин.

Айни пайтда, сув келган ва унумдор ерга айланган минтақага кўчиб келаётган одамлар бошқа турли экинларни ҳам экишмоқда.

Фермерларни қуёш батареялари ва насослар билан таъминлашга ихтисослашган савдогарлар пайдо бўлган.

Биргина Ҳелмандда 67 мингта қуёш батареяси ишлайди.

Улар сони вақт сайин ортмоқда.

Агар 2012 ва 2019 йилги сунъий йўлдошдан олинган тасвирларни солиштирсангиз, яшил ҳудудлар кенгайганини кўрасиз.

Ёвуз тижорат

Шаксиз, афғон деҳқонларини бойитган ва урушдан хароб бўлган минтақада ҳаёт учун керакли шароит яратган экин ортида ахлоқсиз ва ёвуз тижорат туради.

Айнан қуёш батареяларини ишлатиш бошланганидан бир неча йил ўтиб, 2017 йилга келиб, Афғонистон тарихида мисли кўрилмаган миқдорда опиум ишлаб чиқилган.

Ҳали қуёш қуввати ишлатиш бошланмаган 2012 йил билан солиштирганда, гиёҳванд модда маҳсулоти қарийб икки баробардан кўпроққа ортган.

Охирги йиллари Афғонистоннинг аксар ҳудудларида кўкнори ишлаб чиқариш камайиб кетди.

Лекин қуёш батареялари ўрнатилган жанубий минтақаларда гиёҳванд модда ҳажми ошишда давом этди.

Гиёҳванд моддаларни эса жиноий гуруҳлар Марказий Осиё, Эрон ва Покистон ҳудудлари орқали Ғарбга ва бошқа давлатларга олиб чиқадилар.

Маҳсулот қанча кўпайса, нархи шунча арзонлаши ва гиёҳвандлар сони шунчалик ошиши эҳимоли кучаяди.

Ёмонликдан қандай сабоқ олиш мумкин?

Айни пайтда, Афғонистон жанубидаги кўкнорчи фермерлардан бошқача дарс олиш мумкин.

Дейлик, Совет Иттифоқи қулашидан кейин тузук ислоҳ қилинмаган ва аксар чўл-саҳро ҳудудларидан иборат Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида сув ва энергия кичик муаммо эмас.

Нафақат Ўзбекистон, балки қўшни Қирғизистон ва Қозоғистон деҳқонлари ҳам ёзда сув етмаслигидан, гоҳида эса сув келтириш учун зарур энергия узилишларидан кўп нолишади.

Айниқса, аксар ҳудудлари чўл-саҳродан иборат ва аҳолиси 34 миллионли Ўзбекистонда бу мунтазам ҳолатга айланган.

Совет давридаги кўплаб иншоотлар ва тизимлар ишдан чиққан ва ёки эскирган.

Президент Мирзиёев ҳам сув таъминоти тизимлари эскиргани ва уларни таъмирлаш ё янгилаш учун бир неча миллиард долларлик маблағ зарурлигини айтганди.

Бироқ бу нафақат узоқ вақт талаб этади, балки коррупция кучли мамлакатда мақсад-вазифаларнинг режалангани каби амалга ошмаслиги эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Айни пайтда, афғонистонлик кўкнорчи фермерлар нисбатан кам маблағ билан чўлда кичик яшил водийлар ва воҳалар яратишни, ҳаётни йўлга қўйишни исботлашган.

Фақат улар бу ўринда бошқа экинларни экиб ҳам шундай натижаларга эришиш ва фойда кўриш мумкинми, деган савол ўртага чиқади.

Балки деҳқон-фермерларнинг ўз-ўзини сув ва энергия билан таъминлаши йўлида давлат ёрдам ва ёки қўллови зарур бўлар.

Зотан иқлим ва табиати қанчалик яқин бўлмасин, Афғонистон ва Ўзбекистондаги ҳаёт реалликлари бир-биридан кескин фарқ қилади.

Манба: bbc.com/uzbek

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube